Нормурод Норқобилов. Сут сотувчи бола (ҳикоя)

Болакай тонг-азонда сут тўла бидонларини кўтариб, маҳалла адоғидаги кўп қаватли уйлар томон юраркан, одатдагидек, муаллимасининг дарғазаб афтини кўз олдига келтириб, қадамини тезлатишга уринди. Ўзига қолса-ку, чопқиллаб кетарди-ю, бироқ қўлларидаги оғир юк бунга монелик қилади. Боз устига, минг ошиққани билан сут давоми…

Нормурод Норқобилов. Даштда (ҳикоя)

Эна ер муштлаб қарғанади.— Бундан кўра ўша даштда жондор еб кетса бўлмасмиди сени! Ерди камгинаси тортибгина кетса бўлмасмиди! Не деган гап бу, ҳалитдан хотин кишининг этагига тирмашиб. Кимга тортдинг ўзи сен! Не деган одам бўлдик! Не деб қишлоқда бош кўтариб давоми…

Нормурод Норқобилов. Бўрон қопган кун (ҳикоя)

Келинининг аломат феъли бор — ҳуши тоблаган кунлари, ҳе йўқ-бе йўқ, бирдан тушлик кўтариб келиб қолади. Сўнг эса, шу гапни иддао йўсинида такрор этади: «Иккитагина сомсага қорнингиз тўяди. Шу иссиқда овора бўлишим шартмиди». Қайнонаси Эшқулнинг сомсасидан емаслигини яхши билади. Билгани давоми…

Нормурод Норқобилов. Етим қолган гуллар (ҳикоя)

Қайноқ гармсел ҳар қутурганда, шаҳарча қуюқ тўзон ичида қолади.У бийдек даштнинг қоқ киндигида бўй ростлаган бу шаҳарчани ер юзидан супуриб ташламоққа аҳд қилгандек, тўлғониб, юлқиниб қуюн уюриб эсади. Сўнг шиддати андак сусайгандек бўлади-да, тағин янгидан куч олиб, кўп қаватли қизғиш давоми…

Нормурод Норқобилов. Ёнғин (ҳикоя)

Танасига чирмашган оловдан пояси куйган азим боботерак узумзор устига гурсиллаб қуларкан, йиғилганлар назарида оламни жаҳаннам оташи қучгандай бўлди. Йиқилган дарахтдан чортарафга сочилган чўғу аланга нафақат заминни, балки осмону фалакни ҳам куйдириб юборадигандек эди.Оловнинг шашти баланд эди.Унинг тафтига чидаёлмай чет-четга қочган давоми…

Нормурод Норқобилов. Қуёш тутилган кун (ҳикоя)

Қишлоқда хунук гап тарқалди. Эмишки, яккабулоқлик Боборайим гов ҳамқишлоқлари Собир полвоннинг қонини ичмоқ қасдида юрганмиш. У мени тупроққа қориб кетди, энди мен уни қизил қонига белайман, пичоғим қайроқ устида, ўчим тўш остида, деганмиш. Собир полвон бу гапларни кенг ҳовли ўртасидаги давоми…

Нормурод Норқобилов. Кураш (ҳикоя)

Бойғозининг тўйи эртаси қишлоққа ёйилган хабар тўй довруғини бутунлай босиб кетди. Эндигина оғиз кўпиртирмоққа тушган одамлар дабдабали ўтган тўйниям, обрўталаб Бойғозини ҳам унутишди. Барчанинг оғзида шу гап, эмишки, Ҳамида момонинг қўли синиб, тўшакда михланиб ётганмиш. Ҳай, қўл синса енг ичида, давоми…

Нормурод Норқобилов. Айрилиқ қувончи (ҳикоя)

Бола дўнгда бобоси Норбой чолни кун қайтгандан бери кутади. Чолдан эса ҳануз дарак йўқ.Бола бундан сиқилса-да, лекин ажабланмайди. Ора-сира қишлоқ томонга кўз ташлаб, Бозор тоғам қўймаётган чиқар, деб ўйлайди. Нега деганда, Бозор тоғаси жаҳлдор одам, чолнинг дўнгда қўнқайиб, қотган нон давоми…

Нормурод Норқобилов. Оқбўйин (ҳикоя)

Товуқ патини ўйнашда давом етди. Патни ерталаб топган, нималигига ақли етмай боши гаранг еди. Ин ёнидаги чирик хашаклар устида чўзилиб ётган она ит безовта ғингшиганидан сўнггина қадам товушлари келаётган томонга ўгирилди. Беш одимча нарида уй егаси – Содиқ ака билан давоми…


Мақолалар мундарижаси