Бахтиёр Нуриддинов. Нурбола (азалий эртак)

Унинг ёши салкам бир миллиардда эди. Шу ёшида энди бу тирмизакнинг ортидан чопиши қолувди. Тезлиги бирам тезки уларнинг. Қаёққа йўқолди экан?.. Миллионга кирган оға-инилари орасида кўринмайди. Уларни унчалик ҳушламаслигини яхши билади. Ҳойнаҳой мингйиллик акалари ёнидадир. Йўқ, у ерда ҳам эмас. давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Ифор (ҳикоя)

Ўшанда улар шаҳарга кўчишадиган бўлишди. Отаси “Орзуларим хаёлга айланишини хоҳламайман. Бетакрор истеъдодимни танамга қўшиб қишлоққа кўмишларини ҳам истамайман” деганди. Бу гапларни унчалик тушунмаган бўлса-да, негадир яшаб турган ҳовлиларини тарк этгиси келмасди.  Айниқса маҳалладаги яқин ўртоқларидан ажралиш у учун катта йўқотиш давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Эгасиз уй (ҳикоя)

Ҳали хўроз қанот қоқишга улгурмасдан Эргаш отани уйқуси қочди. Саҳарда туриб маҳалла кўчаларини айланиб чиқадиган одати бор эди. Ўзиям озодаликни яхши кўради. Атрофда гард кўрса, таъби хира бўлади. Тонг саҳар демасдан одамга танбеҳ беради. Ҳамма унинг одатини билгани учун кўчаларни, давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Ота ва ўғил (ҳикоя)

Ўзи одам шунақа, қариганда инжиқроқ бўлиб қоларкан. Ҳар тугул феъл-атвори ўзгараркан-да.Ота шаҳарга умид билан келди. Қариганда орттирган дардига даво топарман деб ўйлаган бўлса керак. Ўғли ҳам ҳамма ишини йиғиштириб отасини шаҳардаги кўзга кўринган шифохоналарга олиб борди. Барча таниш-билишларини ишга солди. давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Мусаввир (ҳикоя)

Унинг кўзлари чиройли эди. Сочи қора. Юзи қорамағиз. Худди офтобда пишгандек кўринарди. Кўзлари эса, мовиймиди-ей… Ҳа-ҳа, мовийроққа ўхшарди. Ўт чақнаб турарди ундан. Қарашининг ўзи ҳар қандай юракни беҳаловат қиларди. Ёмонлигидан эмас, яхшилигидан. Эҳтиросга тўла эди у кўзлар. Буни тасвирлаш қийин. Лекин ҳархолда давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Тушунтириш хати (ҳажвия)

–    Ҳеч қандай айбим йўқ, ўртоқ бошлиқ. Умрим бўйи чумолига зиғирча озор берган бўлсам ўлай агар. Унинг ўзи мени шунга мажбур қилди.–    Ёзинг деди, – терговчи буйруқ билан, дағдағали оҳангда.–    Нимани?.. – таажжубланиб сўради у.–    Бор гапни. Бўлиб ўтган воқеаларни давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. У дунё харидори (ҳикоя)

Узоқнинг иши қийин-да. Ҳеч бунақа бўлади деб ўйламаганди. Отасининг сўнгги дамларида ёнида туролмади. Акаси билан укаси ҳар қалай бошида бўлишди. Иссиқ-совуғига қарашди. Охирги сўзларини, насиҳатларини эшитишди. У бўлса… ҳеч киммас, ўзига ўзи шундай баҳо берарди: кимга керак бунақа обрў… ўйлаган давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Шудринг гуллари (ҳикоя)

Уят бўлса ҳам очиғини айтай: севиб қолдим. Аввалига ўзим ҳам ичимни жунбушга келтирган туғённи бепарвогина, оғзимни очиб ухлаб ётганимда кириб олган бешиктебратар бўлса керак, деб иккиланиб юргандим. Йўқ. Унақа эмас экан. Уни бошида ўзим ҳам танимаганимдан афсусдаман. Бу нақ севгининг давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Муҳаббат муҳри (ҳикоя)

Борлиқ бир силкиниб ёниб ўчгандай бўлди. Ер юзини булут қоплади. Шивалаб ёмғир ёғар, атроф жавонибдаги жимликни томчиларнинг шитир-шитири-ю, дарёнинг даҳшатли шовиллаб ўқишигина бузарди. Жониворлар аллақачон ин-инларига кириб кетишган, вақт ҳам алламаҳал бўлган эди. Дарё бўйидаги ҳарсангтош устида соч-соқоли оқарган, ёши давоми…


Мақолалар мундарижаси