Рубрика: Хитой шеърияти
Се Тяо
ШАҲЗОДА САЁҲАТИ Яйловлар ям-яшил ипак кийдилар, Дарахтлар шохига қизил гул тақди. “Нега келмадинг?” – деб ёримга айтманг, У келгунча боғнинг зийнати қолмас. Рус тилидан Турсун Али таржимаси.
Чжигуй Кун
ҲАЁТ Тик қоя юксалган осмонга қадар, Қуёш нурин тўсар қалин ўрмонзор. Чўққилар бағрига келмайди кўклам, Тоғ бошидан қорлар кетмас ёзда ҳам… Рус тилидан Турсун Али таржимаси.
Се Линъюнь
УМРНИНГ УФҚИ Юрагимда қайғу уйқум келмайди. Уйқу ҳам қуволмас ғамимни ҳаргиз! Ойнинг ёғдусида қор ялтирайди, Совуқ шамол эсар ёввойи, ёвуз. Вақт жуда тез ўтар – кутмайди, асло, Умримнинг уфқига ботаман аста… Рус тилидан Турсун Али таржимаси.
Гу Кайчжи
ЙИЛНИНГ ТЎРТ ФАСЛИ Баҳор ёмғиридан кўл тўлди лим-лим, Ёзнинг тоғларида ажиб сукунат. Кузги тўлин ойдан нур ёғди сим-сим, Қишда қарағайлар яшнагай фақат. Рус тилидан Турсун Али таржимаси.
Се Ань
НАСТАРИН ЧОРБОҒИ * * * Қадимги донолар давридагидек Бизлар ҳам навбаҳор сайрин истадик. Қирлар, адирларга талпинди юрак, Бойчечак қидирдик, лола изладик. Дарахтлар осмонга бўй чўзди бирга, Яйловлар тўшалди яланғоч ерга. Булутлар ўрлади кўкка тутундек, Пилдираб музларни эритди жилға. * * давоми…
Мақолалар мундарижаси
- Ай Цин (1910-1996)
- Бао Чжао
- Бо Цзюйи (772-846)
- Ван Вэй (699-759)
- Ван Тин-юнь (1151-1202)
- Вэй Ину
- Вэй Инъу (737-790)
- Гу Кайчжи
- Гуань Ханьцин (1230-1300)
- Дай Ваншу (1905-1950)
- Ду Фу (712-770)
- Ли Бо (701-762)
- Ли Цинчжао (1084-1155)
- Лу Кай
- Лю Чжень
- Лю Юйси (772-842)
- Ма Чжиюань (1250-1321)
- Оуян Сю (1007-1072)
- Се Ань
- Се Бинcинь (1900-1991)
- Се Линъюнь
- Се Тяо
- Су Ши (1037-1101)
- Хэ Сюнь
- Цао Чжи (192-232)
- Чжан Кэ Цзю (1275-1345)
- Чжан Сян
- Чжигуй Кун
- Чжоу Банъян
- Шэнь Юэ