Аттила Илҳан (1925-2005)

Шоир ва ёзувчи Аттила Илҳан (Attilâ İlhan) 1925 йил 15 июнда Измир вилоятининг Менемен қасабасида туғилган. “Ҳақиқат”, “Демократ-Измир” газеталарида муҳаррирлик қилган ва бош мақолалар ёзиб турган. 1973 йилда Анқарага жойлашгач, “Билги” нашриётида маслаҳатчи бўлиб фаолият кўрсатган. 1980 йилдан кейин Истанбулга давоми…

Аҳмад Ёлчинқоя (1963)

Аҳмад Ёлчинқоя (Ahmet Yalçınkaya) 1963 йили декабр ойида Гиресунда таваллуд топди. Бошланғич ва ўрта синфларни Ғарбий Олмонияда, юқори синфларни эса Истанбулда ўқиди (1981). Боғазичи Университети (1981-87), Истанбул Техника Университети (1987-97) ва Анадолу Университетларида (1997-2000) муҳандислик, робот ва менежмент бўйича таълим давоми…

Аҳмадий (1334-1413)

Тожиддин Аҳмад ибн Иброҳим (Ahmedî) ҳаёти ва ижоди хақида бизгача етиб келган маълумотларда чалкашликлар мавжуд. Манбаларда, шоир туғилган ва вафот этган сана кўрсаткичларида ҳам фарқ бор. Гармиёнда (баъзи манбаларда Сивас, Истамбул кўрсатилган) туғилган Аҳмадий бошланғич маълумот олгач, билим олиш учун давоми…

Аҳмад Пошо (1426-1497)

XV аср турк адабиётининг энг ёрқин юлдузларидан бўлган шоир Аҳмад Пошо (Ahmed Paşa), ўша вақтда Усмонлиларнинг пойтахти бўлган Эдирна шаҳрида туғилди. Унинг отаси Валиюддин Илёс Мурод II нинг қозиаскари, яъни бош ҳарбий қозиси эди. ўз даврида яхши маълумот олган Аҳмад давоми…

Аҳмад Нодим (1681-1730)

“Лола даври” адабиётининг энг йирик вакили Аҳмад Нодим (Ahmet Nedîm) Истамбулда, зодагон оилада туғилди. Унинг она томондан бобоси Ҳусомиддин Қарочалабий бўлиб, ўз даврида султоннинг яқинларидан бўлган. Отаси Меҳмед Нодим Афанди қози бўлиб, яхшигина таъби назми ҳам бор эди. Онаси Солиҳа давоми…

Ёвуз Булант Боқилар (1936)

Атоқли турк шоири Ёвуз Булант Боқилар (Yavuz Bülent Bâkiler) 1936 йилда Сивас шаҳрида туғилган. Дастлабки шеърлари “Қўбуз”, “Ўрхун” ва “Ҳисор” журналларида чиқа бошлади. Сўнгра тўрт шеърий китоби – “Ёлғизлик” (1962), “Чакмон” (1971), “Дувоқ” (1971) ва “Сенинг-ла” (1980) босилиб чиқди ва давоми…

Яҳё Камол (1884-1958)

Яҳё Камол (Yahya Kemal Beyatlı) 1884 йили Македониянинг Скопье шаҳрида туғилган. Турк шоири, ёзувчи, сиёсатчи, дипломат. Абдулҳамид II га қарши ҳаракатларда иштирок этган. 1903 йили Парижга қочган. Сорбонна университетида ўқиган. 1912 йили Истанбулга қайтган. Шеъриятда асосан ғазал жанрида ижод қилган. давоми…

Ризо Тавфиқ Фикрат (1869-1915)

Турк адабиётининг йирик вакили Ризо Тавфиқ (Rıza Tevfik Bölükbaşı) 1869 йилда Эдирнадаги Жисри Мустафопошо қасабасида туғилган. Отаси ўқитувчи Меҳмет афанди, онаси Кавказ черкасларидан Мунира хонимдир. Талабаликдан ижтимоий ҳаётга фаол аралашган Ризо Тавфиқ 1907 йилдан яширин ҳаракатдаги «Иттиҳод ва тараққий» жамиятига давоми…


Мақолалар мундарижаси