Бекир Сидқи Эрдўғон (1926-2014)

Бекир Сидқи Эрдўғон (Bekir Sıtkı Erdoğan) 1926 йили Туркиянинг Қаҳрамон вилоятида туғилган. Аввал ҳарбий мактабда, кейин Анқара университети Тил ва тарих факультетининг адабиёт бўлимини битирган. Турли ҳарбий мактабларда ўқитувчилик қилди. “Бир ёмғир бошланди” (1949), “Дўстлар даврасида” (1965) каби кўплаб шеърий давоми…

Ўқтой Рифат Хўрозжи (1914-1988)

Турк адиби Ўқтой Рифат Хўрозжи (Oktay Rifat Horozcu) Истанбулда туғилган. Анқара университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. Нашриёт директори, кейинчалик Истанбул Давлат темир йўлларида адвокат бўлиб ишлаган. У бир қатор саҳна асарлари ва романлар муаллифидир. ҚАЛДИРҒОЧ Қалдирғочни эслатар менга Йўл бўйида турган давоми…

Ошиқ Баёний (1965-2005)

Турк бахшилик (ошиқлик) адабиётининг ёрқин намоёндаларидан бири Ошиқ Баёний (Aşık Beyani) 1938 йилда Туркияда туғилган. Ижод оламига 1965 йилда “Бабиалида сабоҳ” газетасида эълон қилинган “Дағлар” (“Тоғлар”) шеъри билан кириб келган. Ошиқ Баёний 19 август 2005 йилда автоҳалокатга учрайди ва оламдан кўз давоми…

Нодим Учар (1945)

Нодим Учар (Nedim Uçar) 1945 йилда Туркиянинг Навшаҳарига қарашли Кўшектош қишлоғида туғилди. У бошланғич таълимни қишлоғида, ўрта маълумотни Ҳожибектош шаҳарчасида эгаллади. 1960-1963 йилларда Полиция коллежида, 1964-1967 йиллар мобайнида Анқара Полиция академиясида таҳсил олди. Нодим Учар адабиётга 1974 йилда нашр этилган давоми…

Юсуф Синон Шайхий (1371-1422/23)

Турк адабиёти тарихида шайх аш-шуаро, яъни шоирларнинг шайхи номи билан улуғланган Юсуф Синон Гармиёний – Шайхий (Yusuf Sinan Şeyhi) Гармиён (Кутахя) бейлигида 1371 йил дунёга келди. Шайхий хақида адабий манбаларда бизгача анча-мунча маълумотлар етиб келган. У ўз юртида бошланғич маълумот давоми…

Юсуф Набий (1640-1712)

ХVII асрнинг иккинчи ярми ХVIII аср бошларида яшаб ўтган энг шуҳратли турк шоирларидан бири Юсуф Набийдир (Yusuf Nâbi). Урфада туғилган шоирнинг отаси Хожи Ғаффолзода исмли киши бўлиб, оилада илмга, адабиёт ва санъатга қизиқиш кучли эди. Бўлажак шоирнинг болалиги илм ҳавосига давоми…

Юнус Эмро (1240-1320)

Юнус Эмро (Yunus Emre) 13 асрда яшаган турк шоири. Унинг ҳаёти ҳақида маълумотлар жуда кам бўлса-да, шеърлари бутун турк диёрларида жуда машҳур, орадан ўтган салкам еттиюз йил мобайнида шарқ халқларининг энг суюкли шоирларидан бирига айланди. Баъзи манбалардан ва шеърларидан унинг давоми…

Умар Нафий (1582-1636)

Асли исми Умар бўлган ХVII асрнинг машҳур шоири Нафий (Ömer Nef’î) Арзирумга яқин бўлган Ҳасанқалъа деган жойда туғилган. Нафий тахаллусини унга дўсти, даврининг таниқли тарихчиси Али Ғолиб ўғли берган. Ижодининг илк даврида шоир Заррий тахаллуси билан шеърлар ёзган. Нафийнинг отаси давоми…

Султон Валад (1226-1312)

Караманда туғилган Султон Валад (Muhammed Sultan Bahaeddin Veled) Мавлоно Жалолиддин Румийнинг тўнғич ўғлидир. У бир умр отасининг тарбиясини олган, мавлавийлар муҳитида тарбияланиб вояга етган зот. Коня ва Шомдаги энг машҳур мадрасаларда таҳсил олиб, илоҳий билимларни чуқур эгаллади. Отаси Ж. Румий давоми…

Шайх Ғолиб (1757-1799)

XVIII аср турк адабиётининг йирик намояндаларидан бўлган Меҳмед Асад Ғолиб – Шайх Ғолиб (Şeyh Galip) Истамбулда, Еникапи Мавлавийхонасига яқин уйда туғилди. Унинг отаси Мустафо Рашид девонда котиб бўлиб, даврининг таниқли мавлавийларидан эди. Бўлажак шоир илк сабоқни отасидан олади. Кейинчалик араб давоми…


Мақолалар мундарижаси