Абдулла Аймоқ (1954-2015)

Абдулла Аймоқ (Әбілда Аймақ) Жанубий Қозоғистоннинг Ўрдабоши туманида туғилган. Мухтор Авезов номидаги вилоят Педагогика институтининг филология факультетида таҳсил олган. Матбуотда 80-йилларнинг бошидан шеърлари билан кўрина бошлади. Айни пайтда Республика Ёзувчилар уюшмасининг Жанубий Қозоғистон вилояти бўлимида масъул котиб вазифасида фаолият кўрсатмоқда. давоми…

Қосимхон Бегманов (1958)

Қосимхон Бегманов (Қасымхан Сейітханұлы Бегманов) Жанубий Қозоғистон вилоятининг Кентов шаҳрида туғилган. 1975 — 1980 йилларда Қозоғистон Политехника институтида таҳсил олган. Халқаро Туркий халқлар шеърияти фестивалининг иштирокчиси. “Ёмғирли тун”, “Илк китоб”, “Бешикдан қабргача”, “Соғинч” сингари шеърий тўпламлар муаллифи. Ёшлар шеъриятида унинг давоми…

Насиббек Айтўғли (1950)

Насиббек Айтўғли (Несіпбек Айтұлы) Шарқий Туркистоннинг Тарбағатай аймоғидаги Шауешек туманида таваллуд топган. 1955 йилда оиласи билан отамакон — Қозоғистонга келиб яшай бошлаган. Семей вилояти Шубартов туманидаги Баршатас қишлоғида ўрта мактабни тамомлаган. Илк машқлари Шубартов туманидаги “Янги ҳаёт” газетасида чоп қилинган. давоми…

Есенғали Равшан (1957)

Есенғали Равшан (Есенғали Әбдіжаппарұлы Раушанов) Қорақалпоғистоннинг Хўжайли шаҳрида туғилган. Қозоғистон Давлат университетининг журналистика факультетида таҳсил олган. Шеърлари 1980 йиллардан эълон қилиниб келади. 1983 йилда “Бекдавлат ва Жўломан” номли достони қозоқ шеъриятида катта воқеа бўлди ва қатор адабий мукофотларга лойиқ топилди. давоми…

Мухтор Шохонов (1942)

Мухтор Шохонов (Мұхтар Шаханов) Чимкент вилояти, Ленгер тумани Қашқасув қишлоғида таваллуд топган. Етти йиллик мактабни тамомлагач, “Юлдуз” колхозида тракторчига ёрдамчи, кейин вилоят газетасида адабий ходим, Қозоғистон радиосида катта муҳаррир, Бош муҳаррир бўлиб ишлади. Чимкент Давлат педагогика институтида таҳсил олди. Кейинчалик давоми…

Музаффар Алимбоев (1923-2007)

Музаффар Алимбоев (Мұзафар Әлімбаев) Павлодар вилоятининг Шарбақти туманидаги Маралди овулида туғилган. Қозоғистон Давлат университетини битирган. Истеъдодли шоир ўз мавзуси, чуқур тафаккури, ўзига хос оҳанглари билан қозоқ шеъриятини бойитди. “Қозоғистон халқ шоири” фахрий унвонининг соҳиби. У халқчил шеърияти, дидактика ва ҳажвга давоми…

Сирбой Мавленов (1922-1993)

Сирбой Мавленов (Сырбай Мәуленов) 1922 йил 17 сентябрда Тўрғай вилояти Жонгелдин туманида таваллуд топган. Аввал ўзи туғилиб ўсган қишлоқда, сўнгроқ Қизил Ўрда шаҳрида ўқиган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Шоирнинг дастлабки шеърлари 1937 — 1938 йилларда эълон қилина бошлаган. Илк тўплами давоми…

Жамбул Жабаев (1846-1945)

Халқнинг севимли шоири, моҳир сўз устаси, улуғ оқин Жамбул (Жамбыл Жабайұлы) Авлиёота вилоятидаги Қоратов этакларида дунёга келган. У халқ оғзаки ижодиёти намуналарини болалигидан севиб ўрганди ва қозоқ халқи орасида айтишув санъатининг етакчиси сифатида шуҳрат қозонди. Шоирнинг ижоди муносиб тақдирланди. У давоми…

Маҳамбет Ўтемис ўғли (1804-1846)

Маҳамбет Ўтемис ўғли (Махамбет Өтемісұлы) Ички Бўкей ўрдаси, Бекетай аймоғи (ҳозирги Ўрол вилояти, Жойбек тумани)да туғилган. 1824-1829 йилларда Оренбургда ўқиган. Ёшлигидан шеър ёза бошлаган Маҳамбет маҳаллий амалдорларнинг кирдикорларини фош қилувчи асарлари учун 1829-1831 йилларда қамоқда ўтиради. Қамоқдан чиққандан кейин 1836-1837 давоми…

Қашам Насафзода (1959)

Қашам Насафзода (Qəşəm Nəcəfzadə) 1959 йилда Озарбайжоннинг Имишли минтақасида туғилган. Таълим факультетини тамомлаган. Тафаккур университетида катта муаллим вазифасида ишлаган. “Озарбайжон” журналининг шеърият бўлимини бошқарган. Озарбайжон Ёзувчилар уюшмасининг Бошқарув ҳайъати аъзоси, Болалар адабиёти секциясининг раҳбари бўлган. “Севгининг сўнгини сўйламанг менга”, “Ухлаётган давоми…