Полин Жонсон (1861-1913)

Эмили Полин Жонсон (Emily Pauline Johnson, Текахионваке (Tekahionwake) ҳиндуча номи билан ҳам машҳур (10 март 1861, Чифсвуд — 7 март 1913) — канада ёзувчиси, театр артисти. Келиб чиқиши канадалик туб халқлардан. Отаси – могаук қабиласининг сардори бўлган, онаси – инглиз давоми…

Имант Зиедонис (1933-2013)

Шоир, носир, драматург Имант Зиедонис (Imants Ziedonis) 1933 йилда Латвиянинг Слок шаҳрида туғилган. 1959 йилда филология мутахассислиги бўйича бакалавр дипломига эга бўлган. Ижодий фаолиятини шеърлар ёзишдан бошлаган муаллиф наср ва назм оралиғидаги чуқур ҳиссий таъсирчанликка эга янги адабий шакллар яратишга давоми…

Омондурди Аннадурдиев (1941)

Омондурди Аннадурдиев ҳозирги замон туркман шеъриятининг етакчи вакилларидан бири. Унинг шеърларини ўқиб, болаликнинг сирли армонларига, муҳаббатнинг ҳам азобли, ҳам сурурбахш кечинмаларига, инсон ва табиат уйғунлигининг гўзал фалсафий тасвирларига гувоҳ бўласиз. У Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Дўрмон ижодий боғидаги шеърият давраларида кўп давоми…

Башир Хаж Али (Жазоир)

ЖАЗОИР ОҚШОМЛАРИ Тун соҳиби мужоҳидларга*. Рутубатли оқшом чўкканда Гитаранинг сирли торини Силаш жуда Мароқли, дўстлар. Булут тинмай кўзёш тўкканда Ташналикнинг азобларини Эслаш жуда Мароқли, дўстлар. Тонготарда шафақ қизариб, Тун зулмати чекинган палла Яшаш жуда Мароқли, дўстлар. Лекин айтинг, мен нима давоми…

Абу Ал-Қосим Саъдулла (Жазоир)

МАНГУЛИК Бошинг узра Шафақ ёришар, Ўрмонлар бўялмиш Қирмизи қонга. Осмонинг қоплаган Булутлар қочар Босқинчи тўдалар Каби ҳар ёнга. Туннинг томоғида Шафақнинг қўли, Душман кекирдагин Маҳкам бўғади. Она-Ерга офтоб Нури ёғади. Бу нур майин Қизлар қўлидай. Жазоир, Юрагим, қоним, Бошинг узра давоми…

Шел Силверстайн (1930-1999)

Шел Силверстайн (ингл. Sheldon Alan ‘Shel’ Silverstein; 1930 – 1999) – машҳур америкалик шоир, бастакор, муғанний, хонанда ва рассомдир. Болаларга атаб чоп этилган қатор китобларини ўзи безаган. Нозик қочиримларга бой шеърлар ёзган. Шеърларини кўча тилига яқинлаштирган. Болаларга аталган назмида – давоми…

Уолт Уитмен (1819-1892)

Уолт Уитменнинг (Walt Whitman) аждодлари асли голландиялик бўлишган. Бўлажак шоир Нью-Йорк штатининг Лонг-Айленд оролидаги қишлоқда, кўп болалик катта оилада туғилган. Уолт Тўққиз боланинг тўнғичи эди. 1825-1830 йилларда Бруклиндаги мактабда ўқиди. Етишмовчилик туфайли ўзини ишга урди. Хат-хабар ташувчи, босмахонада ҳарф терувчи-тахловчи, давоми…

Чакайя У Тамси (Конго)

БУ ЧЕҲРА… Бу чеҳра очилар ловиллаган куз гулларидай, Шодлигим бу чеҳрага ҳил-ҳил пишган мева тўла шохларни ҳадя этаётганин ёки уни кўнгилга яқин ўзгача бир кенгликлар, ўзгача бир туманлар сари бошлаётганин кўриб худо мендан қувонар. Унга қўлларимни ҳадя қиламан, бўзарган қишдан давоми…

Эдуард Милитонян (1952)

Эдуард Георгиевич Милитонян — арман жамоат арбоби, шоир ва ёзувчи. СЎЗЛАР Шоир кўзларини юмиб олди оғриқ зарбидан, Шунда сўзлар қўлларидан қуйилиб келди. Бино бўлмай туриб, бир сўзни ҳам билмас эди ул. Яна бир сўз билмайди ул барҳам топган дам. Тирикликда давоми…

Варлен Алексанян (1942-2015)

Варлен Алексанян – шоир, таржимон. ХОТИРАЛАР Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган Шаум ҳамда Вачаган Миноянлар хотирасига Кирларга ўралган сўқмоқларга, Бошоқларга чирмашган шамолларга, Ўрилган далага — ангорларга, Куздаги бетиним ёмғирларга, Баҳорги куртакка Ва саратонга Қоришиб бормоқда Хотиралар, оҳ… Энди улар қайтмас давоми…