Муратхан Шокан (1974)

Муратхан Шокан (Мұратхан Шоқан) 1974 йили Тарбағатай вилоя­тининг Тўла тумани Ақбелли қишлоғида туғилган. Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, шоир, файласуф. Олма-отадаги Ёшлар сиёсатини ривожлантириш фондининг “Адабиёт олами” маркази раҳбари. “Йигирманинг ёлқини”, “Баҳор учун мени сев”, “Юракка юкиниб”, “Покиза оқшомлар”, “Оқшом лирикаси” давоми…

Раънои Зоирдухт (1961)

Раънои Зоирдухт 1961 йили Истаравшан шаҳрида туғилган. “Гули толе”, “Духтари субҳ”, “Валодати эҳсос” номли шеърий китоблари чоп этилган. НЕ УЧУН РАНЖИБ КЕТУРСАН… Не учун ранжиб кетурсан, айт, мани бедилдан? Бир сўник шамдек айирдинг борлигим маҳфилдан. Мисли маст каклик эдим, домингга давоми…

Нурмуҳаммад Ниёзий (1947-2018)

“Илк мевалар”, “Яшил тош”, “Уруш ҳиди”, “Ишқ шаҳрига сафар” сингари шеърий мажмуалар муаллифи. Шеърлари қардош халқлар тилларига ўгирилган. Тожикистоннинг “Шараф” ордени билан тақдирланган, халқ шоири. * * * Одамзотни этмабди ҳеч ном улуғ, Номни қилур ҳамиша иқдом улуғ. Қай кўнгилнинг давоми…

Настарин Восуқий (1972)

Настарин Восуқий (نسترن وثوقی) – замонавий Эрон шоири, модерн шеъриятининг пешқадам вакилларидан бири. 1972 йил 7 июлда Теҳронда таваллуд топган. Ёзиш услуби Ниймо Южиш, Аҳмад Шамлу, Фўруғ Фаррухзод каби шоирлар шакллантирган “шеъри нав”га яқин туради. Бадиий ижоддан ташқари у мунтазам давоми…

Ражаб Ҳифзий (1893-1918)

Ражаб Ҳифзий (Recep Hıfzı) Усмонли салтанатининг Қарс вилоятидаги Қағизман туманида яшаб ўтган халқ шоиридир. Ражаб Тупроққалъа маҳалласидаги мадрасада таълим олади, Қуръонхон ҳофиз бўлиб етишади. Ўзи ҳам мактаб очиб, болаларни ўқитади, имом бўлиб хизмат қилади. Айни пайтда ошиқлар, яъни бахшилар йўлида давоми…

Хорхе Луис Борхес (1899-1986)

Хорхе Луис Борхес (Jorge Luis Borges) – аргентиналик машҳур ёзувчи, шоир, ажабий танқидчи. Ўзининг руҳий ва фалсафий новеллараи билан машҳур. Лотин Америкасининг энг машҳур ёзувчиларидан бири. Хорхе Луис Борхес Буэнос-Айресда туғилган, ўсмирлиги Европада ўтган, шу ерда таълим олган. 1920-йилларда ўз давоми…

Хорхе Каррера Андраде (1903-1978)

Хорхе Каррера Андраде (Jorge Carrera Andrade) – эквадорлик шоир, адабиётшунос, сиёсат арбоби. У “Гунг ҳовуз”, “Сукунат маржони”, “Сув ва ердан пайғомлар”, “Қушларнинг таржимаи ҳоли”, “Ёруғ деразалар даври”, “Ҳиндистон солномаси”, “Ҳайдалиш китоби” номли шеърий тўпламлар муаллифи. Хорхе Каррера Андраде ижодида авангардизмнинг давоми…

Рохелио Синан (1902-1994)

Рохелио Синан (Rogelio Sinán) – атоқли панама шоири ва носири, педагог. Асл исми Бернардо Домингес Альба. Панама Миллий институтини тамомлаган. Сўнг Чилида таҳсил олади ва бу ерда Пабло Неруда ва Габриела Мистраль каби машҳур шоирлар билан ҳамсуҳбат бўлади. Йигирма беш давоми…

Ана Исабель Илюэка (1903-1994)

на Исабель (Ana Isabel Illueca) таниқли панама шоираси. Оддий одамлар ҳаётини куйлагани, шеърий ифодалари содда ва тушунарлилиги боис уни “Панама деҳқон шоираси” деб ҳам атаганлар. “Пойабзал тозаловчи”, “Тоғлик”, “Газета сотувчиси”, “Мураббиянинг илтижоси”, “Илк қадамлар” каби шеърий китоблари нашр қилинган. ЙИГИТ давоми…

Карлос Франсиско Чангмарин (1922-2012)

Карлос Франсиско Чангмарин (Carlos Francisco Chang Marín) – шоир, ҳикоянавис, рассом ва бастакор. Шеърларида сунъий оҳанжамалик ўрнида соддаликни, сохта дабдабаю баландпарвозлик ўрнида самимиятни кўрасиз. “Фиғон” (1948), “Моддий шеър­лар” (1956), “Панама қўшиқлари” (1963) ва бошқа шеърий китоблари чоп этилган. Бир неча давоми…