Низор Қаббоний (1923-1998)

Араб дунёсининг энг буюк адабий сиймоларидан бири, шоир, адиб ва сиёсий арбоб Низор Қаббоний (نزار توفيق قباني) Суриянинг Шом вилоятида, ўртаҳол тужжор оиласида туғилди (1923). Илк китоби “Чекиниш китоби учун эслатмалар” ўн етти ёшида чоп этилган ва у шу китоби давоми…

Аҳмад Шавқий (1868-1932)

Аҳмад Шавқий (أحمد شوقي) (1868.16.10, Қоҳира — 1932.14.10) — араб шоири. «Амир аш-шуаро» («шоирлар амири») унвонини олган. Ижодида француз классицизми ва романтик шеърияти таъсири сезилади. Парижда «Булон ўрмони» ва «Улуғ Алибей ёки Мамлуклар давлати» (1893) асарларини нашр эттирган. Миср халқи давоми…

Абдурраҳмон ал-Хомисий (1920-1987)

Абдурраҳмон ал-Хомисий (عبد الرحمن الخميسى) — мисрлик машҳур шоир ва ёзувчи, танқидчи, жамоат арбоби. 10 дан ортиқ китоблари чоп этилган. «Теранликлар» (Қоҳира, 1950), «Биз ўлмаймиз» (Байрут, 1953), «Оловли шамоллар» (Қоҳира, 1954) китоблари машҳур. ИСЁНКОР УМИД Агар Миср, Маввал* куйлари гўё, давоми…

Абул-аъло Ал-Мааррий (973-1057)

Абул-аъло ал-Мааррий (أبو العلاء المعري) – ўрта асрларда яшаб ижод этган улуғ араб шоири ва мутафаккиридир. Шоир 973 йилда Суриянинг шимолидаги Маратаннўъмон ёки Маара деган кичик бир шаҳарчада, қози оиласида туғилган. Уч яшарлик вақтида чечак касали билан оғриганидан кейин, Абулалонинг давоми…

Фадва Туқон (1917-2003)

Фадва Туқон (فدوى طوقان‎; 1917, Наблус, Фаластин – 2003) – фаластинлик шоира. Илк китоби 1946 йили “Менинг акам Иброҳим” номи билан чоп этилган. МЕНИНГ МОТАМСАРО ШАҲРИМ Разил нобудгарлик руҳи уйғониб, Осмон чеҳрасини қуюн тутган кун. Урушни, кулфатни қарғаб, ўртаниб, Шаҳарликлар давоми…

Абулқосим аш-Шаббий (1909-1934)

Абулқосим аш-Шаббий (أبو القاسم الشابي) – замонавий Тунис шеърияти асосчиси. Араб тилида ижод қилган. ҚИСМАТ ШУДИР — КЕЛМОҚ ВА КЕТМОҚ… Қисмат шудир — келмоқ ва кетмоқ, Турличадир либоси албат, Гоҳо қаро, гоҳи ярқироқ, Гоҳо исён, гоҳо сукунат, Гоҳ қўшиқдир, гоҳида давоми…

Салоҳ Абдус-Собир (1931-1981)

Салоҳ Абдус-Собир (صلاح عبد الصبور) 1931 йили Мисрда туғилган. Шоир, танқидчи, драматург “КЕЧИРИНГ, ДЎСТЛАРИМ…” Кечиринглар, дўстлар, бу йилда дарахтлар ҳам – мевасиз, абгор, дастурхоним бўм-бўш, ҳувиллар, сизларни кутишга эмасман тайёр, омборлар ҳам бўшдир, на қилай, аёндир бу болаларга ҳам. Хасисмасман, давоми…

Муҳаммад Ҳофиз Иброҳим (1871-1932)

Муҳаммад Ҳофиз Иброҳим (محمد حافظ بن إبراهيم) – мисрлик шоир, “Нил шоири” номи билан машҳур бўлган. ШЕЪРИЯТ Шеър –бунёд бўлгансан орзу-армондан — Ёзган аҳли дониш, ҳисга бўлиб ғарқ. Ғофил эл уйқуга чўмиб ётганда, Ғазал битди оқшом бир фарзанди Шарқ. Шеърият, давоми…

Абдулваҳҳоб ал-Баётий (1926-1999)

Абдулваҳҳоб ал-Баётий (عبد الوهاب البياتي) (19 декабрь, 1926 – 3 август, 1999) – ироқлик шоир. Араб шеъриятидаги модернистлардан бири. Илк китоби “Фаришталар ва шайтонлар” номи билан 1950 йили чоп этилган. НОЗИМ ҲИКМАТ ХОТИРАСИГА 1. Тун зулмати ичра тўлқин-қиз Қуюқ, қора давоми…

Фаруқ Жувайда (1946)

Фаруқ Жувайда (فاروق جويدة) – мисрлик шоир ва журналист. * * * Бир туни… Марҳумлар эсланганидай, Нега кириб келдинг менинг ёдимга? Келинлик либосинг кийган ўшал дам Дафн этгандим ахир сени қалбимга. Уялиб, қизариб туравердинг сен, Қалб тамом унутиб ҳижрон сасини. давоми…


Мақолалар мундарижаси