Ғулом Ғафуров. Табиат билан мулоқот (1989)

XX асрнинг иккинчи ярмига оёқ қўйган Одам орқасига қайрилиб қараса, босган изи кўринмай қолаётибди… Эндиликда табиатни асраш, унинг неъматларидан оқилона фойдаланиш ҳаётий заруратга айланди. Бу зарурат ҳамма ёзма манбаларга, кашфиётларга мавзу бўлиб кирмоқда. Ҳа, одам ҳалокат ёқасига, чоҳга яқинлашиб қолаётганини давоми…

Ҳамид Алп. Майнагул (ҳикоя)

Гулбулоқ каттагина қишлоқ. Серқатнов йўл устида, тоғу чўлга борувчилар шу ердан ўтишади. Ёшроқ йўловчилар қишлоқ оралаганда атрофга аланг-жаланг қарашади. Нега деганда азалдан Гулбулоқнинг қилиқсиган қизларининг донғи кетган. Вақтида бу ерларда вулқон қайнаган дейишади, туп­роғи қизил, яшил, кўк. Балки, шу боис давоми…

Мамадали Маҳмудов. Кўнгилдаги гаплар (1989)

Орол ўлаётир. Бунга ким сабабчи? Турғунлик даври сабабчи, ўзимиз сабабчимиз. Бир неча амалдорларимиз ўзларининг юмшоқ курсиларини ўйлаб Оролга хиёнат қилдилар. Яъни, кўрпага қараб оёқ узатмадилар; остонагача пахта эктирдилар. Пахта — элнинг ризқ-рўзи. Меъёр қонуни — улуғ қонун. Меъёр бузилиб, Оролга давоми…

Эркин Аъзам. Қани сенинг ҳайкалинг? (ҳикоя)

Мен бу йўлдан ҳар куни икки марта ўта ман: эрталаб ва кечқурун. Эрталаб ҳам, кечқурун ҳам ўтаётганда гўёки саробга дуч келгандек, йўқ, бошқа юртга тушиб қолгандек, бундай ҳам эмас — худди орадан шунча фурсат кечмагандек, замон орқага кетгандек туюлиб, лолу давоми…

Убайдулла Уватов. Имом ат-Термизий — буюк муҳаддис (1990)

Замонанинг зайли билан камина хизмат юзасидан кўп йиллар қатор араб мамлакатларида араб тили таржимони бўлиб ишлашга тўғри келди. Араблар диёрида узоқ йиллар яшашнинг ўзи, фикримизча, ҳар қандай арабшунос учун ҳам бир олам қувончли ҳолдир. Чунончи, ўзинг тилини ўрганган диёр билан давоми…

Муҳаббат Туропова. Қайнона (ҳикоя)

Сарви хола хонасида ямоқ қилиб ўтираверди. Олди тўла товони йиртилган пайпоқлар, чокидан сўкилган шим, тугмаси узилган кўйлак, яна алланималар… Сезмай қопти, вақт пешиндан оғипти. Ҳам вақти намоз, ҳам томоғи қақраб чой ичгиси кел­япти. Қўлидаги нинани  ип ғалтакка санчди-да, дераза оша ҳовли саҳнига давоми…

Сирожиддин Аҳмедов. Мунаввар қори (1992)

Чўқ мунаввар этди оламни Мунаввар қоримиз, Кўрдимиз равшанлигидин феълимиз, атворимиз. Ибрат олинг, ёшлар, деб тўкди кўздин ёшлар, Нутқида таҳрир этиб, бизларни йўқ-у боримиз. Чин кўнгилдан эшитдук чин инчунин айтган сўзин Шунча бидъатларни билдук, вой, биз иқрормиз. Тавалло Эл учун куйиб-ёнган, давоми…

Юлдузларгача бўлган масофа узоқми?

Коинотда шундай юлдузлар борки ва улар биздан шу қадар олисда жойлашганки, уларгача бўлган масофани аниқлашнинг ҳам, уларни санаб саноғига етишнинг ҳам имкони йўқ. Энг яқин юлдуз Ердан қанчалик узоқда жойлашган? Ердан Қуёшгача бўлган масофа 150 000 000 километрдир. Ёруғлик секундига давоми…

Мажид Ҳасаний. Ватан юрагидаги сувайдо (1991)

Пётр ўз ҳукмронлигини бошлаган йилларданоқ Ўрта Осиёни Русиёга қарам қилишни ўйлаб юрарди. XVII аср бошларида металлургия саноатини ривожлантириш зарурати қистовида ўрислар Ўрта Осиёнинг маъдан қатламлари билан, жумладан, XVI асрдаёқ овозаси чиққан Улуғтовнинг бой конлари тақдири билан астойдил қизиқдилар. Ўрта Осиёда давоми…

Озод Шарафиддинов. Адиб ҳамиша йўлда… (1990)

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухтор 70 ёшга тўлди. Бир замонлар бундай ҳолларда тўйнома ёзадиган одамга осон эди — у кўп ҳам ўйланиб ўтирмай, тўй эгасини қутлуғ сана билан муборакбод қиларди-ю, унинг ярим асрлик умри адабиётга бағишланганини, ҳар хил жанрларда кўплаб давоми…