2021 йили йўқотганларимиз

Якунига етаётган 2021 йил Ўзбекистон илм, фани ва маданияти учун ҳузун йили бўлди. Ziyouz.uz портали ушбу йилда вафот этган ўзбекистонлик давлат ва жамоат арбоблари, зиёлиларни хотирлайди.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев (1932-2021)

Худойберди Тўхтабоев (1932.17.12, Ўзбекистон тумани Катта Тагоб қишлоғи — 2021.22.03, Тошкент шаҳри) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1991). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1982). Қўқон педагогика билим юртини (1949), Ўрта Осиё университетини тугатган (1955).

Таниқли таржимон Низом Комилов (1937-2021)

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли таржимон Низом Комилов 1937 йилнинг 12 декабрида Наманган вилояти Чуст туманида зиёли оилада туғилган.

Шоира Гулчеҳра Нуруллаева (1938-2021)

Гулчеҳра Нуруллаева 1938 йилда Тошкент вилоятининг Чоштепа қишлоғида туғилган. Тошкент университетининг журналистика бўлимида таҳсил олган (1956—1964). «Ўзбекистон хотин-қизлари» (ҳозирги «Саодат», 1961—1967) журналида ишлаган. 1967—1969 йилларда Москвадаги икки йиллик олий адабиёт курсида ўқиган.

Адабиётшунос Бойбўта Дўстқораев (1941-2021)

Таниқли олим, публицист, филология фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндори Бойбўта Дўстқораев 1941 йили Қашқадарё вилоятида туғилган.

Ёзувчи Дадахон Нурий (1943-2021)

Моҳир публицист, лирик қиссалар устаси ва ажойиб ҳажвий ёзувчи Дадахон Нурий 1943 йилда Наманганда туғилган. Тошкент давлат университетининг Шарқ факультетини тамомлаган. Ҳамза номидаги академик драма театрида рассом, махсус мактабларда ҳинд тили ўқитувчиси, «Гулистон», «Гулхан» журналлари ва Ўзбекистон телевидениесида адабий ходим ва муҳаррир бўлиб ишлаган.

Атоқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев (1945-2021)

Атоқли режиссёр, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Халқ артисти Баҳодир Турсунович Йўлдошев 1945 йил 7 сентябрда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида санъаткорлар оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг Тошкент театр ва рассомчилик институтида режиссёрлик мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

Ёзувчи Аҳмад Муҳаммад Турсун (1949-2021)

Аҳмад Муҳаммад Турсун (Турсунов Аҳмад Мамажонович) 1949 йили Наманган шаҳрида туғилган. 1979 йили Наманган давлат университетини тамомлаган. Элликка яқин бадиий, илмий-маърифий, публицистик китоблари нашр этилган.

Муфтий Усмонхон Алимов (1950-2021)

Усмонхон Алимов 1950 йили Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган. 1982-1983 йилларда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида, 1983-1987 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида, 1989-1990 йилларда эса Марокашнинг “Каравийн” дорилфунунида таҳсил олган.

Шунингдек, 2020 йили вафот этганлар:

Академиклар

Йирик иқтисодчи олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Владимир Ким (1929-2021)
Атоқли кимёгар олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Нусрат Парпиев (1931-2021)
Физика соҳаси бўйича йирик олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Ўткир Расулев (1939-2021)
Электроника ва ярим ўтказгичлар физикаси соҳасида таниқли олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Муҳаммад Кабир Баҳодирхонов (1941-2021)
Атоқли физик олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Темурбек Усмонов (1942-2021)
Экспериментал ядро физикаси соҳасида танилган олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Толиб Мўминов (1943-2021)

Олимлар

тиббиёт фанлари доктори, профессор Шабат Хўжаев (1924-2021)
микробиология соҳасида етакчи олим Маҳмуд Зокиров (1928-2021)
Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори Шермат Ёрматов (1939-2021)
техника фанлари доктори, профессор Баҳром Қодиров (1940-2021)
адабиётшунос олим, профессор Рашидхон Шукуров (1942-2021)
филология фанлари номзоди, доцент Умрзоқ Ўлжабоев (1942-2021)
филология фанлари номзоди, доцент Норқул Бекмирзаев (1944-2021)
гелиотехника соҳасидаги етакчи олим Абдужаббор Абдураҳмонов (1946-2021)
иқтисод фанлари доктори, профессор Ўктам Умрзоқов (1952-2021)
филология фанлари доктори, профессор Маматқул Жўраев (1956-2021)
физика-математика фанлари доктори, профессор Турдали Артиков
тарих фанлари доктори, профессор Доно Зиёева
филология фанлари номзоди Муҳаммаджон Азимов

Диний олимлар

Муҳсинхон қори Ҳасанхон ўғли
Ёрқинжон домла Фозилов

Шоир ва ёзувчилар

Ғулом Шомуродов (1937-2021)
Улмамбет Хўжаназаров (1938-2021)
Саъдулла Сиёев (1939-2021)
Ҳабибулло Турсунматов (1943-2021)
Жасур Исҳоқов (1947-2021)
Абдулла Жалил (1948-2021)
Маҳкамбой Умаров (1949-2021)
Олим Отахон (1951-2021)
Зулфира Мисбах (1951-2021)
Ғаффор Ҳотамов (1953-2021)
Исматулло Йўлдошев (1953-2021)
Сафар Каттабоев (1954-2021)
Машъал Хушвақт (1961-2021)
Зоир Зиё (1963-2021)
Хонзодабегим Жамолова (1999-2021)
Ёрқул Умаров
Лола Пирматова
Меҳмонқул Исломқулов
Фатҳулла Намозов
Султон Жамол

Журналистлар

Фарида Усмонова (1921-2021)
Мели Норматов (1925-2021)
Санъат Маҳмудова (1940-2021)
Сафар Остонов (1948-2021)
Жамолиддин Абдиев (1956-2021)
Саид Маҳсумов (1986-2021)

Давлат арбоблари

Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов (1939-2021)
Олий Мажлис Сенати аъзоси Топиболди Холдоров (1942-2021)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Рустам Қосимов (1953-2021)

Яна кўринг:

2020 йили йўқотганларимиз

2019 йили йўқотганларимиз

2018 йили йўқотганларимиз

2017 йили йўқотганларимиз

2016 йили йўқотганларимиз

2015 йили йўқотганларимиз