Қулман Очилов. Надур хаёлинг (ҳикоя)

— Билмайсиларми, Жаббор аканинг уйига қандай борсам бўлади?.. Агроном Жаббор ака-чи? — Ассалому алайку-ум! — Вой!.. Узр, сомалайкум! —Ваалайку-ум. Жаббор ака дейсизми? – бошига дўппи қўндирган қотмагина одам ёнидаги ўн икки-ўн уч ёшлардаги қийиқ кўзли ўспиринга қаради: — Жаббор агроном давоми…

Исажон Султон. Ёқимли ёмғир ёғади (ҳикоя)

Шафтоли шохидаман, Онамнинг ёнидаман. Борай десам, йўл узоқ, Отамни соғинаман… Болалар қўшиғидан Бу ҳикоя – одамлар, воқеалар, ҳодисалар ҳақида эмас, бу ҳикоянинг қаҳрамони – ­қишлоқ. Ҳа, айнан қишлоқ. У нозланади, чаппар уради, бағрида борини муҳайё қилади, гоҳо тўрсайиб-хўмраяди, хуллас, бир давоми…

Шониёз Дониёров. Мадаминбек ким эди? (1991)

Инқилоб, аниқроғи ҳокимият тўнтариши… Очларга нон, йўқсилларга бошпана, деҳқонга ер ва эрк, тенглик ва тинчлик ваъда қилган инқилоб. Ҳа, ўша йўқсиллар кутган инқилоб… «Озодлик ва эрк» куйчилари томонидан хўб маромига етказиб обдон куйланган инқилоб… Улардан ўтказиб инқилобга таърифу тавсиф бериш давоми…

Ернинг оғирлиги қанча?

Ер Коинотда муаллақ тургани учун унинг вазнини тарози палласига қўйиб ўлчаб бўлмайди. Ернинг вазни тўғрисида гапирилганда, аввало, у таркиб топган моддалар миқдори назарда тутилади. Ернинг массаси, тахминан, 5,976 секстиллион тоннани ташкил этади. Яхшироқ тасаввур қилишингиз учун ушбу рақамни тўла келтирамиз: давоми…

Ер нимадан таркиб топган?

Ер, асосан, қаттиқ тоғ жинсларидан таркиб топган улкан шар ёки сферадир. Ернинг ядроси ҳам қаттиқдир, чунки ички жинслар жуда катта босим остида туради. Буни батафсилроқ кўриб чиқайлик. Замонавий космогоник тасаввурларга кўра, Ер бундан, тахминан, 5 миллиард йил муқаддам бирламчи Қуёш давоми…

Файзулла Қиличев. Адолатсизликнинг илдизи қаерда? (1990)

Жумҳуриятимиз бўйича ўтган йили 85 мингта жиноят содир этилди. Бу рақам бурноғи йилдагига нисбатан 15 мингта кўпдир. Надоматлар бўлсинки, жиноятлар сон жиҳатдангина ошмай, балки уларни содир этиш усули жиҳатидан ҳам ўзгариб кетди. Жоҳиллик, қонхўрликнинг даҳшатли кўринишлари қўлланилди. Ўқ отувчи, портловчи, давоми…

Минҳожиддин Мирзо. Дорилфунунлардан бири

миллий ўзликни англаш ва шеърият Ҳар қандай миллий адабиёт руҳга, қалбга таъсир қилгувчи ботиний кучу таъсирга эга уйғотувчи сўзлардан, демакки, муҳташам асарлардан бино бўлур. Кўнгил осмонини зулмат булутлари қопласа борлиқнинг табиий ёруғлиги-да дилга татимас, Озод руҳ маҳв этилса, эркин сўз давоми…

Эрнест Хемингуэй. Енгилмас (ҳикоя)

Мануэль Гарсиа зиналар оша Мигель Ретананинг хонасига чиқди. Жомадонини полга қўйиб, эшикни тақиллатди. Садо бўлмади. Лекин Мануэль йўлакда турганча сезди: хонада кимдир бор. Буни эшик ортида туриб фаҳмлади. – Ретана, – деди у вужуди қулоққа айланиб. Жимжит. “У ҳарҳолда шу давоми…

Иван Бунин. Кавказ (ҳикоя)

Москвага келгач, мен Арбат ёнидаги кичкина кўчада жойлашган кўзга ташланмас меҳмонхоналарга ўғримисол бекитиқча тушиб, гўшанишин, бир учрашувдан иккинчи учрашувга қадар интизорлик ичра яшардим. У эса шунча кун ичида атиги уч марта хонамга келди, лекин ҳар сафар шошилиб: – Мен фақат давоми…

Шерали Турдиев. Тонг юлдузи қисмати (1991)

Чўлпон меросини ўрганиш тарихидан XX асрнинг дастлабки чорагида, айниқса, Октябрь тўнтариши арафасида адабий-маданий меросимиз осмони узра Ҳамза, Абдулла Қодирий, Фитрат каби янги улуғвор сиймолар ёрқин юлдуз бўлиб чарақладилар. Хусусан, Чўлпон Навоийдан кейинги бетакрор истеъдод соҳиби сифатида тез танилди ва кўп давоми…