Жек Лондон. Ишонч (ҳикоя)

Барча қатновлар жўнаб бўлган, «Сиэтл-4» эса соҳилдан аста-секин узоқлашаётган эди. Унинг палубалари кема ва йўловчи юклари, турли ҳиндулар гуруҳи, итлар ва уларнинг эгалари, савдогарлар ҳамда уйига қайтаётган олтин қидирувчилар билан тўлганди. Досеннинг кўп сонли одамлари қирғоқда саф тортиб хайрлашардилар. Зинапоя давоми…

Зуҳриддин Исомиддинов. Гул тергани кетган шоир

Турсунбой Адашбоев. Ҳаммага таниш ном бу. Аммо Турсунбой… Адашбой… Адашган одамнинг исмими у? Турсунбой, Турғун деганларику, маълум – аввалги фарзандлари нобуд бўлавергач, ота-онаси “зора, шуниси туриб қолса”, дея тилак қилиб, шунақа от қўйган, бироқ энди билсам, у кишининг отаси ҳам давоми…

Эркин Аъзам. Адабиёт – инсон сирлари ҳақидаги фан

Теранлик ўрнига – шаклбозлик, маҳорат даъвоси, чиройли ёзиш, оригиналликка интилиш. Булар ҳам керак, лекин катта дард, оғриқ бўлмаса, ҳаммаси бир пул! * * * …ёзувчи одам ҳар куни ёзиши керакдиру, аммо ҳар куни китобхоннинг олдига чиқавермаслиги керак. Негаки, арзигулик фикр давоми…

АҚШда каптарларни нима учун қиришган?

Каптарлар тропик ва мўътадил иқлимли барча минтақаларда яшайди. Уларнинг 300 дан зиёд тури мавжуд, аммо уларнинг бир нечтаси Буюк Британияда яшайди. Уларнинг энг ғаройибларидан бири хабаркаш каптардир. Агар у ўз ихтиёрига қўйиб юборилса, унинг инстинктлари, албатта, туғилган гўшасига етаклаб келади. давоми…

Жасур Кенгбоев. Қалтис танлов қаршисида… (эссе)

ёхуд тенгдошларга тасалли Қайси асрда яшаётганимизни унутмаган ҳолда, бугун олдимизда худди сўйлоқ тишларини ғичирлатиб қайраб, сўлагини оқизиб ўлжасини кутаётган бўри мисоли пистирмада турган муқаррар бир фожиа ҳақида сўз очишга аҳд қилдим. Адабиётда ҳам фожиа бўладими, дерсиз. Бўлар экан, қадрдон, бўлар давоми…

Тоҳир Йўлдошев. Чирмовиқ (қисса)

Оғир сукунатни мутлоқ ўзига сингдирган қабристоннинг қўрқинчли манзараси ҳорғин нафас олганча гуноҳларга тўлиб-тошган фоний дунёни жимгина кузатиб мудрайди. Дўпсайган қабрларнинг у ер-бу ерида бўй чўзган янтоқ буталари бу совуқ сукунатга бардош беролмай, енгилгина эсган шаббодага аста-аста бош чайқашиб, бир-бирларининг баданларига давоми…

Пўлат Мўъмин. Юрак завку дардларим – айтур байту-фардларим

Пўлат Мўъмин. Юрак завку дардларим – айтур байту-фардларим. Фардлар китоби — Тошкент, “Камалак”, 1993. – 89 бет. Ўзбекистон халқ ёзувчиси, деярли ярим асрдан бери ҳар бир ўзбекнинг қалбига болалик пайтиданоқ ўз ижоди билан кириб келган машҳур шоир, ажойиб драмагург Пўлат давоми…

Говшуткелди Данатаров. Чўрининг кулгиси (ҳикоя)

Бу трагедия ўтмишнинг сарғайган саҳифасига айланиб бўлган аллақачон. Буни менга айтиб берганлар дунёдан ўтиб кетишди. Уларга ҳам “эскилар” гурунг берган экан. “Яхши адаб – яхши даб, ота-бобо даврабоп” дейишган донолар. Энди гурунг бериш навбати каминаники. Уни тўққиз ёшлигида исқирт қўлидан давоми…

Суйима Ғаниева. Навоийнинг “ёри азиз”и

Шайхим Суҳайлий – зуллисонайн ўзбек шоири. XV аср иккинчи ярми Ҳирот адабий муҳити вакили, шоир, нуфузли арбоб Аҳмад Суҳайлийнинг аждодлари туркийлардан бўлиб, Шоҳрух Мирзо даврида амирлар қаторида муҳтарам саналганлар. Давлатшоҳ Самарқандий “Тазкират уш-шуаро” асарида Суҳайлийга юксак таърифини қуйидаги байт билан давоми…