Фозил Тиловат. Қора қузғун (қисса)

Тоғам Раҳматилла Ўроқов хотирасигабағишлайман 1 Жиноят тафсилотлари битилган ҳужжатларга кўмилган тергов ходими бошини қоғозлардан кўтарганида тун ярмидан оққанди. Шу пайт телефон жиринглаб қолди.– Алло, Акмал ака? – хотинининг ташвишли овози эшитилди гўшакдан. – Ҳалиям ишхонадамисиз? – Ҳозир кетмоқчи бўлиб тургандим.– давоми…

Шодиёр Ҳазрат Исмат. Яхшилик манзили (ҳикоя)

Ҳамма нарсага қўл силтаб, чўлгами, тоққами, ишқилиб, бу ерлардан кетсам, кетсаму шу баробарида бу томонларга қайтиб келмасам, кўрмай, куйинмай ўша хилватда яшасам, деган ўй униҳоритаётган эди. Атрофдагилардан ўзига ўхшаш хислатларни қидиради, ўзини кўз ўнгидаги уруғ-аймоқлари билан таққослаб кўради. Икки орада давоми…

Ғулом Каримий. Эрини эр қилган аёл (ҳикоя)

Таътил пайти қишлоғимга борганимда адабиётга қизиқиб юрадиган бир неча ҳамқишлоғим мендан: «Садафий деган шоирни танийсизми?», – деб сўрашди. – У ҳақда бир-икки эшитганман, дарвиш шоир, дейишади. Лекин ўзини кўрмаганман, китоби ҳам менга учрамаган, – дедим. – Наҳотки?! У, ахир, бизнинг давоми…

Ғулом Каримий. Кўрагон (ҳикоя)

Яратқонким тан ичра  жон яратти, Сени  кўркликлар узра  хон яратти. Хоразмий Балх вилоятига  баҳор  келди. Жилға ва сойлар яна кўклам қўшиғини  куйлай бошлади. Далалару яйловлар рангба-ранг ўт-ўланлар гилами билан қопланди. Самода турналар арғимчоқ ясаб, шимолга – Мовароуннаҳр томонга учишса, улардан давоми…

Саидвафо Бобоев. Ҳақиқат синиқлари (туркум)

ОДАМ БИЛАН ДАРАХТ Ўшанда у жажжигина бола эди. Отаси кичкинагина қайрағоч ниҳолини келтириб, унга хитоб қилди:– Ҳозир бу ниҳолни биргалашиб экамиз, ўғлим.Отаси ниҳолни ўтқазаётганда у катта одамларга хос жиддийлик билан кўчатни ушлаб турган эди. Отаси баландлиги ўғлининг бўйи билан баробар давоми…

Саидвафо Бобоев. Олатўнлик (ҳикоя)

Холматнинг юрагига ғулғула тушди. У новча бўй, сочлари ўсиқ, чармкамзул кийган йигитнинг анчадан бери кузатиб турганини пайқаб қолган эди.“Пулга эҳтиёт бўлиш керак, пулга”, — хаёлидан ўтказди Холмат лаш-лушларини апил-тапил йиғиштираркан. Унинг пишиқ матодан тикилган халтаси пулга тўла. Нақд тўрт юз давоми…

Шомирза Турдимов. Сиртлон (ҳикоя)

У кун қизиган пайт, тиқилинч автобусда уйига қайтди.Бир томони рўзачилик, иссиқда йўл юриш оғир келдими, юзлари қизариб кетди.Эшик очган қизи уни кўриб ажабланди:– Ичдингизми?Савол унга эриш туюлди. Кесатиб жавоб берди.– Пиво!– Вой, рўзангиз-чи?– Ухлади.– Ичганга ўхшаяпсиз.– Ўзинг ўхшайсан.У жаҳл билан давоми…

Абдунаби Абдиев. Муаллақ одам (қисса)

-1- – Айтинг, мен кимман ўзи, кимман?Гоҳо асов сойдек пишқириб, баъзан тошбақадек судралиб ўтаётган умрингиз мобайнида қулоғингизга чалинган саволлар силсиласида бундан кўра мавҳум ва бетайини эҳтимол учрамас, бу савол оғриғини сўроққа тутгувчидан ўзга ким ҳам билсин. Бинойидек гурунг бериб ўтирган давоми…

Уйғун Рўзиев. Нотинч руҳ (ҳикоя)

Даврон Давлатович ўзини гўё ҳавода муаллақ сузиб юргандек ҳис қилди. Кўзини очган эди, тип-тиниқ мовий осмонни кўрди. Кейин ўзини оппоқ чойшабга ўраган ва қандайдир ёғоч замбилда ётган ҳолда кўриб, ҳафсаласи пир бўлди. “Яна замбилда олиб кетишаяпти шекилли”, — деб ўйлади давоми…

Жамила Эргашева. Бойбичча (ҳикоя)

Кенжа ўғил омадсизроқ чиқди. Беш йил Тошкентда юриб, диплом ололмай қайтди. Уйдагилар қанча суриштирмасин, сабабини айтмади, ўзи Тошкентга бошқа бормади. Акаларининг ҳаммаси алоҳида уй-жой қилиб, чиқиб кетишган эди. Гулнор кампир чоли билан борини бозор қилиб, кенжасини уйлантириб қўйди. Беш ўғилни давоми…