Жамила Эргашева. Ўлим (ҳикоя)

Унинг ўлганлиги ҳақидаги хабарни эшитиб, унга қанча ачинган бўлсам, ўзимдан шунча хавотирландим:«Ҳа, ўлим барҳақ! Ҳали ниҳоясига етмаган қанча ишларим бор! »Аммо ўлим қачон эшик қоқиб келган? «Биз келдик, кираверсак майлими, у ёқ-бу ёғингни тартибга солиб олганмисан, йўқми?» деб.Шўрлик касалманд эди, давоми…

Жамила Эргашева. Қайтиш азоби (ҳикоя)

Бир ширин туш кўраётган эди. Эрининг иддаоли нуқишидан уйғониб кетди:— Ҳа-а?!— Телефонга…Бутун аъзойи бадани сирқираётганидан, бир амаллаб тўшакдан узилди. Қанийди ҳеч ким индамаса… Ҳеч зарурат бўлмаса… Бир кеча-кундуз тўйи-иб ухласанг!Елкасини қийшайтириб хонадан чиқиб кетаётган эрига қараб ғижинди: «Ҳеч бўлмаса, мана давоми…

Жамила Эргашева. Жазо (ҳикоя)

Тўшакда ётиб қолган одамнинг кунлари сира ўтмайди, узун бўлади. Тунлари ундан-да узун бўлади. Ойша хола офтобрўяда ётиб, энди кўзи илинган экан. Кўча томондан келаётган шовқин-сурондан чўчиб уйғонди. Бир нафас бутун вужудини қулоққа айлантириб, дарвоза томон тикилди. Сўкинаётган эркак, қарғаб йиғлаётган давоми…

Абдураззоқ Обрўй. Бир калланинг минг ташвиши (ҳажвия)

Эрталаб Сотти Салимович ишга отланаркан, хотинига:— Шляпамни буёққа бер, —  деди.Хотини  шляпани узатаркан чимрилди.— Бозордаги нарх-наводан ҳам хабар олинг, қандай экан?— Унда, дўппини ҳам буёққа бер.— Ўғлингизни жисмоний тарбия ўқитувчиси чақиртирган экан. Бирров мактабга ҳам кириб ўтинг…— Ҳм-м, яхши. Амриқодан давоми…

Абдураззоқ Обрўй. Хотирани пишитиш (ҳажвия)

Автобусгами, трамвайгами, метрогами чиқиб олсам бас, кўзим тўрт бўлиб,  бўш жой қидираман. Албатта ўтириб олишим керак. Бўлмаса иш чатоқ. Кимдир оёғимни босади, кимдир тирсагини  қорнимга тирайди, кимдир туртиб юборади. Хуллас, йўл азоби — гўр азоби. Ўтириб олгач, кўнглим жойига тушади. давоми…

Сафар Кокилов. Мен йўқман (ҳажвия)

-Нега аптекачилар дори сотишади-ю, чек беришмайди? Бу ҳақда истеъмолчиларни ҳимоя қилиш қўмитасига шикоят қиламан. Танобини тортиб қўймасам бўлмайди…-Қўйинг, дўстим, сизнинг обрўингизга ярашмайди аризабозлик. Буни барибир кимдир ёзади. Фақат сиз эмас. Қўйинг-деди меҳрибон дўстларимдан бири. -Бу нима деган гап, а?! Ойлик давоми…

Сафар Кокилов. Тушунмаса қийин (ҳажвия)

Узоқ вақт бир жойда ишлаган бўлса ҳам, омади чопмай, раҳбарликка кўтарила олмаган бир танишим шундай деб ҳикоя қилган эди. Катта бир корхонага раҳбар бўлиб кўтарилган бир дўстимга учрашиб, қолганда гина қилдим. -Ҳафа бўлманг-у, дўстим, кейинги вақтда ишга қобилиятсиз, кўрсавод одамларни давоми…

Сафар Кокилов. Бошлиқнинг ручкаси (ҳажвия)

Бошлиқнинг тилло пероли қора рангда ёзадиган ручкаси йўқолиб қолди. Оддий ручка бўлганда гўрларга эди-я. Шарикли ручка бўлганда –ку, умуман бу ҳақда гапириб, қоғозни қоралаб ўтирмас эдим. Тилло перо дейсизми? Ҳе-е, гап фақат ўша перонинг тиллолигида бўлганда ҳам қани эди-я. Бошлиқ, давоми…

Сафар Кокилов. Кредитни кутиб (ҳажвия)

Терапия бўлимида даволанаётган танишимни кўргали борганимда у шундай гурунг берди. Уй қуриш учун банкдан кредит олмоқчи булдим. Банк бошлиғига ариза ёзиб кирдим. -Қурилиш учун пул беролмаймиз. Ҳаққимиз йўқ.-деди банк бошлиғи бўлмиш ёшгина чиройли йигит олдидаги ойначага қараб сочини тарар экан.-Нега? давоми…

Сафар Кокилов. Ғазначининг савоби (ҳажвия)

Мана ниҳоят ишхона ходимлари январ ойлигини бугун-март ойининг охирида оладиган бўлишди. Нега бунақалигини ёлғиз оллоҳ ва пул тарқатишга маъсул одамлар билади-да. Лекин ходимлар шунисига ҳам минг шукур қилиб, бирин-кетин ғазначи олдидан маошларини олиб чиқишар, жуда хурсанд эди. Одмигина кийинган бир давоми…