Насиба Абдуллаева. Дарғазаб момо (ҳажвия)

Пардахол момо ҳамсояси Қирмиз момо билан гурунглашиб ўтирган чоғ ўғли Жума ширакайф кириб келди.— Ўзимни энам,  энажоним,  —  дея Пардахол момонинг пинжига тиқилди у.— Болам,  нима бало салом-аликни еб қўйдингми? Кап-катта эркак энамлаб қопсан?— Э,  ассалому-алайкум,  Қирмиз момо, — дея давоми…

Насиба Абдуллаева. «Ит» операцияси (ҳажвия)

Маҳмуда дарвозанинг тақиллашидан эри яна ичиб келганини сезди. Уфф, яна томоша кўрсатадиганга ўхшайдилар.Чиндан ҳам у дарвозани очиши билан Толибжон кимнидир авра-астарини ағдариб сўка бошлади.– Вой, энангни, ҳаром ўлгур, бир тепиб ўлдирмоқчи эдим, қочиб қолди, қўлимга тушганида тирик қўймасдим.– Ҳой, дадаси, давоми…

Меҳринисо Абдураҳмонова. Қизил олма (ҳикоя)

Бу гап бир зумда болалар қулоғига етиб, кўплари ошкора, баъзилар пинҳона пичир-пичир бошлашди.Эмишки, бир-бирини кўришга кўзи йўқ Моҳира билан Асқар севишиб қолишибди. Асқарнинг бир дона олмани тиржайиб Моҳирага узатганини ва қиз қурғур ҳам индамай уни олганини шу куни навбатчиликка қолган давоми…

Баҳодир Абдураззоқ. У (қисса)

Улар дарёдан ўтиб олганлариданоқ чек-чегараси йўқ саҳрога дуч келдилар. Ҳозиргина қўлбола солда ваҳимали дарё билан олиша-олиша қирғоққа қадам қўйганларида елкадан тоғ ағдарилгандек енгил тортган бўлишса-да, бироқ лоп этиб пайдо бўлган тушуниксиз, дарёдан-да ваҳшатли бу сарғиш-қорамтир, тиккайган бута ҳам кўзга ташланмайдиган, давоми…

Баҳодир Абдураззоқ. Бир тун эртаги (ҳикоя)

Гулжамол ўзи қанчадан бери орзиқиб кутган худди шу куни чўлга кетаётганидан бўғиларди. Ахир, Носир акаси келишига уч ойдан бери интиқ. Москвада диссертациясини ёқлаб, ўзларининг ишхоналарига бош муҳандис қилиб тайинланган қаллиғини кутиб олиш учун қанчалар тайёргарлик кўрганди-я, эссиз…Эрталаб Гулжамол катта лаборант давоми…

Баҳодир Абдураззоқ. Қирон (ҳикоя)

Тонг саҳардан забтига олган изғирин қош қорая бошлаганда бироз пасайиб, пешиндан бери учқун¬лаётган қор ростакамига гупиллай бошлади. Абдураҳмон чорва сурувни ўтовига яқин пастқамликдаги қалин саксовулзорга эндирди. У ер сал бўлса-да шамолдан пана, совуқни қайтариб туради.Чорва ҳангисининг тўқимини ечди ва жул давоми…

Уйғун Рўзиев. Бахтиқаролар (ҳикоя)

Олтой ўлкасига юбориладиган маҳбуслар рўйхати эълон қилинганда Султонмурод Бўрибоев ўз исм-шарифини эшитиб, аввалига унчалик эътибор бермади. Лекин одатдагидек бошини кафтлари устига қўйиб, шифтга термулганча хаёл суриб ётаркан, ўйланиб қолди: “Бу тағин нимаси бўлди? Қарийб ўн йилдан бу ён қамоқда бўлсам. давоми…

Уйғун Рўзиев. Озодлик (ҳикоя)

Отажон сапчиб ўрнидан турди. Қулоқларига ишонмай, радио ёнига яшиндек учиб борди ва бутун вужуди қулоқ бўлиб тинглади. Диктор гапини тугатгач, у радиоприёмникни маҳкам қучоқлаб, чунонам ўпди-ки, ҳатто темир жисм ҳам шу топда сарёғдек эриб кетди чамаси. Кейин унинг миясига ярқ давоми…

Уйғун Рўзиев. Рамазоннинг ўн бешинчи куни (ҳикоя)

Ертўланинг ачимсиқ ҳавоси димоққа урилиб, кишини беҳузур қилади. Бу ерга илк бор тушган одамнинг зах ва бўғиқ ҳаводан нафаси қайтиб, қоронғилик ичида юраги сиқилиши мумкин. Ертўланинг бир бурчагида кичкина туйнук бўлиб, кун пешиндан оға бошлаганда қуёш нурлари шу туйнукдан йўл давоми…

Уйғун Рўзиев. Робия (ҳикоя)

Қўлида офтоба кўтариб, маъюсгина бош эгганча оёқ судраб келаётган аёлни кўрганлар унга ачиниш билан қарашар, саломига меҳрибонлик билан алик олишар, кейин ортидан қараб: “Эссизгина, шундай аёл бахт нималигини билмай ўтаяпти”, – дея пичирлаб қўйишар эди.Бир кун кайвони кампирлардан бири уни давоми…