Константин Паустовский. Акварел бўёқлари (ҳикоя)

Бергнинг ёнида “ватан” сўзини айтишганларида, бу сўзнинг моҳиятини ҳис қилиб, тушунмаганлигидан шунчаки кулиб қўяр эди. Ватан – ота-боболар яшаб ўтган муқаддас тупроқ, инсоннинг туғилган жойи, дейишади. Аслида-ку инсон дунёнинг қайси жойида туғилишининг фарқи йўқдек, масалан унинг бир ўртоғи Америка ва давоми…

Ахтамқули (1964)

Ахтамқули (Ахтамқул Карим) 1964 йил 20 март куни Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шотирут қишлоғида туғилган. Ўзбекистон Миллий Университети қошидаги қошидаги Олий адабиёт курсини тугатган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Бодомгинам”, “Қарочиқда асраганимсан”, “Баҳоримдан кечиккан гул”, “Қирқ ғазал” шеърий тўпламлари, “Ибратли ҳаёт”, давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Офтобли кунлар (ҳикоя)

Теплоход портга кечга яқин келиши керак эди. Содиқ чарчагани учун шаҳар айланишни хуш кўрмади. Чамадонини олди-да, ҳали вақт бўлишига қарамай портга етиб келди. Бирпас дарёни томоша қилгиси келди. Портнинг катта зали одам билан гавжум, келиб-кетаётган кемаларнинг сўнгги йўқдек эди. Бир давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Қуш уяси (ҳикоя)

Анвар ётоқхонага қадам босиб, кийимини алмаштираркан, кўнгли ғашланди. Юрагига қоронғилик бостириб кириб, жонсиздек ўзини диванга ташлади. Атрофга маъносиз боқди. Каравотнинг оёғида хотинининг селон халати тахлоғлиқ. Тўртта ёстиқ иккитадан қилиниб, каравот бошига қўйилибди. Зулайҳо ёстиқларнинг бир учини пучуқ қилиб турғизиб, устига давоми…

Назар Эшонқул. Сибизға воласи (миф-ҳикоя)

Қамишлар шовурига қулоқ тут! Гўё ўз қилмишларини қуёшдан яширмоқчидай қалқонлари билан юзларини офтобдан тўсганча найзаларини қуёш нурида ялтиллатиб, шаҳарнинг тош кўчаларини худди ноғора чалишаётгандай бир маромда ҳарбийчасига тўқиллатганча эринчоқлик билан келаётган учта соқчи ва оқсоқ дарбон аллазамонлардан бери сарой учун давоми…

Рауф Субҳон (1958)

Рауф Субҳон 1958 йил 13 мартда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган. ТошДУнинг тарих факултетини тамомлаган (1985). Шоирнинг «Афсонанинг давоми» (1989), «Тадриж» (1993), «Алпомиш» (насрий баён, 2004), «Саломатлик алифбоси» (2007) каби китоблари нашр этилган. «Омон қайтган тулпорлар» (1995) номли достони ҳам давоми…

Ҳаким Сатторий. Тимсол (2012)

Адабиётни ҳамма ўз мезони билан баҳолайди. Агар барчанинг қўлида тарозиси бўлса, унга турлича тош қўйилади. Умумийликдан хусусийликка ўтадиган бўлсак, мен учун адабиёт, аввало, дарс жадвалидаги машғулот эди. Муаллим қўнғироқ чалингач, кириб келади, худди бахши достон бошлашдан олдин дўмбирасининг қулоқларини тортиб давоми…

Истам Ҳамроев. Тазарру (қисса)

Марҳум Ғаффорқулнинг тўрт йилдан бери Тошкентда ўқиётган ўғли Акмал катта бир танловда ғолиб чиқиб, Англияда магистратурада бепул ўқиш йўлланмасини қўлга киритибди. Ўқишга бориши ҳали гумон, чунки ўқиш бепул бўлгани билан уч-тўрт кун ичида йўлкира ва бошқа анча-мунча харажатлар учун нақд давоми…

Абдуғафур Расулов. Янги давр масъулияти (2012)

Тошкентнинг Бешоғочиданман. Бу даҳа Бўрижари, анҳорлари, маҳобатли кўприклари, Тупроқ қўрғони, машҳур кўли, ҳовузлари, гавжум бозори, трамвай изи ўрнатилган тош кўчалари, ҳар бир ҳовлидан ўтадиган ариқлари билан ёдимда қолган. Унинг маҳалла, гузар, чойхона, бекат, нон, сабзавот, гўшт дўконларини унутиб бўладими? А.Солженициннинг давоми…

Абдусаид Кўчимов (1951)

Абдусаид Кўчимов 1951 йил 15 майда Самарқанднинг Ургут туманида туғилган. Тошкент Давлат педагогика институтининг озбек тили ва адабиёти факултетини тугатган (1968-1972).  Илк китоби-”Кашфиётчи болалар” 1975 йилда чоп этилди. Шундан сўнг унинг “Ҳалқа”, ”Қиёфа”, ”Менинг юлдузим”, “Умид дараҳтлари”, ”Чаноқ”, ”Икки баҳор” давоми…