Адибнинг тафаккур олами

Серқирра ижодий фаолият эгаси, миллатимизнинг фидойи ёзувчиси, ҳақиқатгўй адиб Шукур Холмирзаев роман, қисса, ҳикоя, драма сингари жанрларда кўплаб бадиий асарлардан ташқари ижод психологияси, ижодкор шахсияти, адабиёт ва жамият муносабати каби масалаларга бағишлаб ўнлаб адабий-танқидий мақолалар ҳам ёзган эди. Аслида, ижод давоми…

Асрор Аллаёров. Чиннигул (ҳикоя)

Ўнг қўлида бир даста чиннигул кўтариб олган кекса аёл ўзи яшайдиган кўча томон буриларкан, беихтиёр гул дўконидан чиққанидан буён жилмайиб келаётганини сезиб қолди. Буни биров кўриб қолмадимикин дея аввал тўғрига, кейин икки ёнига қаради. Кўчада ҳеч ким кўринмади. – Ҳар давоми…

Асрор Аллаёров. Беш учрашув (ҳикоя)

Гулруҳ опанинг ажинлари қошларига туташиб кетган чеҳраси-ю, эгилган гавдасига кўзи тушган киши шубҳасиз уни саксондан ошган кампир деб ўйларди (аёл ҳозир 56 ёшда). Ва албатта, унинг ҳаёти билан қизиққан одам аёл киши учун энг оғир жазо бўлган – ёлғизликдан ўзга давоми…

Асрор Аллаёров. Шундай бўлиши керак (ҳикоя)

“Тўққиз, саккиз, етти, олти, беш, тўрт, уч, икки. Йўқ. Аввал ўйлаб кўриш керак” Бухоро амирлари барпо этган тарихий Ситораи Моҳи Хосса саройидаги ўриндиқлардан бирида ўтирган йигит кўзларини ёнидаги севгилисига тикди. Севинчдан ял-ял ёнаётган нигоҳлар унга анчадан буён тикилиб турарди. Қизнинг давоми…

Акбар Мирзо. Сўнгги чора (қисса)

* * * Кечки овқатдан сўнг болалар дарс тайёрлашга кириб кетишгач, Малика эрининг ёнида узоқ қололмади. Чарчадим, дея ётоғига шошилди.Ташқаридаги чироқ нурлари иккинчи қаватдаги хоналарга ғира-шира тушгани боис, ётоқхона ичи хирагина ёришиб турарди.Кўзларини юмди. Шу кўйи анча ётди. Аммо уйқу давоми…

Ҳалима Аҳмедова. Руҳ олмошлари (ҳикоя)

М Е НҲаво тундлашгандан тундлашди. У гўё лаҳза сайин қоронғулашиб бораётган қисматимга ўчакишаётгандек эди.Мен шоша-пиша ишдан қайтар эдим. Уст-бошим шаллаббо. Ёмғир тинай демасди. Шу дам негадир ёмғирнинг таъмини билгим келди ва ҳовучимни беҳуш ёғаётган ёмғирга тутдим.Бир зумда ҳовучим тўлди. Болалигимда давоми…

Ҳалима Аҳмедова. Худбинликка қурбим етмайди (2012)

Шу кунларда болаликка ҳар куни хаёлан ўн марта қайтаман десам, ишонаверинг. Бу шаффоф даврнинг ўз эҳсонлари бор. Мен болалигимдан шунинг учун ҳам миннатдорманки, у менга энг чиройли хаёлларни берди, табиатдан сир теришни ўргатди.Бир пайтлар катта бир шоира опамиз бизникига борганда, давоми…

Насиба Абдуллаева. Бегона говмиш (ҳажвия)

– Сумбатини кўрган сатил тўлдириб сут берса керак деб ўйлайди. Бир эчкича ҳам ҳиммати йўқ, шуни соққунчаям энамдан эмган сутим оғзимга келади. Мендан бошқани ёнига йўлатмайди-я, қирилгур. Яна йил оралатиб қисир қолади, жонимга тегиб кетди.– Гулжамол қарғана-қарғана молхонадан чиқиб келди. давоми…

Гулноза Эрназарова. Олмалар (ҳикоя)

Ғалати туш кўрди. Тушида раҳматли онаси совуқдан жунжикканча мунғайиб эски ҳовлиларининг дарвозаси олдида қўлида бир парча нон, бермоқчи бўлиб итни чақирарди: “Олапар, ма, баҳ, баҳ”. “Онам ўлмаган экан, қайтип келипти” дея суюнди нимагадир. Югуриб бориб қучоқлагиси келди, лекин онаси рўйхуш давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Ёнғоққа тушган қурт (ҳикоя)

Ой сутдек ёруғ, юлдузлар хира милтиллайди. Тун қўйнида ҳашаротларнинг чириллашию, онда-сонда итларнинг ғингшиб ҳургани қулоққа чалинади. Чанг кўчада ширакайф икки киши кўланкадек лапанглаб келяпти. Новчароғи Боймурод, алами қўзиганидан тез-тез қоқиниб-суриниб кетади. Ғўла гавдалик Тўхта, ошнасини суямоқчи бўлиб қўлини чўзса, Боймурод давоми…