Муяссар Тиловова. Жиловсиз асов (ҳикоя)

Ер андак силкинди. Тоғу тошлар гумбурлади. Галадаги отлар довдираб, ўзларини қаёққа уришини билмай қолишди. Галабоши уларни тинчлантиришга ҳарчанд уринмасин, байталлар кишнаб, турли томонга тирқиради. Оналарининг бу ажабтовур ҳаракатларига тушунмаган янги туғилган қулунлар атрофга ҳайрон олайишарди. Кўз очиб юмгунча бўлиб ўтган давоми…

Муяссар Тиловова. Тўғон (ҳикоя)

Икки кундан бери шивалаб турган ёмғир тун яримга борганда жалага айланди. Момақалдироқ осмон гумбазини ёриб юборгудай гумбурлар, тез-тез чақнаётган чақмоқ ёруғида қишлоқнинг паст-баланд тепаликларидаги уйлари кўриниб кетади. Сув тарновдан челаклаб тушар, шаррос қуяётган жала томлар тунукасини доира қилиб чалади.– Ёмғир давоми…

Бахтиёр Генжамурод. Битикларим юрагимнинг манзараси (2012)

Тўрт-беш ёшимдаги гўдаклик пайтларим… Бобом Генжамурод Наҳан Қураш (Наҳан Қураш у кишининг лақаби – чўгирмадан ҳам катта телпак дегани) чордона қуриб, мени олдига олиб ўтирарди. Унинг ўғли Алламберган – менинг отам “Алпомиш”, “Қоблан”, “Эдигей”, “Қирқ қиз”, “Чориёр” достонларидан тўлғов ёки давоми…

Саъдулло Қуронов. Ибтидо ва модерн (2012)

ХIХ аср охирларига келиб фалсафа ва санъатда борлиқни ўзга бир йўсинда англашга, ифодалашга уринишлар кучая боради. Ф.Нитше, З. Фрейд, А.Бергсон, У.Жеймс каби мутафаккирларнинг қарашларидан таъсирланган ижодкорлар санъатга янги, модернизм йўналишини олиб кирадилар. Модернизм йўналишида ижод этувчи санъаткорларда миф, қадимги афсона давоми…

Ҳерманн Ҳессе. Муз устидаги ошиқ (ҳикоя)

Ўша йили қиш ниҳоятда қаттиқ келиб, узоқ чўзилган, шу боис биздаги жуда гўзал Шварцвальд дарёси бир неча ҳафтадан буён қаттиқ музлаб ётарди. Мен ўша ғалати, ўзим ҳам ҳаддан зиёд қойил қолган туйғуни ҳамон унутолмайман. Ўшанда қаҳратон совуқнинг илк куни эди, давоми…

Гулруҳ Ёрматова. Офат (ҳикоя)

Кеч куз ўзининг сарғиш этакларини тоғ ён-бағирларидан буткул йиғиб улгурмай кун сайин қўли баланд келаётган қиш бирдан қутуриб кетди. Ҳали қиличининг дамини кўрсатишга фурсати етса-да, кекса тоғларга важоҳатини кўрсатиб қўймоқчидек шамол ва бўрон аралаш уларнинг виқорли бошлари узра қор пуркай давоми…

Гулруҳ Ёрматова. Туман ортидаги манзиллар (ҳикоя)

Аёл ҳовли адоғидаги омборга кирди-да нима қилсамикин, дегандек узун-узун ёғоч ходалар устига пала-партиш тахлаб ташланган бири яримроқ, бири тўлароқ қопларга аланглади. Сўнг қидирганини топди шекилли, бўғзига ола-була ип боғланган қопни инқиллаб-синқиллаб пастга туширди. Қоп тупроқ ерга гуп этиб тушди-ю, ҳаммаёқ давоми…

Бобомурод Эрали (1965)

ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг ўзбек филологияси факультетида таҳсил олган. Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида аспирантурада ўқиган, бир қанча вақт илмий ходим бўлиб ишлаган. Филология фанлари доктори, профессор Абдурашид Абдуғафуров раҳбарлигида «Алишер Навоийнинг «Лайли ва Мажнун» достонида мажоз ва ҳақиқат давоми…

Исмоил Шомуродов. Култепада кечган ҳангомалар (қисса)

1 Ўролбой тракторчининг нашавандликка мубтало бўлиб, қорни ёрилишига аслида Ўроқ даллол сабабчи эди. Бировнинг бахти, бировнинг кўзини чиқарибди дейишгандай, бундан анча даромад ҳам қилган у. Наша эмас, албатта, темир-терсак сотган… Аниқроғи, бу ишда воситачилик қилган.Нашавандлик билан темир-терсакнинг қандай ало­қаси бор?Бор давоми…

Суйима Ғаниева. Кўнгил шамчироғи (2012)

Адабиётга қизиқиш болалигимдан бошланган десам бир оз муболаға қилган бўламан. Тўғри, ёшлигимда хаёлпарастлик одатларим бор эди. Аммо адабиётга бўлган чинакам ихлос талабалик йилларида сезилди. Ўқитувчиларимиз тавсияси билан шеър ёдлаш ва ифодали ўқиш машғулотлари менда шеъриятга, хусусан, мумтоз адабиётга ҳа­вас уйғотди. давоми…