Илҳом Зойир. Қоғоз пули (ҳажвия)

Кўпинча мендан нега кулгили ҳикоялар битмай қўй­ганим ҳақида сўрашади.Бу қулоғимга, “ҳажвчилар ёзмаса ҳеч ким кулмай қўяди”, дегандек эшитилади. Гўё бизнинг кулдиришдан бошқа ишимиз йўқдай.Шахсан мен, бирор кулгили ҳикоя ёзадиган бўлсам, аввал шу ҳикояга асос бўладиган воқеани танишларимга сўзлаб бераман. Сўзлаб давоми…

Дилором Дилхоҳ. Куюктут (ҳикоя)

Очликнинг азоби тутди, ҳар ким қўли-қўнжига илашганини ютди. Аввал кўкка етдик деб кўкарганнинг барисини ейишди, кейин, селдрбош ҳам қуриб қоп­ти, энди ўлмаймиз, дейишди. Шунда ҳам арпа кап­лаб қанча одам шишиб ўлди. Тирик қолгани буғдой пишиғига етган бўлди.Эрман деганнинг бари урушда, давоми…

Акмал Саййид (1962)

Акмал Саййид 1962 йили туғилган. “Жаннати аёллар”, “Мольберт кўзлари”, “Илҳом азоби”, “Ой тўлган тунда”, “Таважжуҳ они” сингари китоблар муаллифи. СОҒИНЧ Соғиндим, онажон, соғиндим бирам, Димоққа урилган оққурай тотин. Кўзимнинг олдидан кетмас сираям, Похол чайла, бола, ўроқчи хотин. Ҳовучгина овулни оқшом давоми…

Дилафрўз Тўрақулова (1986)

Дилафрўз Тўрақулова 1986 йили туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган. ЙЎҚОТДИМ ВА ТОПДИМ Қалб. Исён кўтарар. Беаёв ҳадик, Бошга ғишт тушгандек карахт турибман. Бойлигин йўқотиб қўйган телбадек, Мен ҳамон ўзимни излаб юрибман. Ҳаёт. Юклаб қўйма дарду-ташвишинг, Кўрган ситамларим шусиз давоми…

Луқмон Бўрихон. Бир томчи ёш (қисса)

Умид – ерда ётган полапон.Расул Жумаев I Бу гал ҳам қарз ундира олмади. Шаҳарнинг қоқ киндигидаги гавжум бозорда дўкон очиб, олди-сотдига кўнгил қўйиб анчагина бойиб қолган, талабалик таъмини бирга тотган дўсти Ўктам ҳам мижғовланиб бир дунё баҳонани қалаштириб ташлади. Шу давоми…

Хосият Бобомуродова (1950)

Хосият Бобомуродова 1950 йили туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Тошкент Давлат педагогика университетининг математика факултетини тамомлаган. Кўп йиллар Ёзувчилар уюшмасининг Самарқанд вилояти бўлимида масъул котиблик қилган. Шоиранинг “Самарқандга мактублар”, “Қалб титроғи”, “Ватан ягонадир”, “Жонимнинг эгаси”, “Бормисан, ўзбек” ва яна давоми…

Алишер Назар. Ўзингиздан уяласизми? (2012)

Уят ҳисси… Бу ғоятда ноёб туйғу, тўғрими? Агар у бу қадар камёб бўлмаганида нима бўларди? Олам гулистон бўларди! Мисол учун, Ватан ҳақида шеър ясаб ўтирган шоир қоғоздаги тизмаларига қараб қизариб кетарди. Сохта сатрлари қошида хижолат бўларди. Ватан ҳақида шунчаки ёзиб давоми…

Муродбой Низанов. Реклама (ҳажвия)

Жўра-ёронларнинг бори яхши. Қисинсанг, мас­ла­ҳат беради, қувонсанг, бирга қувонади. Хафа бўлсанг, ғамингни бўлишади. Хуллас, дўстинг кўп бўлса, юкинг ерда қолмайди.Тадбиркорлик билан шуғулланиб, бахтимни синаб кўрмоқчи бўлдим. Бу борада дўстларнинг маслаҳатига муҳтожлик сездим. Нега десангиз, ишларим юришмай қолди. Гоҳо пул топмайман, давоми…

Воҳид Исмоилов. Қўшиқ ҳам сўнади (ҳикоя)

У бўш вақт топди дегунча, шаҳар марказига – икки чети бўйлаб ҳовли-жойлар тизилиб кетган кўчага жўнайди. “Бахтлар водийси” деб аталадиган бу кўча унинг учун бир мўъзиза, сирли олам бўлиб туюлади. Бундан бирон-бир наф чиқадими-йўқми, унга барибир, ўша ерга шошилаверади. Саратоннинг давоми…

Ашурали Жўраев. Ширин пахта (ҳикоя)

– Ширин пахта! Ширин пахталар келди! Кимга ширин пахта?!Бу овоз ҳовлида ўйнаб юрган катта-кичик болаларга асалдай ёқади. Ширинлик ҳақидаги бу хушхабарни эшитиб, улар турган жойида қотади. Ҳатто ухлаб ётган болалар ҳам уйғониб кетиб “ширин пахта”, деб йиғлайди. Ширин пахтанинг мазасини давоми…