Аъзам Ўктам (1960-2002)

Аъзам Ўктам (Аъзам Худойбердиев) 1960 йил 4 октябрда Фарғона вилоятининг Бувайда туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини битирган (1985). «Кузда кулган чечаклар» (1989), «Кузатиш» (1990), «Зиёрат» (1992), «Тараддуд» (1993), «Икки дунё саодати» (1998), «Қирқинчи баҳор» (2000) шеърий тўпламлари нашр этилган. «Бола давоми…

Абдували Қутбиддин (1960-2019)

Абдували Қутбиддин 1960 йил 20 июнда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1983). Дастлабки шеърий тўплами — «Найсон» (1988). Шундан сўнг шоирнинг «Ҳумо» (1989), «Бахтли йил» (1991), «Хаёл кечаси» (1994), «Сен ва сен учун» (1996), «Узоқдан олисга» давоми…

Фароғат Камолова (1959-2022)

Фароғат Камолова 1959 йил, 27 мартда Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1981). Дастлабки шеърий тўплами — «Осмон парчаси» (1982). Шундан кейин шоиранинг «Узоқ сафарлар», «Баргизуб» (1990), «Ҳолатлар китоби» (2000) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Серб шоираси давоми…

Равшан Файз (1959-1995)

Равшан Файз 1959 йил 1 январда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги Кўралос қишлоғида туғилган. ТошДУнинг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган (1986). «Ухлаётган одам» (1989), «Ташриф» (1990), «Кел, эй кўнглим» (1997) каби асарлари нашр этилган. «Мен шамолни тутволдим» (1992) шеърий тўплами болаларга бағишланган. давоми…

Зулфия Мўминова (1959)

Зулфия Мўминова 1959 йил 15 июлда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1985). Дастлабки шеърий тўплами — «Ватан ташлаб кетмайди» (1888). Шундан сўнг шоиранинг «Бешикларни асрагин, дунё» (1988), «Ёнаётган аёл» (1993), «Азизим, бахтиёрман» (1997) каби шеърий тўпламлари давоми…

Бахтиёр Генжамурод (1959)

Бахтиёр Генжамурод 1959 йил 11 майда Қоракалпоғистоннинг Қўшкўпир туманида туғилган. Бердақ номидаги Қоракалпоқ давлат университетини тамомлаган (1985). «Офтобнинг умри» (1987), «Саратон» (1990), «Ўқ қадалган ой» (1997) шеърий тўпламлари қоракдлпок, тилида, «Ўкуздарё битиклари», «Мадэ хон сўзи ёхуд Чин ипагидаги битик» (2006) давоми…

Ғулом Эгамшукур (1959)

Ғулом Эгамшукур 1959 йил 15 январда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1981). Дастлабки шеърий тўплами — «Қуёшнинг ҳиди» (1997). «Руҳ анатомияси», «Мангу армон», «Кўринмас майдон» (2007) каби шеърий тўпламлар ва драматик достонлар муаллифи. «Қуёшга суянган одам» давоми…

Асқар Маҳкам (1958-2007)

Асқар Махкам 1958 йил 27 ноябрда Тожикистоннинг Кофарниҳон туманида туғилган. Хўжанд давлат педагогика институтини тамомлаган (1981). «Наврўз» (1988), «Тазарру» (1982), «Таважжуҳ», «Ишқ» (1994), «Ибодат» (1993), «Ҳақ» (1998), «Аналхақ», «Табриз дафтари», «Оқкитоб» (2003) каби асарлари нашр этилган. «Авесто», Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг давоми…

Сирожиддин Саййид (1958)

Сирожиддин Саййид 1958 йил, 30 октябрда Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги Кундажувоз қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (2006). ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1979). Илк шеърлар тўплами — «Руҳим харитаси» (1985). Шундан кейин унинг «Салқин харсанглар кафтида» (1987), «Севги мамлакати» (1989), «Асрагил», давоми…

Яҳё Тоға (1957)

Яҳё Тоға 1957 йил 20 январда Тошкент вилоятининг Кўрғонча («Юлдуз») қишлоғида туғилган. Москвадаги Олий Адабиёт курсини тамомлаган (1991). «Кўклам қалдирғочлари» (1988), «Қафасдаги бургут» (1989), «Тасалли» (1994), «Куйла, ҳофиз» (2004) каби шеърий китоблари чоп этилган. СОҒИНЧ Ғунчагаму гулга парвона Қуш тилида давоми…