Чори Аваз (1957-1992)

Чори Аваз 1957 йил 11 декабрда Қашкадарё вилоятининг Ғузор туманида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1985). «Ҳаётийлик чоғида», «Тортилган камон», «Уйғонишдан ўзга толе излама», «Куз эртаси» (1992), «Сайланма» (2003) каби асарлари нашр этилган. Фин эпоси «Калевала»ни ҳамда И.Такубоку, Р. Акутагава давоми…

Ўроз Ҳайдар (1957)

Ўроз Ҳайдар 1957 йилнинг 8 апрелда Қашқадарё вилоятини Чироқчи туманида туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) география факультетининг қуруқлик гидрологияси бўлимини тугатган. Шоирнинг илк тўплами “Қуёш ўтови” деб номланиб, 1984 йилда чоп этилган. “Куйловчи тошлар” (1990), “Мусиқор” (1993), “Ҳазилкаш қиш” (1997), “Оқ давоми…

Тўра Мирзо (1956)

Тўра Мирзо (Тўрамирза Жабборали Дадамирзо ўғли) 1956 йили Наманган вилояти, Чортоқ туманидаги Пешкўрғон қишлоғида туғилган. Маннон Уйғур номидаги Тошкент санъат институтининг театршунослик бўлимини тугатган (1979). Биринчи шеърлар тўплами — «Майсалар хайқириғи» (1983). «Гўрўғлининг беланчаги», «Тонгги мактублар», «Кулгихона», «Амир Темур васияти», давоми…

Мирзо Кенжабек (1956)

Мирзо Кенжабек 1956 йил 20 февралда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида таваллуд топган. ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1979). «Қуёшга қараган уй» (1983), «Муножот» (1986), «Шарқ тили» (1988), «Баҳорим еллари» (1991), «Муҳаббатнинг йўли хатарли», «Ҳасрат китоби» каби шеърий ва публицистик мажмуалари чоп давоми…

Хайрулло Файз (1970)

Хайрулло Файз 1970 йилда Хўжандда таваллуд топган. 1993 йилда Тошкент Давлат Университетининг журналистика факултетини тамомлаган. 1997 йилдан бери Лондонда яшайди. Ҳикоялари “Ёшлик”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Ёш куч”, “Шарқ юлдузи”, “Оила ва жамият”, “Туркистон” ва бошқа қатор нашрларда чоп этилган. давоми…

Жаббор Эшонқул (1966)

Жаббор Эшонқул 1966 йилда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида таваллуд топган. «Фольклор: образ ва талқин», «Ўзбек фольклорида туш ва унинг бадиий талқини» китобларининг муаллифи. Филология фанлари доктори. Шеърий туркумлари бир қатор матбуот ва тўпламларда нашр этилган. * * * Сочилиб кетади давоми…

Азимжон Раҳимов (1935-2007)

Азимжон Раҳимов 1935 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Тошкент Давлат университети, Москва Давлат университети, М. Горький номидаги Жаҳон адабиёти институтида таҳсил кўрган, мактабда ўкитувчилик қилган, ёшлар ташкилотларида масъул лавозимларда ишлаган. У «Миллий адабиётлар равнақи», «Замин вэ замон садолари», «Ҳаёт ҳақиқатини излаб» давоми…

Баҳодир Исо (1956)

1956 йилда Риштон туманидаги Дўтир қишлоғида таваллуд топган. Фаргона педагогика институтини 1977 йилда тугаллади. Бироқ, фаолиятини асосан адабиётга, санъатга боғлади. Унинг шеърлари, достонлари республикамизнинг барча матбуотларида, коллектив тўпламларда чоп этилган. 1988 йилда нашр этилган «Хайрли тун» шеърий тўплами билан мухлисларга давоми…

Анвар Юнусов (1939-2016)

Анвар Юнус 1939 йил 6 декабрда Қўқон шаҳрида туғилган. Тошкент автомобиль йўллари олийгоҳини тугатган. Шоирнинг “Менинг қора кўзлигим”, ”Оқ лола”, Сени соғинаман”, “Муҳаббат тумори”, “Бир ҳовуч дур”, “Уйғоқ дунё” ва рус тилида “Остров любви” шеърий тўпламлари адабиёт ихлосмандларининг катта эътиборини давоми…

Мақсуда Эргашева (1951-2014)

Мақсуда Эргашева (Эргашева Мақсуда Муҳаммадсиддиқ қизи) 1951 йилнинг 17 февралида Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Оқбўйра қишлоғида туғилган. 1983 йилда Фарғона Давлат Педагогика институтининг филология факултетини тугатган. 1970 йилдан Олтиариқ туманидаги 19-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлай бошлаган. 1983 йилдан бошлаб давоми…