Фахриёр (1963)

Фахриёр (Фахриддин Низомов) 1963 йилда Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилояти, Хатирчи туманидаги Сангижумон қишлоғида туғилган. Самарқанд давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тугатган (1988). «Дарднинг шакли» (1987), «Аёлғу» (2000), «Геометрик баҳор» (2004) шеърий тўпламлари, «Янгиланиш анъаналари» (1998) публицистик мақолалар тўплами нашр этилган. давоми…

Вафо Файзуллоҳ (1963)

Вафо Файзуллоҳ 1963 йил, 27 июлда Навоий вилояти, Кармана туманининг Тоғгузар қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1986). «Ҳуг» (1993), «Хабарсиз севинч» (1997), «Мангу лаҳза» (2000) шеърий китоблари нашр этилган. Жаҳон шеърияти вакиллари — Ш. Бодлер, П. Верлен, А. Рембо, давоми…

Баҳром Рўзимуҳаммад (1961)

Баҳром Рўзимуҳаммад 1961 йилда Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1984). «Товушсиз қадам» (1987), «Теракка якин юлдуз» (1989), «Икки нур» (1994), «Давсаман» (1995), «Тинч гуллайдиган дарахт» (1997), «Кундуз сарҳадлари» (1999), «Соялар суҳбати» (2006) каби шеърий тўпламлар муаллифи. давоми…

Азиз Саид (1961)

Азиз Саид 1961 йил, 25 сентябрда Душанбе шаҳрида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тутатган (1984). «Чилтор» (1988), «Дили қани Бедилнинг» (1996), «Ғойибдан дўст билан суҳбатлар» (2001), «Фурсат дарвозаси» (2007) номли шеърий китоблар муаллифи. У. Уитменнинг «Майса япроқлари», Н. Ҳикматнинг «Юсуф ва давоми…

Эшқобил Шукур (1961)

Эшқобил Шукур 1961 йил Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги Боймоқли қишлоғида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини битирган (1984). Илк шеърлар тўплами — «Юракни ўрганиш» (1984). Шундан сўнг унинг «Сочлари сумбул-сумбул» (1988), «Тунги гуллар» (1989), «Яшил қушлар» (1995), «Ҳамал айвони» (2003) шеърий китоблари давоми…

Ҳалима Аҳмедова (1960)

Ҳалима Аҳмедова 1960 йилда Бухоро (ҳозирги Навоий) вилоятининг Қизилтепа туманидаги Пўлоти қишлоғида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1983). Биринчи шеърий тўплами — «Кўзимнинг тили» (1986). Шундан сўнг шоиранинг «Тунги марваридгуллар» (1987), «Эрк даричаси (1996), «Тийрамох» (2005) каби шеърий тўпламлари нашр давоми…

Аъзам Ўктам (1960-2002)

Аъзам Ўктам (Аъзам Худойбердиев) 1960 йил 4 октябрда Фарғона вилоятининг Бувайда туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини битирган (1985). «Кузда кулган чечаклар» (1989), «Кузатиш» (1990), «Зиёрат» (1992), «Тараддуд» (1993), «Икки дунё саодати» (1998), «Қирқинчи баҳор» (2000) шеърий тўпламлари нашр этилган. «Бола давоми…

Абдували Қутбиддин (1960-2019)

Абдували Қутбиддин 1960 йил 20 июнда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1983). Дастлабки шеърий тўплами — «Найсон» (1988). Шундан сўнг шоирнинг «Ҳумо» (1989), «Бахтли йил» (1991), «Хаёл кечаси» (1994), «Сен ва сен учун» (1996), «Узоқдан олисга» давоми…

Фароғат Камолова (1959-2022)

Фароғат Камолова 1959 йил, 27 мартда Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1981). Дастлабки шеърий тўплами — «Осмон парчаси» (1982). Шундан кейин шоиранинг «Узоқ сафарлар», «Баргизуб» (1990), «Ҳолатлар китоби» (2000) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Серб шоираси давоми…

Равшан Файз (1959-1995)

Равшан Файз 1959 йил 1 январда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги Кўралос қишлоғида туғилган. ТошДУнинг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган (1986). «Ухлаётган одам» (1989), «Ташриф» (1990), «Кел, эй кўнглим» (1997) каби асарлари нашр этилган. «Мен шамолни тутволдим» (1992) шеърий тўплами болаларга бағишланган. давоми…