Абдулла Аҳмад. Мажлис тугади (ҳажвия)

Жамоада йиғилиш борарди. Аввал бошлиқ, кейин ўринбосарлар, сўнг бош ҳисобчи ва ҳоказо-ҳоказолар куйиб-пишиб сўзлашди. Нима ҳақда денг? Пул топиш керак. Даромаднинг чўғи паст. Униси ундоқ деса, буниси бундоқ деди. Аммо ҳеч биридан жўяли гап чиқмади. Орага оғир сукунат чўкди. Ҳамма давоми…

Юсуф Рўзиев. Пойканднинг алп полвони (ҳикоя)

Тонг ёришмоқда. Жомеъ масжидлари ва Минораи Калондан таралаётган азон овозлари бутун шаҳарга эшитилмоқда эди. Жомеъ масжидларида оламлар Раббийси ва унинг Расули — Муҳаммадга, ўз валенеъматлари — подшоҳ олий ҳазратлари номига дуолар ўқиб, ёришаётган мунаввар тонг ҳақига шукрона билдираётган мўминлар юзлаб, давоми…

Сафар Кокилов. Сўнгги ёзув (ҳикоя)

Уни бизнинг бўлимимизга реанимация бўлимидан ўтказишди. Авваллари таниш эмас эдик. Кўринишидан жуда билимдон кўринарди. Ўрта бўйли, қотмадан келган, юзлари оппоқ, чиройли бу йигит уст-бошига эътибор билан қарарди. Халати ғижим бўлмаслиги учун ўтираётганда орқасини белига қайириб ўтирарди. Иккаламизнинг навбатчилик кунларимиз кўпинча давоми…

Мамлакат Нормуродова. Ёстиқ остидаги пул (ҳикоя)

Нураган девори қабристон билан туташ ҳовлининг паст-баланд қилиб қурилган икки хонаси бор. Уларнинг бирида мункиллаб қолган кампир тасбеҳ ўгирарди. Қақшаган лаблари Қуръон оятларини пичирлар, хаёли ҳозиргина неваралари еб қўйган ёғли патирда эди. Кечқурун ейман деб кўздан панароққа яширганди. Бир зумда давоми…

Омон Мухтор. Мезон (ҳикоя)

Бу аслида, устозларимиздан бири узуқ-юлуқ тарзда айтиб берган воқеа. Мен айрим кузатувларимни қўшиб, уни тартибга келтирганча, эътиборингизга ҳавола қиляпман. * * * — Сиз билан суҳбатлашмоқчи эдик.— Ҳозир вақтим йўқ, — дедим.Усти ёпиқ, қишки гулхонада айланиб юрган эдим. Гулхона тўрига давоми…

Гулчеҳра Жамилова. Бегона одам (ҳикоя)

— Хайр, дадажон, кечқурун яна ўзингиз келинг. Кутиб ўтираман!Папкасини елкасига осиб мактабга кетаётган Ҳамида товуш келган томонга ўгирилди. Сал наридаги боғча дарвозаси ёнида бир қизалоқ дадасининг бўйнидан қаттиқ қучиб олган, дадаси эса: ”Хўп, қизим, сени олиб кетгани албатта ўзим келаман”, давоми…

Эркин Аъзам. Фаррош кампирнинг туши (драма)

(Бошига “кулфат” тушган бир бекорчихона ҳангомаси) Икки қисм – бир талай дийдиёдан иборат Бекорчихона аҳли: Раҳбар Раҳбарович – ҳаммага таниш одатдаги амалпараст; 40-45 ёшларда. Муовин бува – собиқ Раҳбар Раҳбарович, чала нафақачи, мошранг дўппи киядиган оғиркарвон одам; 62-65 ёшларда. Гулибарно давоми…

Фаррух Жабборов. Ўнг томонда туринг… (ҳажвия)

— Ҳей, чойни қайтарманг! Энди, ошна, нима десангиз денг, шу чой қайтариш эскиликдан қолган-да. Ўзим гувоҳ, чой қайтараман деб қўлини куйдириб олганлар қанча, — деб Низом чойнакни Эргашнинг қўлидан олди. — Мана, мисол учун, кечагида янгангизнинг қўли куйиб қолди.Янги қурилган, давоми…

Ғофуржон Алимов. Фарзанд (ҳикоя)

— Салоти жаноза!Намоз тугаган заҳоти масжид сўфисининг овозини эшитган намозхонлар бирин-кетин ҳовлига чиқиб, сафлана бошладилар.Беҳзод сафнинг олд қаторида турар экан, қулоғига ҳеч нарса кирмас, бўлаётган ҳодисалар худди тушида кечаётгандек эди. Бир маҳал қараса акаси Ботир имомнинг ёнида турибди.— Иним, — давоми…

Нормурод Норқобилов. Тунги меҳмон (ҳикоя)

У қишлоқнинг чеккасидаги кулбада жияни билан туради. Ота-онаси ўтган йили олдинма-кейин қазо қилишган. Ёлғиз қолиб, кенг ҳовли ютадигандек туюлавергач, қўшни қишлоқда турувчи синглисининг қизини сўраб олганди.Ҳар ҳолда таянч-да!Синглиси соғинган кезлари қизини олиб кетади. Уч-тўрт кун бағрида сақлаб, ўзи айтмишли, обдон давоми…