Муҳаммад Сиддиқ (1972)

Муҳаммад Сиддиқ 1972 йилда туғилган. Ўзбекистон Миллий университети Олий адабиёт курсида таҳсил олган (2005). Шоирнинг “Юрт соғинчи”, “Ишқ бекати” шеърий тўпламлари чоп этилган. СЕВГИ Севдим — Тоғни даст кўтардим, Дарёни ичдим. Ойга бошим қўйдим, Қуёшни қучдим. ШАФТОЛИ Синиб кетгудайин Меваси давоми…

Тошхўжа Асирий (1864-1915)

Хўжандлик. Косиб оиласида туғилган. Қўқонда машҳур «Ҳоким ойим» мадрасасида ўқиган. Муқимий бош бўлган Қўқон адабий ҳаракатчилиги билан яқиндан танишган. Хислат Тошкандий, Ажзий Самарқандий билан адабий ҳамкорлик қилгани, бир-бирлари асарларига назиралар ёзишгани маълум. Асарлари ўзбек ва тожик тилларида ёзилган.Душанбеда асарлари босилиб давоми…

Музтариб (1858-1944)

Қосимхонтўра Музтариб Тошкентнинг Қаландархона маҳалласида эшон оиласида туғилган. Отаси Сайфиддинхонтўра Тошкент қаландарларининг пири бўлган экан. Юсуф Сарёмий (1840—1912), Тошхўжа Асирий (1864—1915), Каримбек Камий (1865—1922), Саидаҳмад Васлий (1870—1925), Ҳайбатулло Хислат (1880—1945) каби шоирлар уларникида тез-тез йиғилиб туришган. Сайфиддинхонтўранинг шеърга майли баланд давоми…

Котиб (1858-1933)

XIX асрнинг охири — XX асрнинг бошларидаги Тошкентда ушбу тахаллус билан икки шоир яшаб, ижод этган. Сизга икки шеърини таҳдим этаётганимиз Пирмуҳаммад Турсунмуҳаммад ўғли Себзор даҳасида, Калковуз суви бўйидаги маҳаллалардан бирида бўзчи оиласида туғилган. Эски мактабдан сўнг дастлаб «Бекларбеги» мадрасасида, давоми…

Гулшан (1840-1908)

Исми-шарифи Исомуҳаммад Имоммуҳаммад ўғли, Тошкентнинг Кўкча даҳасидаги Сақичмон маҳалласида (ҳозирги Чиғатой кўчасида) туғилган. «Шарифбой» мадрасасида Мирзаохунд номли мударрисда хатми кутуб қилган. Тошкентнинг машҳур бедилхонларидан.Қабри Чиғатойда. Девон тузган бўлса-да, тақдири номаълум. Айрим ғазаллари асримизнинг 10-йилларида тузилган баёзларда учрайди.Шоир ҳақидаги маълумотлар Мўминжон-Тошқиннинг давоми…

Шоиқ (1833-1916)

Мираҳмадхон Мирабдураҳим ўғли. Мирий тахаллуси билан ҳам шеърлар ёзган. XX аср бошида тузилган баёзларда ҳар икки тахаллус билан босилган шеърларини учратиш мумкин.Тошкентнинг Кўкча даҳасида пўстиндўз оиласида туғилган. Бухорода «хатми кутуб» килиб, Тошкент мадрасаларида дарс берган. Муфтилик, аъламлик қилгани ҳам маълум.Девон давоми…

Отабек Исмоилов (1953)

Отабек Исмоилов 1953 йилда Хоразм вилоятининг Хива туманида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) нинг журналистика факултетида таҳсил олган.Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Бир нечта шеърий, насрий ва илмий оммабоп китоблар муаллифи. Айни вақтда Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими, “Хива давоми…

Гулчеҳра Умирова (1986)

Гулчеҳра Умирова 1986 йил туғилган. Низомий номидаги Педагогика университетининг филология факултетини тугатган. “Оппоқ орзулар”, “Шеър васли” номли китоблар муаллифи. Айни пайтда ўрта мактабда она тили ва адабиёт фанидан дарс бермоқда. БОЛАЛАР Ухлатманг болаларни, Бешигидан уйғотинг.Юрагига қулф солган,Эшигидан уйғотинг. Меҳр деган давоми…

Шамсиддин Садоий (1958)

Шамсиддин Садоий 1958 йилда Бухоро вилоятида туғилган. “Мени кутган эдингиз”, “Давлатинг борида”, “Дунёни муҳаббат олади”, “Сени менга яратган” сингари шеърий тўпламлари чоп этилган. БАҒИШЛОВ Отам кўкрак кериб ўтган тоғу тошим,Онам райҳон эккан далам, қароқошим.Тўқсон икки уруғ, жоним қариндошим,Айвонлари офтоб Ватан, давоми…

Мақсуда Жўрақулова (1990)

Мақсуда Жўрақулова 1990 йил Навоий вилоятида туғилган. Сирдарё вилояти Ховос транспорт касб ҳунар коллежининг Хўжалик ҳуқуқий фаолияти йўналишини тамомлаган. Айни вақтда “Хатирчи ҳаёти” газетасида фаолият юритмоқда. ВАТАН ҲИССИ Шеър ўқидим юрагим ёниб,Олов сўзлар кўчди тилимга.Олқишларда ортди ишончим, Мен Ватанга кераклигимга. давоми…