Жўра Фозил. Бир кеча (ҳикоя)

— Буни қара-я, қиз бола тез улғаяди десалар, ишонмасдим. Мана, Нигорагина ҳам куёвга лойиқ бўлибди, уйига совчилар келибди, — деб она бир коса овқатни кўтарганча сўрига яқинлашди. Юрагида “қўшни уйга келганлар совчи эмас, шундоқ, меҳмонлар бўлса-чи” деган умид учқунланиб турган давоми…

Жўра Фозил. Янги боғларда (ҳикоя)

Ўттиз йил… бу ҳам айтишга осон, лекин…Мактаб боғи жуда қартайиб кетган, бир вақтлар ғоят сўлим бўлган бу масканда салқин сарҳовуз ва қари толларгина қолган эди. Мактабнинг янги биноси нариги томон — кун чиқишга қараб тушган уч қаватли ярқираган иморат, боғ давоми…

Жўра Фозил. Байрамнинг ранги (ҳикоя)

Байрам тонги эди. Унинг ҳаёт талатўпларидан озурда кўнглида қандайдир илиқлик, мўъжазгина бир нур бор эдию, лекин бу болалик, ёшлик пайтларидаги хурсандликларга сира ўхшамас, аллақандай ғам, андуҳга йўғрилганди.Олдинги байрамлар жуда ғаройиб, бу кунларни у жуда зориқиб кутар, эвазига бир олам шодлик давоми…

Жўра Фозил. Болалик боғлари (ҳикоя)

— Абдужаббор, анжир ейдиган йўлбарсларни кўрганмисан?— Қорни очқаса ейверса керак.— Шу боғларингда юраверсак, ҳеч ким “ғинг” демаса… * * *Боғлар ҳам ўз томирдошларини йўқлайдилар. Бир туп чўп унган майдон боғни тусаб ўтармиш. Боғ ўрнида бино бўлган ҳар дарахтнинг илдизи хотираларга давоми…

Жўра Фозил. Яхшилар (ҳикоя)

У улуғ дарё соҳилидаги мангу баҳор мамлакатида қишни, қорни соғиниб, одамларга яхшилик қилиш орзусида яшарди. Юрагида яхшиликка ташналик ҳисси жуда кучли эди, шу боис Янги йил арафасида орзуларини ҳақиқатга айлантирмоқчи бўлди.Қорни оч, боши айланарди. Бандаргоҳдаги бир қаҳвахонага кирди, таомномага узоқ давоми…

Жўра Фозил. Қиз боланинг бахти (ҳикоя)

Пахса деворлар, тераклар ортидан каттакон гулоби қовунга монанд ой кўтарилмоқда. Унинг майин нурлари тун сукунатига ғарқ бўлган боғларга алла айтар, қишлоқ эса ухлашни истамаган болакайга ўхшаб хархаша қилар, ҳамон уйғоқ эди.Улкан қари тут остидаги сўрида тун сукунатига қулоқ тутиб ўтирган давоми…

Жўра Фозил. Бахт (ҳикоя)

Фаррух тун бўйи ишлаганига қарамай тонгда вақтли уйғонди. Деразадан хирагина нур тушиб турар, дераза ортидан эшитилаётган шамол ва хазонлар саси мезон бошланганидан дарак берарди. У бир муддат хаёл суриб ётди. Танасида ҳорғинлик, руҳида маҳзунлик зоҳир эди. Янги романга сўнги нуқтани давоми…

Жўра Фозил. Куёв (ҳажвия)

Ниҳоят, Жамолбойни уйлантирадиган бўлишди.Жамол деганимиз аллақачон йигирма бешни уриб қўйган бўлишига қарамай, ҳамон бўйдоқ, сўппайганича қишлоқдаги тўй-маъракалардан қолмайдиган бир йигит. Ким нима иш буюрса, йўқ демай бажариб кетаверади. Кийимларини ивитиб сув ташиш, ўтин ёриш, ўчоқ қазиш, чой қайнатиш каби ишлар давоми…

Жўра Фозил. Кўзимнинг оқу қораси (ҳикоя)

Пахса деворлар, тераклар ортидан каттакон гулоби қовунга монанд Ой кўтарилмоқда. Унинг майин нурлари тун сукунатига ғарқ бўлган боғларга алла айтар, қишлоқ эса ухлашни истамаган болакайга ўхшаб хархаша қилар, ҳамон уйғоқ эди.Улкан қари тут остидаги сўрида тун сукунатига қулоқ тутиб ўтирган давоми…

Жўра Фозил. Оқ олма (ҳикоя)

Ўтган асрнинг 50-йилларида қишлоқда ҳосилотларнинг обрў-эътибори жуда баланд эди. Улар ҳам колхоз раисларига ўхшаб, от миниб, қўлларида қамчи ўйнатиб юришарди. Кейинчалик, 60-йилларга келиб, негадир “ҳосилот” сўзи ҳам, ҳосилотнинг ўзи ҳам орадан чиқди. Қишлоқ аҳли энди “агроном” сўзини тез-тез такрорлай бошлади. давоми…