Отаули. Кўтаринки руҳ (2009)

Буюк рус физиологи Илья Ильич Мечниковнинг “Инсон табиати ҳақида лавҳалар” (“Этюды о природе человека”) ва “Кўтаринки руҳ лавҳалари” (“Этюды оптимизма”) номли илмий тадқиқотларида одамнинг турфа хил руҳий ҳолатлари таҳлил этилади. Хусусан, “Кўтаринки руҳ лавҳалари” китобининг “Гёте ва телбалик” бобида руҳий давоми…

Шерали Турдиев. Туркийшунос олим қисмати (2009)

ХХ аср ўзбек халқи жуда кўп фидойи фарзандларини майдонга чиқарди. Ана шундай асл инсонлардан бири машҳур туркийшунос олим Холид Саид Хўжаев эди. Биз мақоламизда унинг ибратли ҳаёт йўли ва жўшқин илмий-ижтимоий фаолияти ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.Холид Саид Хўжаев 1888 йили ҳозирги давоми…

Умарали Норматов. Сеҳрли тўрт сатр (2009)

Машҳур адибимиз Шуҳратнинг эллик ёшлик тўйи 1968 йил баҳорида ўтказилиши керак эди. Бир неча сабабларга кўра юбилей кечиктирилди. Шуҳрат ака волидаи муҳтарамаларини ниҳоятда ҳурмат қиларди. Ўзининг эллик ёшлик юбилейи тараддуди ҳақида сўз очилганида, у киши онам саксон ёшга тўляпти, аввал давоми…

Хосият Бекмирзаева. Бобур ва Умар Хайём

Бобур ижодига форс шеърияти ҳам кучли таъсир кўрсатган. Ўша даврда зодагон табақадагилар форс тилини ўз она тили даражасида билган. Мактаб, мадрасаларда форс адабиёти асосида адабий таълим берилган. Саъдий, Ҳофиз сингари форс адабиёти намояндалари асарларидан барча зиёлилар баҳраманд бўлишган. Бобур ҳам давоми…

Хосият Бекмирзаева. Бобур шеъриятида ҳижрон тимсоли

Ҳар бир шоир ўз ҳис‑ҳаяжони ва кечинмаларини жонли ва ёрқин тарзда акс эттириш учун рангларга ҳам асосланади. Талантли шоир таъбир жоиз бўлса, рангларни гапиртиради айтмоқчи бўлган фикр боқача манзара касб этади. Маълумки, Шарқ шеъриятида ишқ мавзуи кўп ҳолларда бевосита ҳижрон давоми…

Хосият Бекмирзаева. Гул Ва Булбул

Узоқ ўтмишда Нил дарёси бўйларидаги кишилар ва қадимги мисрликлар гулга нисбатан муқаддас гиёҳ сифатида муносабатда бўлганлар. Кейинчалик бу тасаввур ва тушунча Бобил (Вавилон) ва Эронга ўтган. Ўрта асрларда Европада гул номи билан боғлиқ шаҳарлар (Флоренция, Венеция) бунёд этилиб, улар номига давоми…

Хосият Бекмирзаева. Бобур ижодида ҳаммом тимсоли

“Буюк ёзувчи ва шоирлар ҳаётида ижодий эркинлик ҳамиша муҳим аҳамият касб этган. Даҳо санъаткорлар, энг аввало, ана шу эркинликнинг куч-қуввати ва фалсафасига таянади. Шу боис ҳам ҳақиқий санъаткорнинг ҳаёт тарзи, руҳоний ғоявий олами бошқаларникига ўхшамайди”.Ўш шаҳрининг ғарби жанубидаги Сулаймон тоғи давоми…

Маҳмудхўжа Беҳбудий. «Мунозара» ҳақида (1911)

«МУНОЗАРА» ҲАҚИДА «Усули жадида» мактабларни нафлиги ва фунуни замония таҳсилининг бухорийлар учун лузуми тўғрисида фарангий афанди ила мударрис Бухорий жанобларини ораларида бўлган баҳс ва суҳбат — «Мунозара» исмида бир рисола шаклинда форсий тилға табъ ва нашр бўлубдур. Бизда кўздин кечурдукки, давоми…

Маҳмудхўжа Беҳбудий. Ғалла, аскарлик, ер ва тазминоти ҳарбия (1918)

ҒАЛЛА, АСКАРЛИК, ЕР ВА ТАЗМИНОТИ ҲАРБИЯ Тошкандда бўлатурғон маориф қурултойиға қўшулмоқ учун Самарқанд анжумани маориф жамияти тарафидан бормоқчи эдим. 15 инчи июлда Самарқанд мусулмон шўросиға бориб, Тошкандға бормоғимни билдуриб, агарда ғалла тўғрисинда менга бирор иш тобшурилса, бир жой(и) кегуришимни ифода давоми…

Маҳмудхўжа Беҳбудий. Муҳтарам самарқандийларға холисона арз (1917)

МУҲТАРАМ САМАРҚАНДИЙЛАРҒА ХОЛИСОНА АРЗ Аҳли хабаранинг маълумидурким, эски ҳукумат замонида ҳар нимарса амр ва буйруқ ила бўлур эди. Халойиқнинг диний ва миллий ишларини ислоҳи ва ривожи тўғрисинда қилатурғон ҳаракатларға йўл берилмас эди. Ҳеч нимарса ҳукуматдин бежавоб ва изнсиз қилина олмас давоми…