Абдураҳмон Акбар. Кўнгилларга севинч улашиб (2009)

Самимий, чин дилдан ёзилган ўтли, пурҳикмат асарларни ўқиб, дунёнинг ранг-баранглигига, сўзнинг мўъжизавий кучига имон келтирасан киши. Шоирларнинг фикр ва туйғу уйғунлигида яратган қуйма сатрлари уларнинг маънавий дунёси нақадар кенг, тафаккур олами чегара билмаслигини намоён этади.Шеър, аввало, истеъдод маҳсули. Том маънодаги давоми…

Боқижон Тўхлиев. Таҳлил ва талқин уйғунлиги (2009)

Таниқли адиб Омон Мухторнинг «Навоий ва рассом Абулхайр» китоби инсон умрининг мазмуни, инсоннинг, инсонийликнинг моҳияти ҳақида. Адиб бу муаммоларни буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди мисолида ёритишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган. Навоий баҳона тарих ва замон, кеча давоми…

Омонулла Мадаев. Заковатли инсон эди (2009)

Домла Ғулом Каримовни биринчи марта 1961 йил баҳорида университет филология факултетидаги бир анжуманни бошқараётган пайти кўрганман. Ўшанда устоз мажлисни қатъият билан олиб борган, нигоҳлари ўткир, гаплари салмоқли, фикрлари теран эди. Кенг пешона, қирғий бурун, сочлари бир оз сийрак алломасифат инсоннинг давоми…

Носиржон Жўраев. Доктор Берннинг қайғуси (2009)

Қуйидаги мўъжазгина мақолани таржима қилиб бўлдим-у, Берн жаноблари1 қиларга иш тополмай, азбаройи бекорчиликдан эртакларни ғалвирдан ўтказибдилар-да, дея ўйлаб қолдим. Ахир, ҳар бир халқнинг эртаклари минг йиллар аввал тўқилиб, оғиздан-оғизга ўтиб яшаб келади. Ундаги қаҳрамонлар, афсонавий ҳодисалар миллатнинг қон-қонига сингиб кетади. давоми…

Абдурасул Эшонбобоев. Нодир саҳифалар сирдоши (2009)

Ўтган асрнинг 50-йиллари охири — 60-йиллари бошларидан Алишер Навоий лирикасининг назарий масалаларини кенг тадқиқ этишга киришилди. Бу йўналишда устод Мақсуд Шайхзоданинг шоир лирикасининг поэтик тасвир воситаларига оид туркум тадқиқотлари алоҳида ўрин тутади. Таниқли олим Абдуқодир Ҳайитметовнинг шоирнинг адабий-танқидий қарашлари хусусидаги давоми…

Умарали Норматов. Мирза аканинг надомати (2009)

Таниқли ёзувчи, публицист ва таржимон Мирзакалон Исмоилийни биз тенги таниш-билишлари ихчамгина қилиб “Мирза ака”, деб атар эдик. Камина ҳам бир оддий китобхон, қолаверса, мунаққид сифатида унинг қалами остидан чиққан ҳар бир асарини мунтазам ўқиб, кузатиб борардим. Уларнинг айримлари ҳақида ёзганман, давоми…

Абдулла Орипов. Мафтункор шеърият (2009)

Тўғри, азал-азалдан ҳар қандай бадиий асарни баҳолашда маъно-мазмун ва бадиий савия асосий мезон бўлиб келган. Афсуски, ушбу мезоннинг маъно-мазмун қисми кўпинча даврлар мафкураси тазйиқига учраган. Биз сўз юритаётган ўтган аср шеъриятимиз ҳам ушбу зулмкор жараёндан холи бўла олмади. Бу каби давоми…

Шукрулло. Эсласам қувонаман (2009)

Ҳар бир одам ўзидан кейин, касби-коридан ташқари, феъл-атворига лойиқ яхшими-ёмонми хотира қолдиради. Кимнингки номи, касби-кори, амал-мартабалари, айрим нуқсонларидан қатъий назар, кишилар орасида: худо раҳмат қилсин, яхши одам эди, деб тилга олинса, эсланса, бу катта бахт.Ҳамид Ғулом тенгдош дўстлари, ҳамкасб ёзувчилар давоми…

Ансориддин Иброҳимов. Япониялик бобуршунос (2009)

Марказий Осиё тарихида сиёсий ақл-идрок билан маънавий жасоратни, диний дунёқараш билан қомусий билимдонликни ўзида мужассам этган буюк арбоблар кўп бўлган ва улар орасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам бор .Ўзбекистонда Бобур ва бобурийлар даври, адабий ҳамда илмий меросини ўрганиш, халқимизга кенг давоми…

Муҳтарама Улуғова. Ҳовли тўла баҳор эди… (2009)

Тиббиёт фанлари номзоди Риояхон ОЛИМЖОНОВА яқинда “Менинг теран томирларим” китобини ёзиб тугатди. Унда ардоқли шоирамиз Зулфияхоним сиймоси билан яна бир бор учрашамиз.Аяжон кичкина, биров эътибор бермайдиган нарсаларда ҳам катта аҳамиятли ҳодисаларни ва гўзалликларни кўра билардилар. Ариқ бўйларида ўз-ўзидан (биров парвариш давоми…