Жон Китс (1795-1821)

Жон Китс (John Keats) инглиз романтизми оқимининг сўнгги вакилларидан бири. 1795 йил 31 октябрда туғилган. Жуда қисқа умр кечирган ва 23 ёшига қадар ёзган шеърлари, хусусан, дунёга машҳур «Эндимион», «Гиперион», «Изабелла», «Муқаддас Агнессса куни арафаси», «Ламия» каби поэмалари шоирни Байрон давоми…

Уильям Вордсворт (1770-1850)

Уильям Вордсворт (William Wordsworth; 7 апрель 1770, Кокермаут, Камберленд графлиги — 23 апрель 1850, Райдал-Маунт, Камберленд графлиги) — инглиз романтик-шоири. Унинг «Лирик балладалар» тўплами машҳур. НАРГИЗ ГУЛЛАР Тоғ-у тош ва водий оралаб гўё, Мен булут сингари ёлғиз кезардим. Ва ногоҳ давоми…

Сэмюэл Тэйлор Колриж (1772-1834)

Инглиз романтик шоири, адабий танқидчи, файласуф, Англияда Романтик ҳаракатлар асосчиси ва “Кўл мактаби” вакили Сэмюэл Тэйлор Колриж (Samuel Taylor Coleridge) 1772 йил 21 октябрда Англиянинг Девон, Оттерн-Сент-Мэри номли шаҳарчасида таваллуд топди. Колриж инглиз шеъриятида ўз ёзиш услуби билан салмоқли ўрин давоми…

Анна Бронте (1820-1849)

Анна Бронте (Anne Brontë) опа-сингил шоираларнинг энг кенжаси ҳисобланади. Унинг “Агнес Грэй” (1847) ҳамда ўлимидан атига бир йилгина аввал нашр этилган “Уайлдфел уйидаги ижарачилар” (1848) номли романлари Англия адабиётида энг дурдона асарлар қаторида эътироф этилади. Анна Бронте бетакрор шоира сифатида давоми…

Эмили Бронте (1820-1848)

Эмили Бронте (Emily Jane Brontë) ўзининг “Баландликлар” романи билан инглиз адабиётида ўзига хос ўрин тутади. Шунингдек, шоиранинг “Меники эмасдир имонсиз юрак”, “Эътиқод”, “Маҳбус”, “Кўҳна матонат”, “Хотиралар қўшиғи”, “Сўзла, севгилим” ва бошқа кўплаб шеърлари то ҳозирги давргача миллионлаб шеърият ихлосмандлари томонидан давоми…

Шарлотта Бронте (1816-1855)

Шарлотта Бронте (Charlotte Brontë) атоқли инглиз ёзувчиси ҳамда шоираси, ўсмирлик чоғиданоқ адабиётга дадил қадамлар билан кириб келиб, инглиз адабиётида яратган дурдона романлари туфайли довруқ қозонган машҳур опа-сингил Бронтеларнинг энг тўнғичидир. Ш.Бронтенинг Куррер Белл тахаллуси остида яратган “Жейн Эйр” номли романи давоми…

Уильям Блейк (1757-1827)

Уильям Блейк (William Blake; 28 ноябрь 1757, Лондон — 12 август 1827, Лондон) — инглиз шоири ва рассом. * * * Дақиқада мангулик шоён, Улкан дунё — қумнинг зарраси. Чексизлик — бир ҳовучдир, аён, Осмон — мисли гулнинг косаси. Икром давоми…

Перси Биши Шелли (1792-1822)

Перси Биши Шелли (Percy Bysshe Shelley; 1792.4.8, Фильд-Плейс, Суссекс графлиги — 1822.8.7, Специя қўлтиғи, Италия; Римда дафн қилинган) — инглиз шоири. Оксфорд университетида ўқиган (1810), «Атеизмнинг зарурияти» (1811) рисоласи учун университетдан ҳайдалган. Француз маърифатпарварлари таъсирида «Агасфер» (1809) достони, «Маргарет Николсондан давоми…

Томас Элиот (1888-1965)

Шоир, драматург ва адабий танқидчи — Томас Стернз Элиот (Thomas Stearns Eliot) шеъриятда модернизм оқимининг йирик вакилларидан биридир. У 1888 йил 26 сентябрда Сент-Луис (АҚШ) шаҳрида бадавлат ва мартабали лротестантлар оиласида дунёга келди. Унинг бобоси черков қурган ва университет коллежига давоми…

Уильям Шекспир (1564-1616)

Шекспир Уильям (William Shakespeare; 1564.23.4 — Стратфордон-Эйвон — 1616.23.4) — инглиз драматурги ва шоири. Тахминан 1585 йилда она шаҳрини тарк этиб, бирмунча фурсатдан сўнг Лондонга борган. Театр актёри ва драматург сифатидаги фаолияти 1580 йилдан бошланган. Шекспирнинг 1603 йилдан кейинги актёрлик давоми…