Антисфен (м.а. 444-366)

Антисфен — м.а. V-IV асрларда яшаб ўтган юнон файласуфидир. У аввалига файласуф Хоргийнинг шогирди бўлган. Кейинчалик Суқротдан илм ўрганган. Антисфен чекка Пирея шаҳрида яшасада, ҳар куни 40 стадия (1 стадия — 184,75 газ) йўл босиб, Суқротнинг ҳузурига қатнаган. Кейинчалик Антисфен давоми…

Киреналик Аристипп (м.а. 430-355)

«Фалсафанинг фойдаси шундаки, у ҳар қандай одам билан сўзлаша олиш имконини беради», — деган эди файласуф Аристипп. Юнонистоннинг Кирена шаҳрида туғилиб ўсган бу файласуфни невараси билан чалкаштириб юбормаслик учун Катта Аристипп, деб аташган. Аристипп аввал Протагор, кейинчалик Суқрот қўлида таҳсил давоми…

Афлотун (Платон) (м.а. 428-347)

Қадимги юнон файласуфи Афлотун Афина шаҳрида туғилиб ўсди. Унинг асл исми Аристокл бўлган. «Платон» унинг лақаби бўлиб, юнонча «кенг елкали», «бўлали» деган маънони англатади. Бу лақабни унга Суқрот берган. Афлотуннинг оиласи бадавлат бўлмаса-да, аслзодалар насабидан эди. Отаси Аристон Афинанинг охирги давоми…

Диоҳен (Диоген) (м.а. 400-323)

Юнон файласуфи синоплик Диоҳен киниклар мактаби асосчиси Антисфеннинг шогирди эди. Антисфеннинг ўлимидан сўнг Диоҳен Коринфга кўчиб ўтади. Чунки Синопда Диоҳен ўзи билан мулоқот қилгулик бирор одам тополмай қолганди. У Коринфда ўзига бошпана сотиб олмайди. Меҳмондўст танишлариникига ҳам бормай, очиқ осмон давоми…

Шан Ян (м.а. 390-338)

Хитой файласуфи Шан Ян камбағаллашган аслзода оиладан бўлиб, ҳақиқий исми Гуньсунь Ян эди. Шан Ян Вэй салтанати ҳукмдори Вэн-хоунинг биринчи вазири файласуф Ли Куй (424-386 йиллар)нинг қўлида таҳсил олди. Кейинчалик у саройда маслаҳатчи ва ислоҳотчи вазифаларида хизмат қилди. Шан Ян давоми…

Арасту (Аристотель) (м.а. 384-322)

Қадимий юнон файласуфи Арасту Фракиянинг Стагира шаҳрида туғилган. Шу туфайли баъзан Арастуни Стагирит деб ҳам аташади. Арастунинг отаси Никомах Македония ҳукмдори Аминт II нинг шахсий табиби бўлган. Арасту Македониянинг бўлғуси ҳукмдори Филипп билан болалигиданоқ бирга ўйнаб катта бўлган. У 17 давоми…

Мэн-Цзи (м.а. 372-289)

«Мен Коинот фуқаролариданман», деган экан Мэн-цзи. У Хитойнинг ҳозирги Шандун вилояти ҳудудида жойлашган Лу хонлигида туғилиб ўсди. Мэн-цзи Конфуцийнинг невараси Цзи Си қўлида таҳсил олган. Бу файласуф мамлакатни муваффақиятли идора этишнинг 12 қоидасини ишлаб чиққан. Ўзининг ана шу ғояларини амалга давоми…

Чжуан-Цзи (м.а. 369-286)

Хитой файласуфи Чжуан-цзи Сун ўлкасининг Мэн вилоятида таваллуд топди. Аввалига майда амалдор бўлиб ишлади. Кейинчалик хизматни тарк этиб, ёлғизликда яшай бошлади. Чжуан-цзи бир куни тушида гуллар орасида шодон қанот қоқаётган кичкина капалакни кўради. Файласуф уйғонгандан кейин боши қотди, у аслида давоми…

Пиррон (м.а. 365-275)

Қадимги юнон файласуфи Пиррон Пелопннеседаги Элида шаҳрида туғилиб ўсган. Пиррон дастлаб мусаввирлик билан шуғулланган. Кейинчалик абдералик файласуф Анаксархнинг мулоҳазаларини тинглаган Пирронда фалсафага қизиқиш уйғонади. У Искандар Мақдунийнинг Осиё юришларида иштирок этиб, гимнософистлар билан учрашди. Пиррон ҳатто Искандарнинг жанг чоғида асир давоми…

Эпикур (м.а. 341-270)

Юнон файласуфи Эпикурнинг ватани — Лампаска шаҳри бўлиб, Афинадан Самос оролига кўчиб ўтган оилада туғилган. Эпикур Афлотуннинг шогирди Памфил қўлида таҳсил олган. Донишманд м.а. 310 йилда Лесбосдаги Митилен шаҳрида, 306 йилдан ўлимига қадар Афинадаги ўз «Боғ»ида талабаларга фалсафадан сабоқ берган. давоми…

Мақолалар мундарижаси