Сунь Лицзе: “Зиддиятларни муроса ва мулоқот йўли билан ҳал этиш лозим”

3 ноябрь куни Тошкентда Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзе маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашди. Дипломат журналистларга жорий йил 18-24 октябрь кунлари Пекинда бўлиб ўтган Хитой коммунистик партиясининг XIX съезди якунлари бўйича давоми…

Насер Бушерит: “Жазоир ва Ўзбекистон ҳамкорлиги янада мустаҳкамланади”

Жорий йил 1 ноябрь куни Жазоир миллий байрами – Инқилоб бошланган сананинг 63 йиллиги муносабати билан Тошкентда расмий қабул маросими бўлиб ўтди. Wyndham Tashkent меҳмонхонасида ўтган тантанали тадбирда Ўзбекистондаги хорижий давлатлар дипломатик корпус вакиллари, фан, маданият ва санъат намояндалари, оммавий давоми…

Ўзбекистон “Бизнес юритиш-2018” рейтингида дунё ўнталигига кирди

Ўзбекистон Жаҳон банки Гуруҳининг тадбиркорлик муҳитини яхшилаш бўйича “Бизнес юритиш-2018” (Doing Business 2018) рейтингида учинчи бор дунёнинг етакчи ўнта давлати қаторидан ўрин олди. Бу ҳақда Жаҳон банкининг юртимиздаги ваколатхонаси матбуот хизмати хабар қилади. Тошкентда жорий йил 1 ноябрь куни мазкур давоми…

Тошкентда Туркия Республикаси миллий байрами нишонланди

Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида Туркиянинг миллий байрами – Республика эълон қилинганининг 94 йиллиги муносабати билан тантанали қабул маросими ўтказилди. Маросимда Ўзбекистон ҳукумати ва парламенти, халқаро ташкилотлар ва хорижий элчихоналар вакиллари, фан, таълим, маданият ва санъат намояндалари ҳамда журналистлар иштирок этди. давоми…

Боку-Тбилиси-Қарс темирйўли — Европа ва Осиё ўртасида кўприк

30 октябрь куни Озарбойжонда Боку-Тбилиси-Қарс темирйўлининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Озарбойжон Президенти Илҳом Алиев ва унинг рафиқаси Меҳрибон Алиева, Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва унинг рафиқаси Эмине Эрдўғон, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Қозоғистон бош вазири Бакитжон давоми…

Ўзбекистон ва Туркия: бирлашган – ўзар

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида савдо, саноат, банк-молия, инвестиция, туризм, юк ташиш, соғлиқни сақлаш, кадрлар тайёрлаш, мудофаа ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир 22 та ҳужжат имзоланди. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга давлат ташрифининг биринчи куни эришилган натижадир. Шунингдек, Анқарада давоми…

Хитой келгуси беш йилда қайси йўлдан боради?

Пекинда Хитой коммунистик партиясининг XIX cъезди бўлиб ўтмоқда. Бу мамлакатнинг келгуси беш йиллик тараққиётини белгилаб берувчи муҳим сиёсий машварат саналади. Тадбирда мамлакатнинг турли минтақаларидан 2,3 минг делегат қатнашмоқда. Иштирокчилар орасида Хитойнинг аввалги Раис ва Бош вазирлари Цзян Цзэминь, Ху Цзиньтао, давоми…

Туркия ватандошлари учун виза тартиби соддалаштирилиши ишбилармонлик ва сайёҳликни кенгайтиради

Ўзбекистон Туркия ватандошлари учун виза тартибини соддалаштирди. Эндиликда Ўзбекистонга ишбилармонлик ёки туристик мақсадда ташриф буюрувчи Туркия ватандошлари учун виза уч кун ичида расмийлаштирилади. Бу борада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни қарор қабул қилган. Мазкур ҳужжат Ўзбекистоннинг Туркия билан давоми…

Фарғона водийсидаги фуқаролик судлари замонавий мультимедиа ускуналари билан таъминланди

E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизимидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Фарғона водийсидаги фуқаролик ишлари бўйича ўн бешта туманлараро судга 57 комплект замонавий компьютер топширилди, деб хабар беради АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати. Жорий йил 13 октябрь куни  фуқаролик ишлари бўйича давоми…

ЮНEСКО эътироф этган кўҳна санъат

Озарбойжон маданияти ва тарихида ошиқ санъатининг алоҳида ўрни бор. Бу – назм, наср, рақс ва мусиқа уйғунлигидаги санъатдир. Демак, ошиқ шоирлик, хонандалик ва бастакорликни омихта этган ижодкордир. Туркий халқларнинг айримларида халқ оғзаки ижоди намояндалари бахши деб аталиши маълум. Озарбойжонда эса давоми…