France Diplomatie сайтининг рус тилидаги версияси ишга тушди

Рақамли дипломатияни ривожлантириш лойиҳаси доирасида Франция дипломатия идораси сайтининг рус тилидаги версияси ишга туширилди. Эндиликда дунёдаги 300 миллиондан ошиқ русийзабон аҳоли Франциянинг Европа ва ташқи ишлар бўйича вазирлиги фаолияти билан бевосита ўз тилида танишиш имконига эга бўлади. Ҳозирга қадар France давоми…

Тошкентда турк фильмлари фестивали бўлиб ўтади

Жорий йил апрель ойида Тошкентда турк фильмлари фестивали ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу борада “Ўзбеккино” миллий агентлиги Бош директори ҳамда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси Жесим Чалабий учрашувида сўз борган. Кино кунлари доирасида Ўзбекистон ва Туркия киноусталари ўртасида давоми…

Буюк Британия ташқи ишлар вазири: Суриядаги вайронагарчиликлар ақл бовар қилмас даражага етди

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Сурия ҳудуди – Шарқий Ғута ва Идлибдаги гуманитар инқироз юзасидан баёнот берди. Бу ҳақда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар беради. “Сурияда инсонларнинг қурбон бўлиши ва вайронагарчиликлар кўлами аллақачон ақл бовар қилмас давоми…

Қабала – ислом оламининг туризм бўйича пойтахти

Озарбойжоннинг Қабала шаҳри 2020 йилда ислом дунёсида туризм бўйича пойтахт шаҳар деб эълон қилинди. Бу ҳақда Ислом ҳамкорлик ташкилоти хабар тарқатди. ИҲТга аъзо давлатлар туризм вазирларининг Бангладешда бўлиб ўтган Х анжуманида шундай қарор қабул қилинган. Туризм вазирлари ХI анжуманини 2020 давоми…

Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги савдо ҳажми 10 фоизга ошди

Тошкентда Эрон Ислом Республикаси миллий байрами – Ислом инқилоби ғалабасининг 39 йиллиги муносабати билан қабул маросими бўлиб ўтди. Тадбирда хорижий давлатларнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, дипломатлар, Ўзбекистон илм-фан намояндалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари жам бўлди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати давоми…

USAID Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлайди

АҚШнинг халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID) Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ва Корпоратив бошқарув бўйича илмий марказ билан ҳамкорликда Ўзбекистон ҳукумати, хусусий сектор ва халқаро ҳамжамият вакиллари учун Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) қўшилиш жараёни бўйича бир қатор семинарлар ўтказди. Семинарларга ЖСТ давоми…

Туркия Афринда нега ҳарбий операция ўтказмоқда?

Туркия Қуролли кучлари жорий йил 20 январь куни Суриянинг Африн шаҳрида бошлаган “Зайтун новдаси” операцияси минтақада терроризм таҳдиди бартараф этилгунга қадар давом этади. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Twitter тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилган. Президент Эрдўғон Туркия халқи давоми…

Туркманистон тарихий сайёҳлик бўйича энг яхши йўналиш деб топилди

Италиянинг Rai Tre телеканали 2018 йилда саёҳат учун энг яхши йўналишлар бўйича ижтимоий сўров ўтказди. Сўров натижаларига кўра, Туркманистон тарихий саёҳат бўйича энг яхши йўналиш деб топилган. Оrient.tm ахборот агентлиги хабарига кўра, сўров давомида дунёнинг турли мамлакатларида бўлган сайёҳ томошабинларнинг давоми…

TİKA Президенти: “Биз ҳамиша ўзбек қардошларимиз ёнидамиз”

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA) Президенти, доктор Сердар Чам бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда меҳмон бўлиб, бир қатор давлат ташкилотларида учрашувлар ўтказди. 19 декабрь куни туркиялик юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди. Президент матбуот хизматига кўра, давлатимиз давоми…

USAID 15 мамлакат олим ва тадқиқотчиларини Тошкентда йиғди

Жорий  йил 11-13 декабрь кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Фанлар академияси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун маргинал сув ресурсларидан фойдаланишда инновациялар” мавзусида халқаро семинар ташкил этилди. давоми…