Туркия Афринда нега ҳарбий операция ўтказмоқда?

Туркия Қуролли кучлари жорий йил 20 январь куни Суриянинг Африн шаҳрида бошлаган “Зайтун новдаси” операцияси минтақада терроризм таҳдиди бартараф этилгунга қадар давом этади. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Twitter тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилган. Президент Эрдўғон Туркия халқи давоми…

Туркманистон тарихий сайёҳлик бўйича энг яхши йўналиш деб топилди

Италиянинг Rai Tre телеканали 2018 йилда саёҳат учун энг яхши йўналишлар бўйича ижтимоий сўров ўтказди. Сўров натижаларига кўра, Туркманистон тарихий саёҳат бўйича энг яхши йўналиш деб топилган. Оrient.tm ахборот агентлиги хабарига кўра, сўров давомида дунёнинг турли мамлакатларида бўлган сайёҳ томошабинларнинг давоми…

TİKA Президенти: “Биз ҳамиша ўзбек қардошларимиз ёнидамиз”

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA) Президенти, доктор Сердар Чам бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда меҳмон бўлиб, бир қатор давлат ташкилотларида учрашувлар ўтказди. 19 декабрь куни туркиялик юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди. Президент матбуот хизматига кўра, давлатимиз давоми…

USAID 15 мамлакат олим ва тадқиқотчиларини Тошкентда йиғди

Жорий  йил 11-13 декабрь кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Фанлар академияси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун маргинал сув ресурсларидан фойдаланишда инновациялар” мавзусида халқаро семинар ташкил этилди. давоми…

Туркманистон Бетарафлик халқаро мақомини олганига 22 йил тўлди

12 декабрь куни Туркманистон Бетарафлик халқаро ҳуқуқий мақомини олганига 22 йил тўлди. Мазкур сана муносабати билан Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон халқига табрик йўллади. Табрикда мазкур тарихий сана асрлар давомида дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларига содиқ бўлиб келган мамлакат нуфузини янада давоми…

Туркия фазони “забт этиш” тараддудида

Туркияда яқин фурсатда Фазовий тадқиқотлар агентлиги таъсис этилиши мумкин. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси мамлакат парламенти – Буюк Миллат Мажлисида муҳокама этилмоқда. Аслида, Туркияда Фазовий тадқиқотлар агентлигини ташкил этиш ташаббуси анча йил илгари пайдо бўлган. Аммо турли сабабларга кўра бу ташаббус давоми…

Тошкентда “Туркманистон – Буюк ипак йўлининг юраги” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Пойтахтимизда 30 ноябрь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг “Туркманистон – Буюк ипак йўлининг юраги” номли китобининг тақдимоти ўтказилди. Шу муносабат билан ташкил этлган тадбирда дипломатик корпус вакиллари, олимлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Туркманистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда давоми…

Қаҳрамонлик ва донишмандлик китоби

“Китоби дада Қўрқут” (“Қўрқут ота китоби”) – ўрта асрлар туркий халқлар эпосининг юксак намуналаридан бири. Унинг таркибига кирган ҳикоя ва достонларнинг айримлари VII-VIII аcрларда оғзаки равишда яратила бошлаган. Асосий достонлари IX-X асрларда ўғузлар Сирдарёнинг қуйи оқимлари ва Орол денгизи атрофларида давоми…

Тошкентда “Европа Иттифоқининг мини-модель” ўйини ўтказилди

Тошкент давлат юридик университети Халқаро ҳуқуқ факультетининг ўттиздан ортиқ талабаси “ЕИнинг мини-модель-2017” интерфаол ўйинида иштирок этди. ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва ТДЮУ ҳамкорлиги маҳсули бўлган тадбир ЕИнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот кампанияси доирасида ташкиллаштирилди. “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш  давоми…

Тошкентда ўнинчи бор олмонзабон ҳаваскор театр жамоалари фестивали ўтказилади

Жорий йил 18-19 ноябрь кунлари Ўзбекистон Ёшлар театри саҳнасида  юртимиздаги олмонзабон ҳаваскор театр жамоаларининг анъанавий фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль доирасида Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги “Wiedergeburt” олмон маданият марказларининг ҳаваскор театр жамоалари сўнгги бир йил давомида саҳналаштирган асарларни намойиш давоми…