Абдулла Орипов. Бўри ови (видео)

БЎРИ ОВИ Қишлоқми ё овулга бўри оралаб қолса, Отланиб чиқар эди дарҳол ботир йигитлар. Бўри қочиб борарди, қани у қутулолса, Одамдан ҳимо олиб чопарди овчи итлар. Охири йиқитдилар бўрини калтак уриб, Мажақлаб ташладилар метиндек қаттиқ бошин. Зарари тегмайдиган ўлик душманни давоми…

Абдулла Орипов. Ҳаётга қайтиш (видео)

ҲАЁТГА ҚАЙТИШ Ёнимда айтмагил бахт деган сўзни, Танамда ногаҳон титроқ бошланар. Тутиб туролмайман асло ўзимни, Юрагим зўриқиб, кўзим ёшланар. Ахир мен умримни ишониб роса Ўша бахт йўлида сарфлаганим рост. Ўтди у давронлар, ўрнида эса Бир уюм ваъдалар қолдилар, холос. Агар давоми…

Алишер Навоий. Эй муғанний, чун ниҳон розим билурсен соз туз (видео)

Эй муғанний, чун ниҳон розим билурсен — соз туз, Тортибон мунглуғ наво созинг била, овоз туз. Навҳа оҳанги тузуб, оғоз қил маҳзун суруд, Ул суруд ичра ҳазин кўнглумга махфий роз туз. Тузма оғоз айлабон Фарҳоду Мажнун қиссасин, Десанг эл куйсун, давоми…

Ўткир Ҳошимов. Саккизинчи мўъжиза (видео)

Ўткир Ҳошимов 1941 йил 5 августда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1991). ТошДУнинг филология факултетининг журналистика бўлимини тугатган (1964). Илк китоби — «Пўлат чавандоз» (1962, очерклар тўплами). Биринчи йирик насрий асари — «Чўл ҳавоси» (1963). «Одамлар нима деркин» (1965), давоми…

Раҳмон Қўчқор. «Ҳайрат» кўрсатуви. Унутилган одамлар (1997)

Адабиётшунос Раҳмон Қўчқорнинг «Ҳайрат» кўрсатуви ўтган асрнинг энг машҳур адабий кўрсатувларидан бири эди. Кўрсатувнинг ушбу сонида ёзувчи Хайриддин Султоновнинг «Бир оқшом эртаги» ҳикояси асосида орамиздаги унутилган инсонлар тақдири ҳақида сўз боради. ЎзТВ «Маънавият» таҳририяти, 1997

Муҳаммад Юсуф. Ўзбекистон (видео)

ЎЗБЕКИСТОН О, ота маконим, Онажон ўлкам, Ўзбекистон, жоним тўшай соянгга. Сендай меҳрибон йўқ, Сенингдек кўркам, Римни алишмасман бедапоянгга. Бир гўша сув бўлса, бир гўша қирлар, Қанча юртни кўрдим, қанча тақдирлар. Қайга борсам суяб, бошни тик тут деб, Тоғларинг изимдан эргашиб давоми…

Муҳаммад Юсуф. Лолақизғалдоқ (видео)

ЛОЛАҚИЗҒАЛДОҚ Шавкат Раҳмон хотирасига Мендан нима қолар: Икки мисра шеър, Икки сандиқ китоб, Бир уюм тупроқ. Одамлар ортимдан Нима деса дер, Мен сени ўйлайман Ўзимдан кўпроқ — Лола, лолажоним, Лолақизғалдоқ! Мен кетсам, ёмондан Йироқ бўл, оҳу, Чунки сен чиройли, Кўркли давоми…

Абдулла Орипов. Ҳаёт кўринишлари (видео)

ҲАЁТ КЎРИНИШЛАРИ Лабларида ажиб ним кулги, Қараб турар болакай бесас. Тағин уни койима, чунки Жужуқ ҳали гапира билмас. Тирикликдан нолима тақир, Янтоқ босган, тиканзор йўли. Мухлисни ҳам айблама, ахир Очилмаган атаган гули. Ўпкалайсан шифокордан гоҳ, Унга оғир, оғир аслида. Ажал давоми…

Бобур. Сенинг ишқингда, эй номеҳрибон, бехонумон бўлдум (видео)

Сенинг ишқингда, эй номеҳрибон, бехонумон бўлдум, Демон бехонумон, овораи икки жаҳон бўлдум. Лабинг гар бермаса бўса, нечук жон элта олғайман, Бу йўлдаким, адам саҳросиға эмди равон бўлдум. Сўруб ул ой лабидин, оғзининг рамзини англадим, Бир оғиз сўз била, кўрунгки, мунча давоми…


Мақолалар мундарижаси