Вали Хромчойли (1955)

Вали Хромчойли (Vəli Xramçaylı) 1955 йил 27 апрелда Сибирда туғилган. Асли Қазах туманининг Сихли қишлоғидан. Озарбайжон Давлат университетининг филология факультетини тугатган. 1985 йилдан “Озарбайжон табиати” журналида бўлим мудири, масъул котиб, директор ўринбосари бўлиб ишлаган. Ҳозирги вақтда “Ўчоқ” газетасининг Бош муҳаррири. давоми…

Воқиф Баётли Ўдар (1949)

Жаброилзода Воқиф Исиб ўғли – Воқиф Баётли Ўдар (Vaqif Bayatlı Odər) 1949 йилда Жабройил туманининг Буюк Маржонли қишлоғида туғилган. Озарбайжон Иншоот муҳандислари институтида таҳсил олган. 1980 йилгача Бокуда ўз ихтисоси бўйича, яъни муҳандис бўлиб ишлади. Кейин матбуот соҳасига ишга ўтди. давоми…

Тоҳир Толибли (1948)

Тоҳир Толибли (Tahir Talıblı) 1948 йил 22 февралда Арманистондаги Калинино туманининг Эвли қишлоғида туғилган. Шу ерда ўрта мактабни тугатгач, Озарбайжон Педагогика институтида таҳсил олган (1968— 1972). 1972 йилда она қишлоғига қайтиб, аввал тил-адабиёт ўқитувчиси, сўнг мактаб директори бўлиб ишлаган (1972— давоми…

Элдор Бохиш (1947-1996)

Элдор Бохиш (Eldar Baxış) 1947 йилда Қубадли туманининг Дилали Мисканли қишлоғида туғилган. 1965— 1969 йилларда Озарбайжон Давлат университетининг тарих факультетида таҳсил олган. Университетни тамомлагач, ўқитувчилик қилган, армияда хизмат қилган, сўнгра Озарбайжон телерадио қўмитасида муҳаррир бўлиб ишлаган. Ёшлигидан адабиётга қизиққан. Илк давоми…

Ҳидоят Ўружов (1944)

Ўружов Ҳидоят Худуш ўғли (Hidayət Xuduş oğlu Orucov) 1944 йилда Арманистонда туғилган. Шоир, драматург, публицист, йирик жамоат арбоби. Озарбайжон Давлат университетининг филология факультетини тугатган. Турли адабий-бадиий ташкилотларда, давлат идораларининг масъул лавозимларида ишлаган. Ўнга яқин китоблари чоп этилган. Ҳидоятнинг драмалари муваффақият давоми…

Исо Исмойилзода (1941-1997)

Шоир, таржимон, публицист Исо Исмойилзода Мустафо ўғли (İsa Mustafa oğlu İsmayılzadə) 1941 йилда Грузиянинг Қораязи (ҳозирги Қардабани) туманида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач, 1958 йилда Озарбайжон Давлат университетининг филология факультетига кириб, уни 1963 йилда тамомлаган. Ўрта мактабда муаллим, Давлат Телевидение ва давоми…

Мусо Ёқуб (1937-2021)

Мусо Ёқуб (Musa Yaqub) 1937 йилнинг 10 майида Исмойилли туманининг Буйнуз қишлоғида туғилган. Кўкчой педогогика билим юртини тугатгач, Тиржон қишлоқ мактабида ўқитувчи (1957-1958), Буйнуз қишлоқ бошланғич мактабида илмий мудир (1958-1967) бўлиб ишлади. Озарбайжон Давлат университетининг филология факультетини сиртдан ўқиб тугатган давоми…

Али Карим (1931-1969)

Али Карим (Əli Kərim) 1931 йил 22 мартда Кўкчой шаҳрида ишчи оиласида туғилган. Ўрта мактабни битиргач, Озарбойжон Давлат инжасанъат институтининг театршунослик факультетида уч йил таҳсил олган (1949—1951). Сўнгра Москвадаги М. Горький номли адабиёт институтига ўқишга юборилган ва уни имтиёзли диплом давоми…

Расул Ризо (1910-1981)

Озарбойжон халқ шоири Расул Иброҳим ўғли Ризаев (Rəsul Rza) Гўйчой туманида туғилган. 1927—1937 йилларда Закавказье университетида, Москва Миллатлар институтида ўқиган. Озарбойжон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Озарбойжон Кинематография қўмитаси раиси, Озарбойжон Энциклопедияси Бош муҳаррири, Хабар агентлиги раиси бўлиб ишлаган. 1981 йилда Бокуда давоми…

Маммад Ораз (1933-2004)

Маммад Ораз (Məmməd Araz) 1993 йил 14 октябрда Шаҳбуз туманининг Нурсу қишлоғида туғилган. Шу ерда ўрта мактабни битиргач, Озарбойжон Педагогика институтида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 1954 йилда ўз қишлоғидаги муаллимликдан бошлаган. Сўнг Бокуга кўчиб келиб, Озарбойжон Министрлар Совети ҳузуридаги Бош давоми…