Иосиф Бродский (1940-1996)

Бродский Иосиф Александрович (1940.24.5, Ленинград — 1996)— рус шоири. Ижодий фаолияти 60-йилларда бошланган. 1962—64 йилларда турли айблар билан қамалган ва сургун қилинган. Aммo А. Ахматова, С. Маршак, Д. Шостакович сингари машҳур кишиларнинг саъй-ҳаракати билан 1965 йил сургундан озод этилган. Сиёсий давоми…

Борис Пастернак (1890-1960)

Пастернак Борис Леонидович [1890.29.1(10.2), Москва – 1960.30.5, Москва вилояти Переделкино қишлоғи] — рус шоири. Санъаткор оиласида туғилган. Болалик ва ёшлик йилларида тасвирий санъат ва мусиқа композицияси билан қизиққан. 1909 йил мусиқачилик касбидан воз кечиб, Москва университетининг тарих-фалсафа факултетига ўқишга кирган. давоми…

Александр Твардовский (1910-1971)

Твардовский Александр Трифонович [1910.8(21).6, Смоленск вилояти Починков тумани — 1971.18.12, Москва вилояти] — рус шоири ва жамоат арбоби. Москва тарих, фалсафа ва адабиёт институтини тугатган (1939). СССР Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви котиби (1950—54, 1959—71). «Новый мир» журнали бош муҳаррири (1950—54; 1958— давоми…

Александр Пушкин (1799-1837)

Пушкин Александр Сергеевич [1799.26.5 (6.6), Москва – 1837.29.1 (10.2), Петербург] — рус ёзувчиси, янги рус адабиётининг асосчиси. Отаси Сергей Львович кадимги дворянлар қавмидан, онаси Надежда Осиповна эса Пётр I қўлида тарбия кўрган ҳабаш — А.П.Ганнибалнинг набираси булган. Пушкинда нафис сўзга давоми…

Харри Мартинсон (1904-1978)

Харри Эдмунд Мартинсон (Harry Edmund Martinson) — швед шоири ва ёзувчиси, адабиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати (1974 йил, Эйвинд Юнсон билан бирга). Унга «Аниара» рамзий-фантастик достони (1956) катта муваффақият келтирган. ШАРШАРАЛАР Кумуш илонлари шаршараларнинг — Пастга улоқаркан яшил тоғлардан сеҳрларди давоми…

Петрусь Бровка (1905-1980)

Петр Устинович Бровка (белор. Пётр Усцінавіч Броўка) Белоруссиянинг Путилковиче қишлоғида туғилди. Белоруссия давлат университетида таҳсил олди. Унинг ижоди 1926 йилдан бошланди. Шоир ўттизинчи йилларда «1914» (1938) ва «Катерина» (1938) достонларини яратди. Петрусь Бровканинг «Дарёлар туташганда» (1957) романини унинг насрдаги дастлабки давоми…

Николай Заболоцкий (1903-1958)

Николай Заболоцкий ХХ аср рус шеъриятининг мумтоз вакилларидан бири саналади. Унинг шеърияти майин лиризмга йўғрилган фалсафий тафаккурга бойлиги билан ажралиб туради. Н.Заболоцкий 1903 йилда Қозон шаҳрида таваллуд топди. Унинг болалиги Витебск губерниясининг Уржум шаҳри яқинидаги Сернур қишлоғида кечади. У мурғаклигидан давоми…

Ўлжас Сулаймонов (1936)

Қозоқ шеъриятининг ёрқин намояндаларидан бири Ўлжас Сулаймонов (Олжас Омарұлы Сүлейменов) 1936 йили Олмаотада таваллуд топган. 1954 йилда Қозоғистон Давлат университетининг геология-қидирув факультетига ўқишга кириб, уни битиргач, 1958-61 йилларда Москвадаги М.Горький номидаги Адабиёт институтида таҳсил олади. Шоирнинг 1961 йили чоп этилган давоми…

Белла Ахмадулина (1937-2010)

Белла Ахмадулина рус шеъриятининг ХХ аср иккинчи ярмидаги йирик намояндаларидан бири саналади. Шоира 1937 йили Москвада туғилган. Болалигидан шеър ёза бошлаган. Ўрта мактабни тамомлагач, у М.Горький номидаги Адабиёт институтига ўқишга киради. Талабалик пайтида унинг кўплаб очерклари матбуотда эълон қилинади. Жумладан, давоми…

Марина Цветаева (1892-1941)

Рус шеъриятида бетакрор овозга эга бўлган шоира Марина Цветаева 1892 йили Москва шаҳрида таваллуд топди. Унинг отаси адабиётшунос олим Иван Владимирович Цветаев Москва университетида дарс берган ва Пушкин номидаги Санъат музейига асос солган эди. Онаси истеъдодли мусиқачи бўлиб, Рубинштейн қўлида давоми…