Рамиз Равшан (1946)

Равшан Рамиз Маммадали ўғли (Ramiz Rövşən) 1946 йил 15 декабрда Боку шаҳрида туғилган. 1969 йилда Озарбойжон Давлат университетини, 1978 йилда Москва Олий сценарий курсларини тамомлади. “Озарбойжонфильм” киностудиясида, “Мўзалан” сатирик киножурналида муҳаррир, киностудия Бош муҳаррири бўлиб ишлаган. 1992 йилдан Озарбойжон Таржима давоми…

Низомий Ганжавий (1141-1209)

Низомий Ганжавий (тахаллуси; асл исм-шарифи Абумуҳаммад Илёс ибн Юсуф ибн Закий Муайяд – Nizami Gəncəvi) (1141 — Ганжа шаҳри, Озарбайжон — 1209.12.3) — озарбайжон шоири ва маърифатпарвари. Ота-боболари Эроннинг Қум шаҳридан бўлиб, онаси (Ганжа атрофидаги қишлоқлардаги) курд саркардаларидан бирининг қизи давоми…

Микойил Мушфиқ (1908-1939)

Асли исми Мирзо Абдул қодир ўғли Исмоилзода бўлган Мушфиқ (Mikayıl Müşfiq) Боку шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Отаси шеърлар ёзган. Мушфиқ бир ярим ойлигида онасидан, олти яшарлигида отасидан етим қолади. Ҳаёт машаққатларини кичиклигидан тортади. Бувиси Қизҳайит бибидан эртак, қўшиқ ва баётлар давоми…

Алиакбар Собир (1862-1911)

Собир (тахаллуси; асл исм-шарифи Мирза Алекпер Тоирзода – Mirzə Ələkbər Sabir) [1862. 19(31).5, Шемаха ш. 1911.12(25).7] озарбайжон шоири. Шоир Сайд Азим Ширвоний очган янги усул мактабида ўқиб, унинг таъсирида шеърлар ёза бошлаган. Ижодининг дастлабки даврида ишқий ғазаллар ёзган. 1906 йилда давоми…

Мирза Фатали Охундов (1812-1878)

Охундов Мирза Фатали (Mirzə Fətəli Axundov) [1812.30.6, Шеки (ҳоз. Нуха) – 1878.26.2, Тифлис] — озарбайжон ёзувчиси, маърифатпарвари ва файласуф. «Пушкин ўлимига шарқ достони» (1837) асари А.С.Пушкинга бағишланган. «Пушкиннинг ўлими Россияда Лермонтовни, Кавказда Охундовни уйғотди» деган ибора шу асардан кейин пайдо давоми…

Ошиқ Аббос Туфарганли (XVI-XVII асрлар)

Ошиқ Аббос Туфарганли (Aşıq Abbas Tufarqanlı) – XVI-XVII асрларда яшаб, ижод қилган озарбайжон шоири. Шеърларида “Қул”, “Шикаста”, “Бекас” тахаллусларидан фойдаланган. Ошиқ Аббос Туфарганли Жанубий Озарбайжонда яшаган. Унинг номи билан боғлиқ “Аббос-Гулгаз” достони ҳам Озарбайжон фольклорининг қийматли асарларидандир. * * * давоми…

Элчин Искандарзода (1964)

Элчин Искандарзода (Elçin İsgəndərzadə) 1964 йил 16 сентябрда Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида туғилган. 1986 йилда Озарбайжон Техника университетининг Механика факультетини имтиёзли тугатган. У Техника фанлари доктори, профессор. Халқаро Эко-энергия академияси (2000), Нью-Йорк фанлар академияси (2002), Кавказ халқлари фанлар академияси (2003), Россия давоми…

Шоҳ Исмоил Хатоий (1486-1524)

Озарбайжон мумтоз адабиётнинг атоқли намояндалари орасида Шоҳ Исмоил Хатоийнинг (Şah İsmayıl Xətai) муносиб ўрни бор. Озарбайжон сафавийлар давлатининг бунёдкори сифатида шуҳрат қозонган Шоҳ Исмоилнинг сиёсий фаолияти, маданиятни равнақ топдириш соҳасидаги хизматлари унинг бадиий ижоди билан чамбарчас боғлиқдир. Шоҳ Исмоил 1486 давоми…

Муҳаммад Фузулий (1498-1556)

Муҳаммад Сулаймон  Фузулий (Məhəmməd Füzuli) (1498 Карбало ш., Ироқ – 1556) — озарбайжон шоири ва мутафаккири. Озарбайжон, форс ва араб тилларида ижод қилган. Отаси Баёт кабиласидан бўлиб, 15-аср охирларида Озарбайжондан Бағдодга кўчиб борган. Бағдод мадрасаларида таҳсил олиб, ўзи ҳам мударрислик давоми…

Мирза Ҳасан Қорабоғий (1841-1904)

Мирза Ҳасан Қорабоғий (Mirzə Həsən Yüzbaşov-Qarabaği) XIX асрнинг иккинчи ярмида Озарбайжоннинг Қорабоғ вилоятига қарашли Шуша шаҳрида яшаб, ижод этган. Бу дилбар шоир Фузулий ва Навоийни бирдек ўзига устоз деб билган. Унинг ижодий меросида Навоий ва Бобур шеъриятининг оҳангларини илғаш у давоми…