Самовий тулпорлар соғинчи

Ўрта Осиёда асрлар бўйи асл зотли тулпорлар етиштириш тажрибаси тўпланган. Қорабайир, аҳалтака, ва ёвмид отлари ҳақли равишда жаҳон йилқичилигининг гавҳари ҳисобланади. Хусусан, ўзбек қорабайирлари на тоғ, на даштни писанд қилади. Очлик ҳам, сувсизлик ҳам уларга пеш эмас. Аждодларимиз отларини ҳам давоми…

Хосият Бекмирзаева. Гул Ва Булбул

Узоқ ўтмишда Нил дарёси бўйларидаги кишилар ва қадимги мисрликлар гулга нисбатан муқаддас гиёҳ сифатида муносабатда бўлганлар. Кейинчалик бу тасаввур ва тушунча Бобил (Вавилон) ва Эронга ўтган. Ўрта асрларда Европада гул номи билан боғлиқ шаҳарлар (Флоренция, Венеция) бунёд этилиб, улар номига давоми…

Ҳариванш Рай Баччан (1907-2003)

Ҳинд шеъриятининг ёрқин намояндаларидан бири Хариванш Рай Баччан 1907 йил 27 ноябрда қадимий Оллоҳобод шаҳрида туғилган. У, Умар Хайём, Байрон, Шелли, Китс шеърияти руҳида шаклланган. Оллоҳобод дорилфунунини битирган. Унинг асарлари теран реализм, инсонпарварлик, гражданлик, ватанпарварлик билан йўғрилган. Хариванш Рай Баччан давоми…

Нажмиддин Кубро (1145-1221)

Машҳур шайх, йирик тасаввуф олими, халқ қаҳрамони ва оташнафас шоир Нажмиддин Кубро (نجم الدين الكبرى‎) Хива яқинидаги ҳозирги Саёт қишлоғида туғилган. Унинг тўлиқ исми — Аҳмад ибн Умар Абулжанноб Нажмиддин ал-Кубро ал-Хивақий ал-Хоразмий. «Шайхи валийтарош» — «Авлиёлар етиштирадиган шайх» номи давоми…

Атоий (XV аср)

Атоий (15-аср, Балх) — шоир. Яссавий авлодидан. Самарқанд, Бухоро ва Балхда яшаган. Туркий, форс ва араб адабиётларини чуқур ўрганган. Туркий ва форс тилларида ижод қилган. Навоий («Мажолис ун-нафоис») Атоий ҳаёти ва ижоди ҳақида тўхталиб, «Мавлоно Атоий Балхда бўлур эрди. Исмоил давоми…

Тўхтасин Ғафурбеков. Илҳом… Шарқдан (ўзбек мавзулари хориж муаллифлари ижодида) (2008)

Бундан неча минг йиллар аввал Ғарб цивилизациясининг қоқ маркази — “мангу шаҳар” Римда “Lux viene dell’ Oriente!” (Нур — Шарқдандир!) деб аталмиш ҳақиқат илк бор янграган. Асрлар ўтиб, бу доно фикр айни Европанинг ўзида бот-бот такрорланиб келмоқда: “Пер Булезнинг “Alea” давоми…

Наби Жалолиддин (1962)

Наби Жалолиддин (Жалолов) 1962 йили 2 май куни Андижон вилояти Избоскан туманидаги Жонобод қишлоғида туғилган. Афғон уруши қатнашчиси (1981-83-йй.). 1993 йили Тошкент давлат университети(ҳозирги — ЎзМУ)нинг журналистика факултетини (сиртқи) битирган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Наби Жалолиддиннинг шеърий — “Ҳур нидо”, давоми…

Дилмурод Саййид (1962)

Дилмурод Саййид 1962 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Низомий номли ТДПИ ўзбек филологияси факултетини ҳамда ТошДУ шарқ факултети ҳузуридаги икки йиллик махсус ўқувни форс тили мутахассислиги бўйича битирган. Ёқтирган китоби: — тарихий асарлар ва Умар Хайём рубоёти. Мақсади: — ҳақиқатни очиқ давоми…

Раҳмон Қўчқор. Қарз берилган нур (2006)

Устоз Озод Шарафиддиновнингёрқин хотирасига бағишлайман. Мен бу маҳзун қиссани қачон ўқимай, ҳар сафар Омон Матжоннинг «Чарли Чаплинни эслаб» шеъридаги мисралар ёдимга келаверади: Чарли Чаплин ўлди.Хаёл экраниБехос қора тортди. Мусиқа тинди.Қарз берилган нурни олиб кетдилар —Тунлари Чаплинсиз яшаймиз энди.

Эркин Юсупов. Шарқ фалсафаси ва инсонпарварлик

Фалсафанинг баҳс мавзуси нима, у қандай муаммолар таҳлилини ўз ичига олади, деган саволга олимлар уч минг йилдан кўпроқ вақт давомида жавоб излаб келмоқдалар. Лекин бу саволга барча учун маъқул бўладиган жавоб топилгани йўқ. Ҳар бир тарихий даврда ижод қилган олимлар давоми…