Наим Каримов. ХХ аср ўзбек адабиёти­ жаҳон адабиёти контекстида

Ҳар бир миллий адабиёт қайси тилда ва қайси жуғрофий минтақада яратилган бўлмасин, жаҳон адабиётининг таркибий қисми ҳисобланади. Фақат бундай шарафга эришиш учун бу адабиёт шаклланиш ва ривожланиш йўлини босиб ўтган, бошқа миллий адабиётлар билан ижодий алоқада ҳаракат этаётган бўлиши лозим. давоми…

Ёқубжон Хўжамбердиев. Қалдирғочлар баҳорда келади (қисса)

I 1937 йилнинг айни баҳори эди. У обком биносидан тўғри сой бўйига тушди. “Зудлик билан бу ердан қочиш керак” деган қарорга келди-ю, тўлқин-тўлқин бўлиб оқаётган Оқбўрага кўз солди… Қадим-қадимлардан водий сари ҳаёт олиб келган сут рангидаги Оқбўра, наҳот энди… У давоми…

«Шарқ юлдузи» журналининг 2016 йил сонлари тўлиқ тўплами

“Шарқ юлдузи” № 1, 2016 Алишер Навоий. Бу рисолат бирла гар изҳори иъжоз айласанг ПУБЛИЦИСТИКА Ғози Раҳмон. Зумрад диёр НАСР Хуршид Дўстмуҳаммад. Донишманд Сизиф. Роман Абдуқаюм Йўлдош. Дарё. Роман (давоми) Нодирабегим Иброҳимова. Икки ҳикоя НАЗМ Муҳаммад али. “Соҳибқирон” китобидан Абдумажид давоми…

Асқар Маҳкам. Адабиёт ибодати (шоир Шавкат Раҳмон ҳаёти ва ижодига чизгилар)

Эй гулим, Кўзларга ёшлар тўлганда Соямиз қўшилган дамларни эсланг!   Шавкат Раҳмон …У юзини терс ўгирди. — Нимага келдингиз? Нафаси сиқилиб, бутун вужуди бўғриққан, юз томирларигача таранглашиб, тобора қорайиб бораётган дарё тошларидек захали, ўйдим-чуқур юзи энди бурунгидек қоя тошни эслатмас; давоми…

Абдуқаюм Йўлдошев. Адабий инновация эҳтиёжи

Инсоният тамаддунининг ибтидосидаёқ вужудга келган адабиёт замонлар ўтиши билан ўз моҳиятини йўқотмаган, билъакс, тобора қадри ортаётган, бани башарнинг мислсиз маънавий хазинасини янада ­бойитаётган буюк мўъжиза бўлиб қолмоқда. Ва бу жараён абадул-абад давом этажак. Зеро, ўз вақтида илмий-техника инқилобининг айрим оммабоп давоми…

Назар Эшонқул. Борхес

Жаҳон бадиий танқидчилигида Борхес ҳақидаги баҳсу мунозаралар 60-йиллардаёқ бошланган эса-да, ҳануз тингани йўқ. Бу мунозараларда асосан Борхес ўзи ким, ёзувчими, шоирми, файласуфми, мутафаккирми ёки китоблардан олган таассуротларини шунчаки ўта шахсий тарзда конспект қилган кишими ёки адабиётларни бир-бирига синтез қилган олимми давоми…