Озод Шарафиддинов. ХХ асрнинг энг яхши асарлари

Озод Шарафиддинов (1929-2005) — адабиётшунос олим, профессор. 1. ХХ аср жаҳон адабиётининг 10 энг яхши асари деб қайси асарларни тилга оласиз? 1. Мухтор Авезов. «Абай» (роман), «Абай йўли» (роман). 2. Жон Голсуорси. «Форсайтлар ҳақида қисса» (туркум романлар). 3. Максим Горький. давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад, Маҳмуд Саъдий. ХХ асрнинг энг яхши асарлари

«Ҳуррият» газетасининг 1999 йил, 12-18 май сонида ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад ва мунаққид Маҳмуд Саъдий тайёрлаган «ХХ аср — китоб асри: муносабатлар, мулоҳазалар, фикрлар» материали чоп этилган эди. Жаҳон ва ўзбек адабиётидаги ХХ асрнинг энг яхши асарларини аниқлаш бўйича ўтказилган сўров давоми…

Эркин Воҳидов. Қарздорлик (1986)

Бир ёзувчининг адабиёт даргоҳига кириб ундан ўз ўрнини олиши учун минг бир шарту шароитнинг тажассуми керак бўлади. Ўша минг бирнинг бири адабий муҳит ва бу муҳитдаги одамларнинг хайрихоҳлигидир. Абдулла Қаҳҳор биз энди адабиётга қадам қўйган давр муҳитининг марказида турган шахс давоми…

info.islom.uz сайти ҳар бир ўзбек ўқиб чиқиши керак бўлган китобларни тавсия қилди

info.islom.uz сайти ижтимоий тармоқларда ўтказилган сўровномалар асосида ҳар бир ўзбек ўқиб чиқиши тавсия қилинадиган китоблар рўйхатини аниқлади. Унга кўра, ҳар бир киши ўқиб чиқиши керак бўлган китоблар қуйидагилардир: 1. Қуръони каримга оид китоблар (Тафсири Ҳилол, Тафсири Ирфон, Қуръони карим маъноларининг таржималари). давоми…

Эркин Воҳидов. Шарқ юлдузи (1984)

1954 йил. Сира ёдимдан чиқмайди. Ўшанда тўққизинчи синф ўқувчиси эдим. Менинг илк шеърий машқларимдан бири «МГУга» номи билан «Шарқ юлдузи»да босилиб чиқди. Ўша кунлардаги қувончимни таърифлашга сўз камлик қилади. Синфдошларим, тўгаракдошларим олдида гердайиб юрганларим, журнал сотилаётган дўконлар олдидан кетолмай турганларим, давоми…

Умарали Норматов. Эҳ, бу қизлар, қизларжон… (2013)

(“Кичик мўъжизалар” туркумидан) Улкан адибимиз Асқад Мухтор “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”га бош муҳаррир этиб тайинланган куннинг эртаси телефон орқали мени чорлаб, бир маслаҳатли иш борлигини айтди. Бордим. Салом-аликдан сўнг у дарҳол ­мақсадга ўтиб, деди: “Гап бундай. Прозаикларимизнинг фикри-хаё­ли ҳозир роман давоми…

Саид Аҳмад. Ҳажвчининг изтироблари (1992)

(Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад билан журналист Қулман Очилов суҳбати) Кексалари гўдагу гўдаклари кекса юрт – Домла, таржимаи ҳолингиз билан яхши таниш бўлмаган одам сизни қишлоқда туғилган, деб ўйлайди. Далани, қишлоқ ҳаётию одамларини шундай ишонч ва муҳаббат билан тасвирлайсизки, асарларингизни давоми…

Санжар Содиқов (1940-2020)

Адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Санжар Содиқов 1940 йил 21 июл куни Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. Пойтахтдаги кўзи ожиз болалар мактаб-интернатини тамомлагач Тошкент давлат университетининг филология факультетида таҳсил олган. 1965 йилдан то умрининг сўнггига қадар Мирзо Улуғбек номидаги давоми…

«Akademnashr» халқаро танловнинг “Энг яхши бадиий нашр” йўналишида ғолиб бўлди

«Akademnashr» нашриёти 2015 йил 21-23 сентябрь кунлари Ашхобод шаҳрида ўтказилган “Китоб — ҳамкорлик ва тараққиёт йўли” X халқаро кўргазма-ярмарка ва илмий конференцияда иштирок этиб, тадбир доирасида ташкил этилган танловда Махтумқулининг «Асарлар» китоби учун “Энг яхши бадиий нашр” йўналишида ғолибликни қўлга давоми…

Шодмон Отабек. Ҳаммаси ҳавасдан бошланган

Аксарият ижод аҳлида адабиётга, ижодга ҳавас китобга, китобхонликка ҳавасдан бошланади. Каминада ҳам шундай бўлган. Қишлоғимизда мўъжазгина кутубхона бўларди. У ерга илк бор катта ёшли болаларга эргашиб, уларга ҳавас қилиб борганман. Кутубхоначи Донохон аянинг яхши бир одати бор эди. Ёш китобхонлар давоми…