Ҳусан Мақсуд. Адабиёт дарсликлари пишиқ ва пухта бўлса

ХХ асрнинг бошларида юртимизда янгича ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаракат – жадидчилик вужудга  келди. Ушбу ҳаракатнинг иштирокчилари  – шоир, ёзувчи, мударрис ёхуд тарихчи бўлиб, улар халқни маърифатли қилишга, ўтмишдан хулоса чиқариб, келажакка ўзгача назар билан қарашга ундашган. Бунинг учун эса биринчи галда давоми…

Сойим Исҳоқ. Адабиёт сабрни ўргатади

Аввало менга – адабий марказдан четда яшаб, баҳоли қудрат ижод қилаётган бир адибга эътибор бериб, адабиётнинг жўшқин оқимига тортишга интилгани учун таҳририят ходимларига чуқур миннатдорчилик билдираман. Адабиётга илк ҳавас менда, назаримда, мактабга бормасимдан илгарироқ уйғонган бўлса керак. Мактаб болалари олдимда давоми…

Янгибой Қўчқоров. Алвидо, ўзбегимнинг қозоғи, қирғизи, қорақалпоғи…

2018 йилнинг 13 январь куни кечқурун соат 21 дан 33 дақиқа ўтганида шоир оғам Абдунаби Бойқўзиев, 21 дан 40 дақиқа ўтганида ношир оғам Бахтиёр Каримовлар Тошкентдан Бўстон шаҳридаги уйимга қўнғироқ қилишиб азиз устозимиз, атоқли адиб, таниқли таржимон Носир оқсоқол Фозилов давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Ҳамдардим — адабиёт

Ўтган асрнинг эллигинчи йиллари. Оилада тўққиз фарзандмиз – беш қиз, тўрт ўғил. Камина – кенжатой. Отамизнинг нафақаси 51 рубль. Нафақага қараб қолмаганмиз, албатта. Отамиз косибчилик қиладилар. Онамиз ҳам тиниб-тинчимайдилар: дўппи тепчийдилар, попоп тикадилар, нималарнидир бозорга олиб бориб сотадилар. Тўнғич опа-акаларга давоми…

2017 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган китоблар, ҳикоялар, шеърлар, муаллифлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2017 йилда Ziyouz порталига ташриф буюрганлар сони 4 001 426 нафарни (www.ziyouz.com — 3 407 265; www.ziyouz.uz — 594 161) ташкил этди (кунига ўртача 10963 киши). Ташриф буюрганларнинг 65 фоизи Ўзбекистондан. Россия (11%), Қозоғистон (6%), Тожикистон давоми…

Ziyouz порталидан янги лойиҳа: Ҳафта ҳикояси

2018 йилдан Ziyouz порталида ҳар ҳафта жаҳон ва ўзбек адабиётидаги энг яхши ҳикояларни бериб бориш режалаштирилган. Энг яхши ҳикоялар мутахассислар ва мухлислар танлови асосида сараланади. Кўпинча биздан қайси ҳикояларни ўқийлик, деб сўрашади. Лойиҳадан мақсад ҳам ўқувчиларга энг яхши ва қизиқарли давоми…

«Афросиёб» газетаси янги йўналишда чоп этила бошлади

Самарқандда яна бир янги газета чоп этила бошланди. Аслида, «Афросиёб»нинг номи газетхонларга 2012 йилдан бери таниш. Аммо газетага ёзувчи Каримберди Тўрамурод муҳаррир этиб тайинлангач, газета ўз йўналишини ўзгартирди, у адабий-маърифий газетага айланди. Газетанинг «Мутолаа завқи» саҳифасида замондош ижодкорларнинг янги ҳикояларини, давоми…

Риштон бозорида “Рошидоний” халқ кутубхонаси очилди

Риштонлик маърифатпарвар, асл касби тадбиркор бўлган Дилшод Болтабоев ташаббуси билан туман бозорида халқ кутубхонаси ташкил этилди. Дилшод Болтабоев ижтимоий тармоқларда бозор ҳудудида кутубхона ташкил этиш мақсади борлигини, бунинг учун унга босма китоблар юбориш мумкинлигини эълон қилганди. Бугун ўзбек тилига давлат давоми…

Ёшлар нима ўқияпти? Энг сара жавоблар

«Ёшлар нима ўқияпти?» мавзусидаги сўровномада 536 нафар ўзбек китобхон ёшлари иштирок этди, 614 номдаги 1151 та китоб қайд этилди. Қуйида сўровномага йўлланган энг сара жавоблар ва изоҳлар билан танишинг: Даврон Ҳотам (Насибхонов), «Интимоқ» телерадиокомпаниясида журналист (Қирғизистон): — Электрон нашрлардан турли давоми…