Пу Сунглинг. Беғубор қиз – Йинг Нинг (новелла)

Қадим-қадим замонларда исми шарифи Ванг деган бир талаба бўлган экан. Уни кўпинча Ванг Шэнг деб ҳам атар эканлар. Унинг отаси ёшлигида вафот этиб кетган экан. Яккаю ягонаси фарзанди бўлгани учун онаси уни еру кўкка ишонмас, ҳатто ҳеч ким билан ўйнагани давоми…

Эркин Воҳидов. Дил тубига чўккан лаҳзалар

СОФ ЎЗБЕКЧА СЎЗ Биз университетнинг биринчи босқичида таҳсил олаётганимизда Озод Шарафиддинов аспирантурани эндигина тугатиб, дарс бера бошлаган ёш домла эди. Қардош халқлар адабиётидан бир туркум маъруза ўқиган Озод ака Низомий Ганжавийнинг “Хусрав ва Ширин” достонидаги лавҳани шундай баён қилган эди: давоми…

Уйғун Рўзиев. Райҳонли уй (ҳикоя)

Қишлоқ четидаги бу майдон шу пайтгача янтоқлар ўсиб ётган, болалар улоқ-қўзи ҳайдаб юрадиган бир яланглик эди. Кейин… туман раҳбарлари келишиб қишлоқ атрофини обдон айланишди ва шу ялангликда тўхтаб, нималарнидир баҳслашишди, тортишишди ва тарқалиб кетишди. Орадан бир неча кун ўтгач ернинг давоми…

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 18 июль куни нишонланади

2015 йил 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Қарори эълон қилинди. Қарорда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат айёми бўлмиш муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг давоми…

Эркин Воҳидов: “Шахмат абадийдир, шеър ҳам абадий…” (2012)

— Эркин ака, ушбу нуфузли турнирнинг юртимизда ўтказилиши халқаро майдонда мамлакатимизнинг обрўси ошиб бораётганидан далолат беради, шундай эмасми? — Истиқлол йилларида халқимиз, мамлакатимиз тарих учун қисқа, лекин мазмунан катта бир даврни босиб ўтди. Ўзининг буюк инсонлари номини тиклади. Дунёда обрў-эътибор давоми…

Ўлжабой Қаршибой. Дунёнинг чети (ҳикоя)

Машина Тошкент — Термиз йўлидан илдам одимлайди. Рулда Қутбулло, ёнида Мадиёр, орқа ўриндиқда эса камина. Шаҳардан чиқмаганимизга ҳам анча бўлган экан. Йўл манзаралари, кенг далалар, узоқдан кўриниб турган тоғлар, бекатдаги турфа одамларни кўриб, ажаб, қачонлардир дилда собит бўлган хаёллар кўнгилга давоми…

Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳнинг «Мўминнинг нажоти» ҳамда «Открытое послание» китоблари чоп этилди

14 июль куни «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриётида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Мўминнинг нажоти» деб номланган муфассал закот китоби ҳамда «Очиқ хат» китобининг русча таржимаси – «Открытое послание» китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот маросимига Ўзбекистон мусулмонлар идораси Фатво бўлими мудири Абдулҳамид давоми…

Гулчеҳра Жамилова. Яхши сўзнинг қудрати

Эрталаб уйдан чиқаётиб, пастдан қаттиқ-қуруқ товушларни эшитдим. Биринчи қаватда эшиклари рўпарама-рўпара бўлган икки қўшним йўлакни супурмаганликда бир-бирини айблашарди. Зинапояда тўхтаб қолдим. Уйга қайтиб кирай десам ишга кечикаман. Пастга тушай десам, икковиям мени тўхтатиб “дарди”ни тўкиб солишади (илгари бундай ҳолатлар кўп давоми…

Жўра Фозил. Болалик боғлари (ҳикоя)

— Абдужаббор, анжир ейдиган йўлбарсларни кўрганмисан?— Қорни очқаса ейверса керак.— Шу боғларингда юраверсак, ҳеч ким “ғинг” демаса… * * *Боғлар ҳам ўз томирдошларини йўқлайдилар. Бир туп чўп унган майдон боғни тусаб ўтармиш. Боғ ўрнида бино бўлган ҳар дарахтнинг илдизи хотираларга давоми…

Мусо Ёқуб (1937-2021)

Мусо Ёқуб (Musa Yaqub) 1937 йилнинг 10 майида Исмойилли туманининг Буйнуз қишлоғида туғилган. Кўкчой педогогика билим юртини тугатгач, Тиржон қишлоқ мактабида ўқитувчи (1957-1958), Буйнуз қишлоқ бошланғич мактабида илмий мудир (1958-1967) бўлиб ишлади. Озарбайжон Давлат университетининг филология факультетини сиртдан ўқиб тугатган давоми…