Наим Каримов. Туркистонлик талабаларнинг тақдири тафсилотлари

Бу воқеа, гарчи ўша даврда кутилган натижани бермаган бўлсада, етмиш нафар ўзбекистонлик талабанинг Германиядаги ўрта ва олий ўқув юртларида таълим олиши ўз даврида қандай катта акс-садо берган бўлса, ҳозир ҳам ўзбек жамиятини шунчалик ҳая­жонлантириб келади. Агар совет давлати бу ёшларнинг давоми…

Рустамжон Умматов. Бобур ва Наполеон

(эсседан боблар) ҚИСМАТ Муқаддима ўрнида: Бобур – мўғул ё ҳинд бўлмагани каби, Наполеон ҳам француз ё италиялик эмас эди Заҳириддин Муҳаммад Бобур… Наполеон Бонапарт… Замони ва макони, келиб чиқиши ва насл-насаби, ҳаёти ва аъмоли, ибтидоси ва интиҳоси тамоман тафовутли бу давоми…

Насимхон Раҳмонов. Бертельс – навоийшунос

Бу воқеага 30 йиллар бўлди. Бир куни – устоз Азизхон Қаюмов билан Қўлёзмалар институтдан чиқиб, Ўрда томон яёв йўл олдик. Домла билан Фанлар Академиясидаги бир йиғилишга боришимиз керак эди. Суҳбат асносида Азизхон ака: – Бартольд билан Бертельснинг ҳамма асарларини бирламчи давоми…

Фатхулла Эргашев. Озод Шарафиддинов кутубхонаси

Қадим маданиятлар юрти бўлган Ўзбекистон диёри дунёга кўплаб ўз соҳасининг билимдон алломаларини етказиб берган. Маълумки, аждодларимиз бағрикенг, адолатли, тафаккури кучли инсонларни уммонга ўхшатганлар. Чексиз уммонга қарасангиз, унинг улуғворлиги-ю залвори сизга ҳам кўчиб, Яратгандан ўзга ҳеч қандай куч уни тўхтата олмаслигига давоми…

Ҳамиджон Ҳомидий. Жаҳоний шуҳрат

Илм-фанимиз дарғалари орасида шундай зоти киромийлар борки, улар ўзлари танлаган соҳани пишиқ-пухта билиб,  соҳа аҳлига заковат улашиб юриш билан бирга ўз тадқиқотларига йўлдош-ёндош фанларни ҳам теранроқ идрок этиб, қиёсий-типологик йўсинда таҳлилий асарлар яратиб юрадилар. Ғарб адабиётининг кенг қамровли донишманди, Шарқ давоми…

Комилхон Каттаев. Шердор (1990)

Умри боқий, ғоятда нафис, жозибадор обидалар неча асрлардан буён кўҳна Самарқанд кўркига ярашиб турибди. Не бахтки, бугунги авлод улар билан ҳақли равишда фахрлана олади. Хориждан ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ эса, бу обидаларни бир бор кўрмоқ, улуғ боболар қадамжоси бўлган давоми…

Баҳодир Каримов. “Бобурнома”дан “Ўткан кунлар”га

Абдулла Қодирий романларининг бетакрор жозибаси, тилидаги гў­заллик, образлилик, аниқлик, тасвирийлик каби фазилатлар ҳозиргача ҳаммани ҳайратга солиб келади. Адибнинг бадиий маҳоратини, асарлари умрбоқийлигини барча бирдек эътироф этади. Зеро, бундай эпик кўламнинг юзага келиш омиллари, бетакрор поэтиканинг туб илдизи ҳамда таъсирланиш асосларини давоми…

Саттор Шерматов. Зебуннисо зийнати

Туркийлар тамаддуни, яъни туркий цивилизация кишилик жамияти тараққиётига, дунё равнақига беқиёс ҳисса қўшган жаҳоншумул цивилизациядир. Шарқда Буюк Хитой деворидан бошлаб, ғарбда то Ўртаер денгизи-ю, Қора денгиз соҳилларигача, шимолда Байкал – Бойкўл қирғоқларидан жанубда Ҳинд океани бўйларигача бўлган ғоятда кенг ҳудудда давоми…

Шониёз Дониёров. Мадаминбек ким эди? (1991)

Инқилоб, аниқроғи ҳокимият тўнтариши… Очларга нон, йўқсилларга бошпана, деҳқонга ер ва эрк, тенглик ва тинчлик ваъда қилган инқилоб. Ҳа, ўша йўқсиллар кутган инқилоб… «Озодлик ва эрк» куйчилари томонидан хўб маромига етказиб обдон куйланган инқилоб… Улардан ўтказиб инқилобга таърифу тавсиф бериш давоми…

Фозила Сулаймонова. «Бобурнома»га ишланган расмлар (1990)

Ўзбек халқининг атоқли фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг қисқа ҳаёти давомида катта адабий ва илмий мерос қолдирди. Унинг мусиқа ва ҳарбий ишга доир рисолаларидан бошқа ҳамма асарлари бизгача етиб келган. Булар орасида адибнинг шоҳ асари «Бобурнома» алоҳида аҳамият касб этади. давоми…