Марк Тоутант. Навоий ва Жомий

Марказий Осиёдаги ўрта асрлар интеллектуал ҳаёт тадрижи тарихи адабий таъсир жараёнлари билан чамбарчас боғлиқ[1]. Чунончи, илк чиғатой (туркий – таҳр.) шеъриятининг шаклланишида мумтоз форс адабиёти ўзига хос аҳамиятга эга[2]. Ўзбек адабиётининг энг буюк намояндаси деб эътироф этилган, мутафаккир шоир Алишер давоми…

Зулхумор Мирзаева. Жаҳон навоийшунослиги: кеча ва бугун

Буюк мутафаккир, туркий оламнинг улуғ шоири Алишер Навоий асарлари шарқшунос олимлар олиб бораётган дунёвий тадқиқотларнинг марказида бўлиб келмоқда. Ҳазрат ижодини ўрганиш, унинг ижодига муносабат Шарқда шоир яшаган даврдан бошланган бўлса, бу йўналишдаги илк тадқиқотлар Ғарб оламида XVI асрда юзага келгани, давоми…

Ҳамидулла Болтабоев. Алишер Навоийнинг илк юбилейи

ХХ аср бошлари: юбилейга тараддуд Алишер Навоий каби буюк шахсият ва истеъдод эгаси доимо жаҳон, шу жумладан, туркий халқлар зиёлиларининг эътиборида бўлган. Ўз давридаёқ ҳазрат асарлари Рум элидан тортиб Кошғарга қадар “муайян турк улуси”нинг бебаҳо маънавий меросига айланган эди. Навоийнинг давоми…

Пошшохожа (1480-1547)

Саййид Пошшохожа ибн Абдулваҳобхожа мутафаккирнинг тўлиқ исми бўлиб, Хожа унинг тахаллусидир. Хожа 1480 йили Нисо шаҳрида дунёга келган. У дастлаб отаси қўлида, сўнгра Нисо ва Марв мадрасаларида муфассал таълим олган. Ижтимоий фаолиятини темурийзодалардан Нисо вилояти ҳукмдори Кепак Мирзо ҳукуматида 1496 давоми…

[Мутлақо махфий эмас] Дадахон Нурий. Ядро бомбаси бизга керакми?

– Тошкент шаҳри атрофида радиоактив чиқиндилар кўмилганми? – Бухоро ва Қизилқумдаги улкан газ захираси Россияга ташиб кетилганми? – 1966-1979 йиллар орасида Бухорода 4 марта ядро портлашлари бўлганми? – Газли зилзиласининг асл сабаби нимада? – Орол денгизидаги оролларда биокимёвий қуроллар синалганми? давоми…

Озод инсон ҳайратлари (Мел Гибсон)

Кино инсон онги-шуури, қалб-вужудига қадар етиб борувчи, таъсир кўлами, жозибадорлиги билан санъатлар ичида етакчи соҳа, десак муболаға бўлмас. Акс ҳолда, шоир шеъри, ҳофиз куйию мусаввир мўйқаламида бўй кўрсатган ОЗОДЛИК Мел Гибсон талқинида этимизни жунжиктириб, вужудимизни титратмаган бўларми эди. Биттагина сўздан давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Она сайёра – ягона кема

Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига Ижодкорнинг умри унинг бу фоний дунёда умргузаронлик қилган йиллари билан ўлчанмайди. Бу гап бошқа касб эгаларига ҳам тегишли, аммо қалам аҳлига бевосита дахлдордир. Чунки ёзувчининг маҳорати ва заҳматли меҳнати билан битилган асарлар салобатли қасрлар, маҳобатли давоми…

Баҳодир Қобул. Отаҳаёт (ҳикоя)

Биринчи кун …Қишлоққа кириб бораркан йўл ёқасидаги таниш дарахтлардан бирортаям қолмаганлигига кўзи етгач дами ичига тушиб кетди… Бир вақтлар шохлари шамолда гуриллаган, эпикинда солланишган, шохлашишган шохларнинг соялари бир бирини қувалаган, шохдан-шохга учган-қўнган қушлар ғужуридан, остида бир майдон ўтирган одамнинг баҳри давоми…

Абдусалом Умаров. Истеъдоднинг олмос қирралари

Абдулла Қаҳҳор салкам 40 йил мобайнида таржимон сифатида қалам суриб, ҳажми ва мундарижаси тарафидан ҳам, бадиий қиммати жиҳатидан ҳам ёзувчилик меросидан кам бўлмаган адабий ёдгорлик қолдирди. Ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг биринчи асари матбуотда босилганидан (1924) таржимон Абдулла Қаҳҳорнинг дастлабки асари дунё давоми…

Афтондил Эркинов. “Олтин бешик” афсонаси ва Дақоиқий Самарқандийнинг “Бахтиёрнома” асари

“Олтин Бешик” афсонаси халқимизга азалдан яхши маълум. Унга кўра, Бобур ракибларидан қочиб, Фарғона ерларини ташлаб кетаётганида эндигина туғилган ўғлини шароит оғирлигидан йўлда ташлаб кетишга мажбур бўлади. Уни Фарғона водийси маҳаллий аҳолиси топиб олади. Бола олтин бешикда ётган эди. Шу боис давоми…