Сайди Умиров. Адабиёт фидоийлари билан барҳаёт (2011)

Инсон умри орзулар, умидлар, қайғу ва из­тироблар мажмуидир. Бугун болалик йилларимни эслар экан­ман, кўз олдимда тупроқ кўчалару саҳармардонда пода ҳайдаб юрган сарпойчан болалар гавдаланади. Не тонгки, ўша содда ва беғубор болаларнинг бири, шубҳасиз, мен эдим. Гарчи бизнинг болалик давримиз бахту давоми…

Эркин Воҳидов: “Қалбимиз ҳудудларини омон сақлайлик” (2011)

Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов билан суҳбат – Сиз севимли шоиримиз Абдулла Ориповнинг Миллий театримизда бўлиб ўтган 70 йиллик юбилей тантанасидаги табрик сўзингизда кўп­чиликни ҳаяжонлантириб юборган бир воқеа тафсилотини айтдингиз. Яъни, сўз санъаткори Абдулла Қаҳҳорнинг ўша долғали 60-йилларда Сиз давоми…

Турсун Али. Адабиёт – инсон қалбига йўл (2011)

Оммабоп журналимиз «Ёшлик» «Адиб хонадо­нида» рукнида ўз мулоҳазаларим, хотираларим, му­шоҳадаларим билан иштирок этишга так-лиф қил­ганида, хийла тараддудланиб қолдим, анча вақт (насрда бўлгани учун) жавоб ёзишга журъат қилолмадим. Аслида мавзу таниш, аксарият суҳ­батларимда бу борада имкон даражасида гапирганман ҳам. Янги гап давоми…

Абдулла Орипов: “Ёшлар байроқдор бўлсин!” (2011)

– Абдулла ака, аввало қутлуғ 70 ёшингиз билан самимий табриклаймиз. Шу ёшда тўла илҳом билан ижод қила­ётганингиз шогирдларингизга ҳам юқсин. Сиз 50 ёшга кирганингизда ўша вақтдаги Ёзувчилар уюшмасининг раиси, атоқли адиб О. Ёқубов адабиёт газетамизда каттакон бир мақола (балки эсседир) давоми…

Оғагелди Олланазаров. Шавкатни эслаб…

Шавкат Раҳмон билан 1972 йилда танишганман. Бу вақтда иккаламиз ҳам Москвадаги Максим Горький номидаги Адабиёт институти тингловчилари эдик. Шавкат учинчи курсда, мен иккинчи курсда таҳсил олардик. Бир куни бизларга рус тилидан таълим бераётган муаллимамиз Лиза Александрова Москва атрофидаги Дмитров шаҳрига, давоми…

Озод Шарафиддинов. «Адабиёт яшаса – миллат яшар…»

Ҳар қандай чинакам истеъдод соҳиби каби Абдулҳамид Чўлпон ҳам ижоднинг деярли ҳамма соҳаларида самарали фаолият кўрсатган. У ҳам шоир, ҳам носир, ҳам драматург, ҳам таржимон, ҳам публицист бўлиши билан бирга, баркамол мунаққид, моҳир адабиётшунос, ўзига хос тарзда фикрлайдиган санъатшунос ҳам давоми…

Сирожиддин Саййид. Олис ишқ соғинчи ёхуд ватан сурати (2010)

Олис-олис қирлар ортидан, Бойсун тоғлари адоғидан дилни орзиқтиргувчи наво таралади. Мўйсафид харсангтошлар мангулик дуосини ўгираётгандек, ўркач-ўркач бўлиб ётган адирлар асрлардан ёдгор карвонларни эслатади. Ям-яшил даштларда қора сурувлар, осмоннинг зангори яйловида эса боқилган оқ ҳисори қўйлар мисоли семиз булутлар сокин кезинадилар. давоми…

Омон Мухтор. Ижодкорнинг кўнгил олами (адабий манзаралар)

Йигирманчи асрдаги энг катта фалокат — “халқ душмани” деган ёвуз тушунча ҳукм суриб, қирғин тегирмони айланганию унинг “сояси” қатор ўзбек адиблари хонадони устига ҳам тушганидир. Бу тўғрида сўз борганида, кўпинча дастлаб, бир пайтда (1938 йил) отиб ташланган буюк уч адиб давоми…

Наим Каримов. Яшин домлани эслаб… (2009)

ХХ аср ўзбек адабиёти намояндалари орасида узоқ умр кўрган адиблардан бири Комил Яшиндир. У баракали умри мобайнида Ҳамза ва Чўлпон сингари шоирлардан ижод сирларини ўрганиш, Қори Ёқубов ва Тўхтасин Жалилов сингари санъат дарғалари билан ҳамкорлик қилиш шарафига эришди. Мураккаб тарихий давоми…

Собир Ўнар. Тегирмончининг боласи (ҳикоя)

Мардибой бобони кичкиналигимдан тоғамнинг ҳамсояси бўлгани учун ўғиллари билан ўйнагани бир-икки кун қолиб кетганимда кўп кўрганман. Жиккаккина, доим катак иштонда қишин-ёзин яланг ковуш кийиб юрадиган, боз устига қора эшагини фақат яйдоқ — эгар-абзалсиз минувчи чаққон, абжир, лекин негадир овози хирилдоқ, давоми…