Адҳамбек Алимбеков. Халқона куйлаган шоир

Саъдулла акадаги самимийлик дўстлар кўнглидан ҳеч кетмаса керак. Мен Саъдулла ака билан 20 йиллар олдин Андижонга ижодий сафарга борганимизда яқиндан танишгандим. У вақтда устоз “Моҳият” газетасининг бош муҳаррири эди. Шундан сўнг биз кўп сафарларда бўлдик, умумий дўстларимиз билан бирга адабий давоми…

Қилич Нурмуҳамедов. Тиббиёт бекатларида (1990)

Врач кундалигидан Кейинги пайтларда биз врачлар қаерда бўлмайлик, нима ҳақда суҳбатлашмайлик, фикри-зикримизни ШИКОЯТ кўпроқ қамрайдиган бўлиб қолди. Ундан ҳадиксираймиз, чўчиймиз. Чунки ҳар қандай шикоят, у тасдиқланадими, йўқми бари бир, врачни бир силкитиб кетади. Менинг назаримда, шикоят — юқумли касалликка, эпидемияга давоми…

Қулман Очил. Тангрининг тоши (эссе)

Бир ҳикоя теграсидаги ўйлар Чин ихлос Мен бу ҳикоя ҳақида кўнглимдан кечган ўй-фикрларимни анчадан бери ёзгим келарди. Тунов куни уни қайтадан ўқидиму қандай қилиб қўлимга қалам олганимни билмай қолдим. Асар “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида ўн беш йилча бурун – давоми…

Маъруф Менгли. Кичик ҳикоялар

БЕМОР У ўн йил қачонлардир ҳар хил шакллар чизиб безатилган шифтдаги нақшга қараб ётди. Сўнг кўзини юмиб очди. Шунда билдики шифт ўзгарган… ЎЙ – Сен ҳам мендай ўйлайсанми? – Билмадим. Аммо мен ҳам ўйлайман. – Демак, мен ёлғиз эмас эканман. давоми…

Муҳиддин Тинибеков. Она замин (ҳикоя)

I Ҳамма ёқ ям-яшил ва ҳўл. Тўқ пистоқи ранг одамнинг юрагини сиқади. Толиқтиради. Ёмғир бутун яшилликни, унинг тўқимдек қалин ва қўпол кийимларини ивитиб юборган. Нима учундир кўкалам, ёмғир ва қир-адирлар доимо бир-бирларига ҳамроҳ. Қирда тепага чиқмоқчи бўлсанг ҳам, пастга тушмоқчи давоми…

Шодмонқул Салом. Тоғ бошига қор тушибди, қор…

Ўзбекистондаги энг баланд чўққи – Ҳазрати Султон Бойсун тоғла­рида барқарордир. Шу тоғларда, шу улуғ тоғлар адоғида яшаб-яшнаб ётган эл-у халқнинг жамики орзу-армонларига тимсол бўлгудек бир неъмат бор. Бу – мўмиё! Мўмиё тоғнинг одам оёғи етмас жойларида силқиб, кўзёшдек томчилаб, йиғилиб давоми…

Нурбой Жабборов. Эркин Аъзамнинг ижод тутуми

Адабиётни, таъбир жоиз бўлса, одил судловга қиёслаш мумкин. Табиийки, одил судлов деганда адолатни фақат шиор қилиб олган-у бошқа бир идо­ранинг ёки қўли узун мансабдорнинг етовида ҳукм қиладиган эмас, Ҳақ ва ҳақиқатни устун биладиган, чинакам адолатга таянадиган тизим назарда тутиляпти. Бинобарин, давоми…

Пиримқул Қодиров. Ҳиндистон сабоқлари (1990)

Тарих саҳифаларида маънавий сабоқлар қанча кўп бўлса, улкан мамлакатларга қилинган сафарлар ҳам ҳаётингизга шунча кўп янги тушунчалар, тасаввурлар ва тозаришлар олиб киради. Ажойиботларга кон бўлган Ҳиндистоннинг улуғ ва ноёб мамлакат эканига аввалги икки сафарим чоғидаёқ имон келтирган эдим. Ўтган қиш давоми…

Байрам Айтмурод. Акамнинг шумлиги (ҳикоя)

Жумамурод акам қўнғироқ қилиб, эртага уйга келишини айтганида қувониб кетдим: – Ие, зўр бўпти-ку. Биздай фақирларни ҳам йўқлайдиганлар бор экан-эй? – Бормиз, бормиз, – кулган овози эшитилди, сўнг – Кўришмаганимизга ҳам анча бўлиб кетди, соғиндим, бир маза қилиб ўтирайлик, – давоми…

Матлуба Деҳқон қизи. Райҳон бўлинг, жон энам (ҳикоя)

Ёз эди. Исфарак ўрикларга қизил югуриб, етилай деб қолган пайт синглим иккимиз энамизни кўриб келгани йўлга чиқдик. Манзилга етиб, эшикдан киришимиз билан кўзимиз энамизга тушди. Айвонда тоғдек бўлиб ўтирибдилар. Ҳа, тоғ деса арзийди уларни. Шу ўтиришларида қанча ғамни кўтариб ўтирибдилар-у! давоми…