2023 йили йўқотганларимиз

Якунига етаётган 2023 йил Ўзбекистон илм, фани ва маданияти бир қатор дарғаларидан айрилди. Ziyouz.uz портали ушбу йилда вафот этган ўзбекистонлик давлат ва жамоат арбоблари, зиёлиларни хотирлайди.

Академик Наим Каримов (1932-2023)

Каримов Наим Фотиҳович (1932.12.12, Тошкент – 2023.17.09, Тошкент) — адабиётшунос олим, жамоат арбоби. Ўзбекистан Республикаси фан арбоби (1996). Филология фанлари доктори (1993), профессор (1994). Наим Каримов Ўзбекистон маърифатпарварлар жамияти раиси (1999 йилдан). Мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш комиссияси ва «Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармаси кенгаши раиси (1999 йил дан), «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи директори (2002 йилдан). Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1985). «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган (1999).

Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева (1942-2023)

Ойдин Ҳожиева 1942 йил 22 апрелда Бухоро (ҳозирги Навоий) вилоятининг Қизилтепа туманидаги Хожайи Бўстон қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1992). ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1960—65). Биринчи шеърий китоби — «Шабнам» (1971). «Манзиллар» (1971), «Онам севган қўшиқ» (1972), «Орзу гули» (1974), «Тароват» (1976), «Достонлар» (1980), «Мушфиқ онажон», «Хушхабар» (1983), «Чашмаларни излайман» (1986), «Тамал тоши» (1988), «Ишонч юлдузлари» (1989), «Кўзимнинг оқу қораси» (1996), «Паноҳим» (1998) каби асарлар муаллифи. «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган (1999). Ойдин Ҳожиева 2023 йил 14 май куни вафот этган.

Шоира Энахон Сиддиқова (1965-2023)

Энахон Сиддиқова 1954 йилда туғилган. Фарғона давлат педагогика институтининг (ҳозирги ФДУ) филология факультетида ўқиган. Ижодкорнинг “Қоракўз турналар”, “Суманбар насим”, “Кўнгил уфқлари”, “Ишқ ифори” номли шеърий, “Сирли тун фарёди” номли насрий ҳамда бир қатор бадиий-публицистик китоблари нашр этилган. “Дўстлик”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари соҳибаси. 2023 йил 13 январь куни вафот этган.

Ёзувчи Луқмон Бўрихон (1965-2023)

Луқмон Бўрихон 1965 йил 15 февралда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги Янгиобод қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1991). Дастлабки ҳикояси — «Бегимқул катта» (1987). Шундан сўнг ёзувчининг «Ялангоёқ» (1991), «Сирли муаллим» (2006), «Хизр кўрган йигит» (2007) cингари ҳикоя ва қиссалар тўпламлари нашр этилган. «Жазирамадаги одамлар» (2005) романи муаллифи. 2023 йил 25 июль куни Тошкент шаҳрида вафот этган.

Шунингдек, 2023 йили вафот этганлар:

Академиклар

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Акбаров Ҳабибулла Асатович (1936-2023)

Физикавий электроника соҳасидаги йирик олим, физика-математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Назар Юлдашевич Тўраев (1938-2023)

Олимлар

cанъатшунослик фанлари доктори, профессор Жўра Тешабоев (1933-2023)
тарих фанлари доктори, профессор Қудрат Эрназаров (1950-2023)
педагогика фанлари доктори, профессор Бахтиёр Сайфуллаев (1951-2023)
cанъатшунослик фанлари доктори, профессор Оқилхон Иброҳимов (1956-2023)
иқтисодиёт фанлар номзоди, профессор Жанполат Кудайбергенов (1978-2023)

Ижодкорлар

Оллоберган Пўлатов (1935-2023)
Ошиқ Эркин (1937-2023)
Мурод Хидир (1939-2023)
Толиб Каримов (1940-2023)
Менглибой Муродов (1942-2023)
Одил Абдураҳмон (1944-2023)
Ўткир Сиддиқов (1945-2023)
Хайрулла Жўраев (1945-2023)
Нуриддин Ҳамроқулов (1946-2023)
Мамасиддиқ Шираев (1946-2023)
Шерали Жўраев (1947-2023)
Темур Убайдулло (1948-2023)
Жиянбой Избосканов (1949-2023)
Абдухолиқ Мамарасулов (1949-2023)
Мурод Ражабов (1949-2023)
Файзулла Салаев (1950-2023)
Одил Ҳотамов (1950-2023)
Жаҳонгир Ибрагимов (1953-2023)
Мавлон Шукурзода (1954-2023)
Ғулом Фатҳиддин (1955-2023)
Рустам Эмин (1962-2023)
Соҳибжон Алижонов (1968-2023)
Шуҳрат Деҳқонов (1971-2023)
Акмал Тошев (1985-2023)

Яна кўринг: 

2022 йили йўқотганларимиз
2021 йили йўқотганларимиз
2020 йили йўқотганларимиз
2019 йили йўқотганларимиз
2018 йили йўқотганларимиз
2017 йили йўқотганларимиз
2016 йили йўқотганларимиз
2015 йили йўқотганларимиз