Ўзбекистондан Озарбайжонга сафар қилганлар сони 6 баравар ошди

2022 йилда Ўзбекистондан Озарбайжонга сафар қилганлар сони 6 бараварга ошди. Шу тариқа Ўзбекистон фуқаролари Озарбайжонга энг кўп ташриф буюрган мамлакатлар орасида 11-ўринни эгаллади. Маълумотларга кўра, Озарбайжонга ўтган йили 178 мамлакатдан 1 млн 602 минг хорижлик ташриф буюрган. Бу 2021 йилга давоми…

Туркия: AFAD фавқулодда вазиятларда қандай чора-тадбир кўради?

Туркиянинг жанубий вилоятларида 6 февраль куни рўй берган кучли зилзилалар мамлакат учун катта имтиҳон бўлди. Ушбу синовли паллада Туркия табиий офат ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш агентлиги (AFAD – Afet ve Acil Durum Yönetimi Başkanlığı) қутқарув амалиётида жонбозлик кўрсатмоқда. давоми…

Дилнавоз Юсупова. Дўстлар, бир чора…

Дўстлар, бир чора мен девонайи шайдо учун Ким, ўлармен ул парийпайкар малаксиймо учун. Оташин гул теграсида лаългун юз барг эмас, Балки юз наъл ўтқа солмиш булбули шайдо учун. Хом кўнглумким, дудоғингни тилаб афғон қилур, Бор дурур ул тифлдекким, йиғлағай ҳалво давоми…

«Чумолилар маданияти» бор нарсами?

Инсон ва чумоли ўртасида қандай умумийлик бўлиши мумкин? Бундай қарасангиз, ҳеч қандай. Инсон — «ҳомо сапиенс», яъни ақлли мавжудот. Чумолилар ақли ҳақида ҳатто бошланғич ҳолида гапирмаса бўлади. Ҳарқалай, бизнинг тасаввуримизда. Ўлчамлар орасидаги фарқ-чи? Биз чумолиларни бехосдан босиб кетишимиз мумкин. Барибир, давоми…

Нусратулло Жумахўжа. Сегоҳ сеҳри

Биз Алишер Навоийнинг “Сегоҳ” куйи-ла айтилувчи “Холу хаттинг хаёлидин, эй сарви гулъузор” бу ғазалини шарҳлашни 40 йилдан бери орзу қиламиз. Лекин ўзимизда шунга етарли тайёргарлик ва журъат сезмаймиз. Бунга сабаб шуки, ғазалнинг мусиқий ижролари жуда баланд, авжли пардаларда куйланган. Шашмақом давоми…

Қозоғистон ва Ўзбекистон товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказмоқчи

Қозоғистон ва Ўзбекистон бош вазирлари Алихон Смаилов ва Абдулла Арипов Алматида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро комиссияси йиғилишидан сўнг ҳамкорликнинг муҳим масалаларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда “Kazinform” Қозоғистон ҳукуматига таяниб хабар берди. Томонлар савдо-иқтисодий, транспорт-транзит ва сув-энергетика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, саноат давоми…

АҚШ элчиси Самарқандда тадбиркор аёллар фаолияти билан танишди

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник ҳудудлар бўйлаб сафари доирасида “Samarqand Art House”га ташриф буюрди. Ушбу муассаса USAIDнинг аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш бўйича “CraftLab” лойиҳасини амалга ошириб келмоқда. АҚШ элчихонаси матбуот хизмати хабарига кўра, Ж.Ҳеник тажрибали ҳунарманд ва давоми…

Туркия дунёнинг учинчи йирик туризм бозорига айланди

Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой 2022 йилги туризм бўйича кўрсаткичларни эълон қилди. Ўтган йили мамлакатга 51,4 миллион сайёҳ ташриф буюрган, туризм соҳаси даромади эса 46,3 миллиард долларни ташкил этган. Шу тариқа мамлакат пандемиядан олдинги (2019) 51,8 миллионлик давоми…

Қулман Очилов. “Топор” (ҳикоя)

Келгуси якшанба куни қайнонаси олтмиш беш ёшини қаршилайдиган куёвдан бўлажак юбилейга нималар лозим? Айниқса, куёв деганимиз шаҳарнинг фирқачи зодагонларига мансуб энг баҳаво, тоза-озода, сокин даҳасида, ҳайҳотдай ҳовлининг тўридаги уч хонали шинам уйда, икки фарзанди аржуманди билан ўйнаб-кулиб яшаётган, яна денг, давоми…

Ҳасанбой Ғойиб. Ишқим кўчар юлдузларга

Ҳасанбой Ғойиб. Ишқим кўчар юлдузларга. – Душанбе: «Шоҳин-С», 2023. – 228 с Ҳасанбой Ғойибнинг шеърлари мавзу, оҳанг, тасвир ва ифода услуби билан ўзига хос жиҳатларга эга. Шеърдан шеърга фикр ва туйғулар тасвирининг ранг-баранг баёни эркин парвоз этар экан шоир руҳий давоми…