Таржима – дунёга йўл (Мирпўлат Мирзо билан мулоқот) (2010)

Шоир ва таржимон, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири ўринбосари Мирпўлат Мирзо билан мулоқот — Бугунги адабий жараёнда таржимачилик соҳасидаги жонланиш яққол кўзга ташланади. Бу жонланишнинг сабабини қандай изоҳлаган бўлардингиз? —Таржимачилик адабиётимизда азалдан бўлган. Лекин ХХ аср ва бошланган янги асримизда давоми…

Омон Мухтор. Узайтирилган умр (2010)

У тикланиш (реанимация) бўлимида эди. Бир ҳафта бурун уйига бориб уни кўрган эдим. Лекин аҳволи оғирлашиб яна касалхонага ётқизилганини эшитгач, сабрим етмай хабар олгани бордим. Бўлим эшиги белидаги дарчани тақиллатдим. Эшик орқасида ҳамшира бир аёл кўринди. — Одил акани кўрмоқчиман, давоми…

Тўлапберган Қаипбергенов. Бургут парвози (2010)

Таниқли қорақалпоқ адиби Ўрозбой Абдураҳмонов ижодига бир назар Миллий адабиётда шаклланган анъанавий усулларга янгича руҳ, янгича шакл олиб кирадиган адиблар бўладики, улар ёзган асарларнинг аҳамияти вақт ўтган сари аён кўриниб боради. Таниқли қорақалпоқ адиби Ўрозбой Абдураҳмонов ана шундай сўз санъаткорлари давоми…

Йўлдош Солижонов. Қадри баланд санъаткор (2010)

Устоз адибимиз Саид Аҳмад ҳаёт бўлганида ҳозир табаррук 90 ёшини нишонлаётган бўлардик. Назаримда, салкам бир асрлик таваллуд айёмини ҳам у киши беғараз кулиб ва кулдириб, жисму жонидаги хасталикни, вужудидаги хорғинликни ҳеч кимга сездирмай, албатта, биронта жиддий асари билан нишонлаётгандек туйилаверади. давоми…

«Шарқ юлдузи» журналининг 2013 йил сонлари тўлиқ тўплами

“Шарқ юлдузи” № 1, 2013 ИФТИХОР Иброҳим Азиз. Ватан озодлиги – менинг озодлигим ШЕЪРИЯТ Абдулла Шер. Атрофимиз – ложувард олам. Шеърлар Мирпўлат Мирзо. Тонг нурлари ўйнар  қорлар устида. Шеърлар Гулбаҳор Саид Ғани. Қушларимга бўлақол манзил. Шеърлар Эшқобил Вали. Эртак сўйлар давоми…

Сирожиддин Саййид. Ватанни ўрганиш (2010)

Устоз Шукур Холмирзаев сабоқлари Биз ўша пайтлар эндигина бошоқлай бошлаган ҳаваскор талабалар эдик. Адашмасам, ўтган асрнинг 77-йиллари эди. Ёзувчилар уюшмасининг Пушкин кўчасидаги биносида Эркин Аъзам билан Муҳаммад Раҳмоннинг яқиндагина нашрдан чиққан илк китоблари муҳокамасида ўтирибмиз. Одам кўп, зал лиқ тўла. давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Таржима асри давом этади (2010)

Ўзбек таржимачилиги тарихи минг йилдан ортиқ даврни ўз ичига олади. Бадиий адабиёт ва илму фаннинг турли жабҳаларига доир асарлар қадимдан ўзбек тилига ўгирилиб келинган. Ўзбек тилида битилган нодир китоблар эса араб, форс, лотин ва бошқа тилларга таржима қилиниб, жаҳон цивилизациясига давоми…

Ҳафиз Абдусаматов. Хўрозни енгган синчалак (2007)

Бир пайтлар Абдулла Қаҳҳорнинг машҳур “Синчалак” повестига маломат тошлари отилди. Адибга партия ташкилотини, коммунистни мақтаган, кўкларга кўтарган деган “айб” ёпиштириб, асарни чиппакка чиқармоқчи бўлишди. Масалага чуқурроқ ёндашсак, қаҳрамоннинг ички оламига саёҳат қилсак, унинг туб моҳияти очилади. 50-йилларнинг охирларида Абдулла Қаҳҳорнинг давоми…

Ашурали Жўраев. Лабиҳовузнинг тилло табассумлари (2007)

Таниқли ҳажв устаси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси  Неъмат Аминов ҳаёт бўлганларида шу кунларда қутлуғ 70 ёшга тўлардилар. У киши 1937 йил 17 июлда Бухоро вилояти Ромитон туманида таваллуд топди. Бухоро давлат педагогика институтида (ҳозирги университет) ўқиб юрган талабалик йилларидан бошлаб адабиётга давоми…

Шодмон Отабек. Бўлакча муҳаббат талқинлари (2007)

Яқинда “Шарқ зиёкори” китоб дўконига кириб, пештахталарга чиройли териб қўйилган, бежирим, бир-биридан кўркам, китобат санъатининг сўнгги ютуқлари асосида чоп этилган турфа хил асарларни кўриб ҳавасим келди. Олдин иккиланмасдан сотиб олишга арзийдиган китобларни харид қилгач, яна пештахталарга бирров назар ташладим. Шунда давоми…