Туркия илк маротаба Глобал барқарор туризм анжуманига мезбонлик қилади

Туркия бу йил илк маротаба Глобал барқарор туризм анжуманига (Global Sustainable Tourism Conference) мезбонлик қилади. Тадбир 9–12 май кунлари мамлакатнинг туризм пойтахти – Анталия шаҳрида бўлиб ўтади. Анжуманда 350 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий иштирокчилар, жумладан, давлат сектори, меҳмонхоналар, туроператорлар, давоми…

Мир Сади оға (1898-1961)

Мир Сади оға (Mir Sədi ağa) Озарбойжоннинг Қубатли районининг Мирлар қишлоғидан. Нақшбандийлик тариқатининг муршидларидан. Замонасининг авлиё шоири бўлгани боис репрессия қурбони бўлиб 17 йил умрини маҳбусликда ўтказган. Унинг ғазаллари, шеърлари, насиҳатларини мухлислари ҳамон севиб ўқишади. * * * Мани маҳбус давоми…

Олтин балиқча қай тариқа пайдо бўлган?

Олтин балиқчанинг аждоди карпдир. Яшилтоб-кулранг карплар Хитой ва Япония дарё ва кўлларида жуда кўп учрайди ва олтин балиқча ҳам айнан шу ерда пайдо бўлган. Хитойликлар олтин балиқчани бир неча асрдан буён парваришлайди, японлар эса 400 йилдан бери! Европаликлар олтин балиқча давоми…

Доктор Абдул Раззоқ Аҳмад: “Глобаллашув даврида энг мақбул йўл – илмий анъаналарга таяниш”

Жорий йил 9-10 март кунлари Малайзия глобал таълим хизматлари агентлиги (EMGS) раиси Абдул Раззоқ Аҳмад бошчилигидаги делегация юртимизда меҳмон бўлиб, бир қатор муассасаларда учрашувлар ўтказди. Малайзия делегацияси Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов билан учрашди. Вазирлик давоми…

Шарлотта Адриан: “ЕИ фуқаролик жамиятига ўз вазифасини бажаришида кўмаклашади”

10 март куни Тошкентда Европа Иттифоқи – Марказий Осиё анъанавий фуқаролик жамияти форуми бўлиб ўтди. Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи фуқаролик жамияти вакиллари иштирокидаги анжуманда ЕИнинг минтақа бўйича стратегиясини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЕИ делегацияси матбуот хизмати давоми…

Ўзбекистон: минглаб маданий бойликларнинг ноқонуний ташилиши олди олинди

Ўзбекистонда 2022 йил давомида 6420 дона маданий бойликнинг ноқонуний олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўхтатилган, улар бўйича 327 та экспертиза хулосаси расмийлаштирилган ва уларни музейларга топшириш учун кўрсатма берилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги маълум қилган. Қайд этилишича, маданий давоми…

Эрон ва Саудия Арабистони ўзаро ярашмоқда

Эрон ҳамда Саудия Арабистони етти йиллик танаффусдан кейин дипломатик алоқаларни тикламоқда. Бу борадаги битим 10 март куни Хитой пойтахти Пекинда Эрон миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Али Шамхоний ва Саудия давлат вазири Мусаид бин Муҳаммад Ал-Айбан томонидан имзоланди. Теҳрон ва Риёз давоми…

Япония Фарғонадаги таълим муассасасига грант ажратди

9 март куни Япония ҳукуматининг “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури доирасида грант шартномасини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ҳужжатни Япониянинг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Шинсукэ Тода ва Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги 35-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудираси Шаҳодат Тожиматова имзолади. давоми…

Тошкентда Hi-Tech услубида қурилган масжид фойдаланишга топширилди

Тошкент шаҳрида Hi-Tech услубида қайта бунёд этилган “Тепа” жомеъ масжиди очилди, деб хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Масжиддаги илк жума намозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқнаназар қатнашган. “Тепа” масжидининг эски биноси 1992 йилда бунёд этилган бўлиб, йиллар давоми…

Озарбойжонлик ижодкорлардан қисқа ҳикоялар

Рафиқ Аҳмад 499 ТА БЕЛГИДАН ИБОРАТ ҲИКОЯ Нарҳ-наволар кўтарилиб, ишлайвергандан қўллар тиззадан пастга тушган қимматбаҳо куз кунларининг бирида у шундай эълон ўқиб қолди: “500 та белгидан иборат қисқа ҳикоя ёз. Танловда қатнаш ва ғолиб бўл. Ҳар ҳарфи учун 60 гепик”. давоми…